Maxsus son [2]. 2022
111
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
иқтисодий категория сифатидаги моҳиятидан келиб
чиқади. Ваҳоланки, уларнинг тадбиркорлик ҳислатлари
ҳамкорликдаги инновациялардан фойдаланишнинг
уйғунлашувида яна ҳам яққолроқ юзага чиқади.
Демак, умумлаштириш мумкинки, агрокластерлар – чет
эл андозасига кўра, замонавий тадбиркорлик фаолияти-
нинг мамлакатимиз хўжалик ҳаётида намоён бўлишидир.
Бу интеграция кластер кўринишида технологик жара-
ёнларни ягона занжирга бирлаштириб, пировардида
“қўшимча қиймат занжири”ни ҳосил қилади.
Шунга кўра,
“қўшилган қиймат занжири” тушунчаси
– бу агросаноат интеграциясига бирлашган корхоналар,
издош ишлаб чиқариш бўғинларининг кетма-кетликда
янгидан яратган қўшилган қийматларининг йиғиндисидир”.
Бугунги кунда маълумки
, қўшилган қиймат занжири
шароитида шаклланадиган фойданинг салмоғи катта.
Шу ўзаро манфаатдорлик сабабли бозор субъектларида
ҳамкорликка интилиш мавжуд, яъни ягона технологик зан-
жирга боғланиб кластер системасини ташкил қилади. Шу
принципга амал қилган ҳолда, қатор чет мамлакатлар: Хи-
той, Бангладеш, Ҳиндистон, Туркия ўзининг тўқимачилик
саноатини қисқа вақт ичида ривожлантиришга эришган-
лар. Ҳозирги даврда жаҳонда кластерлар фаолиятининг
Европа, Шимолий Америка ва Осиё моделлари кенг
тарқалган. Ваҳоланки, мамлакатимизда олиб борилаёт-
ган иқтисодий ислоҳотларда, барча ҳудудларда кластер
усулининг кенг қулоч ёзаётганлигининг асл сабаби ҳам
мана шундадир.
Амалиётга назар ташлайдиган бўлсак: Масалан,
Фарғона вилоятида кейинги беш йил давомида 75 та
агрокластерлар ташкил этилган. Булар: 13 та пахта-
тўқимачилик, 31 та ғаллачилик, 31 та мева-сабзавотчилик
кластерларидир. Агрокластерлар фаолиятини ўрганиб
чиқишда уларнинг умумий томонлари маълум бўлди: -
“кластер сиёсати” бағрида, яъни давлат ташаббуси билан
ташкил этилган; - ҳамкорларнинг географик жиҳатдан
бирлашуви ва технологик занжирнинг мавжудлиги; -
хомашё базасининг умумийлиги; - инновацияларнинг
қўлланилганлиги; - шакллантирилган инфратузилма
хизматларининг бирхиллиги; - давлат ва махаллий хо-
кимликлар томонидан қонун-меъёрий хужжатлар билан
таъминланганлиги; - аксарият қисмида давлат улушининг
мавжудлиги; - асосий ишлаб чиқариш воситаси – ердан
фойдаланиш ижара асосида эканлиги; - барчалари учун
илмий марказнинг ташкил этилиши ҳақидаги қарорнинг
қабул қилинганлиги; - қўшимча иш ўринларининг ҳосил
қилинганлиги ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда
қатнашуви.
Булар билан бир қаторда, агрокластерлар шаклланти-
рилишига боғлиқ бўлган бир қатор муаммоларни учратиш
мумкин. Булардан энг муҳимлари: - агрокластерларга
боғланишда “эркинлик”нинг йўқлиги, яъни бошқаришда
ҳали ҳам маъмурий йўл тутилиши; - бозор тамойилларига
тўлиқ ўтилмаганлиги ҳолатларининг мавжудлиги, маса-
лан, ғаллага ҳали ҳам давлат заказининг мавжудлиги; -
боғланишда сотилган товарларга тўловларнинг ўз вақтида
амалга оширилмаётганлиги ҳолатларининг учраб туриши;
- фермерлар-субъектларда манфаатдорликни паст дара-
жадалиги; - инфраструктуранинг тўлиқ шаклланмаганлиги;
- агрокластерлар таркибида илмий марказларни ташкил
этилмаганлиги ёки фан соҳаси билан алоқанинг йўқлиги;
- фермерлар сафида инновацияга интилишнинг паст
даражада эканлиги; - қатнашчиларда агрокластерларга
тўлиқ ишонмаслик, каби эскича фикрлашларни сақланиб
қолаётганлигини кўрсатиш мумкин.
Ўйлаймизки, булар ҳал қилинса бўладиган, шаклла-
ниш мобайнидаги табиий муаммолардир
.
Шунингдек,
шаклланишдаги умумий хусусиятлардан билиш мумкин-
ки, мамлакатимиздаги агрокластерларнинг феномени,
Жанубий Корея моделига ўхшаб кетади. Бироқ уларда
мужассамлашаётган хислатларда миллий қадриятлар ва
минтақага хос ўзликни инкор эта олмаймиз. Бинобарин,
агрокластерларда ижобий ривожланиш мавжуд.
Хулоса қилиш лозимки, мамлакатимизда агрокластер-
ларни ташкил этишнинг муҳим томони – унинг иштирок-
чиларини ягона технологик занжирга бирикиб, аграр соҳа
маҳсулотларини самарали етиштириш – кетма-кетликда
қайта ишлаш-сотиш-илмий тадиқотлар ҳамкорлигидаги
ишончини мустахкамлашдир. Шунингдек, бу қишлоқ
ҳўжалиги имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз
аграр ва унга туташ соҳалар фаолиятининг жаҳон бозо-
рида рақобатбардош системаси яратилишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |