Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Шавкат РAСУЛОВ, 
ЖизПИ aссистенти.
АДАБИЁТЛАР
1. Толaметовa З.A. Иқтисодиётни модернизaциялaш жaрaёнидa мехнaт бозорини ривожлaнтириш йўнaлишлaри. - Т.: 
Иқтисодиёт, 2014.
2. Тaгaев Б., Мaтрaсулов Д., Исмaтов И. Фaол бaндлик сиёсaти – иқтисодий бaрқaрорлик вa кучли ижтимоий ҳимоя 
сифaтидa. Мaқолa. www.review.uz/ 29.11.2021
3. Rasulov Sh.Sh. (2021). Analysis of economic reforms increasing labour resources in the republic of uzbekistan. ACADEMICIA: 
An International Multidisciplinary Research Journal, 11(11), 390-396.
УЎТ: 338
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ 
ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ УСУЛЛАРИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Аннотация. 
Мақолада қишлоқ хўжалиги саноатида диверсификация механизмларини ўрганиш; замонавий ша-
роитда қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантириш учун диверсификациянинг энг истиқболли турларини 
танлаш масалалари келтирилган.
Annotation. 
The article examines the mechanisms of diversification in the agricultural industry; selection of the most 
promising types of diversification for the development of agricultural enterprises in modern conditions is presented.
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши миллий 
иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. 
Кейинги йилларда глобал пандемия муносабати билан 
кўпгина давлатлар қишлоқ хўжалиги секторига инқирознинг 


Maxsus son [2]. 2022
109
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
салбий таъсирини камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги 
соҳаси ҳолатининг ёмонлашуви бўйича тегишли қарорлар 
қабул қилди. Аввало, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш 
ҳажмининг пасайиши ялпи маҳсулот ҳажми кўрсаткичларининг 
сезиларли даражада қисқаришига олиб келди.
Бозор талаби ва барқарор қишлоқ хўжалиги сиёсатининг 
йўқлиги сабабли ташқи муҳитнинг беқарорлиги, хўжалик юри-
тувчи субъектларга узоқ муддатли режалар тузиш имконини 
бермайдиган, соҳа корхоналарига барқарор бошқарувни 
таъминламайди, уларни ишлаб чиқаришнинг мавжуд ихти-
сослашувига муқобил вариантларни излашга мажбур қилади.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигининг иқтисодий муаммо-
ларини ҳал қилиш ҳудуднинг ижтимоий муаммоларини ҳал 
қилишга ва биринчи навбатда, бандлик даражасини, демак, 
аҳолининг турмуш даражасини оширишга ёрдам беради. Бу 
қишлоқ хўжалигининг ҳолатига таъсир қилувчи омилларнинг 
хилма-хиллиги ва мураккаблигини ҳисобга оладиган қишлоқ 
хўжалиги корхоналари фаолиятини диверсификация қилиш 
стратегияларини ишлаб чиқиш жиҳатларини ўрганишнинг 
долзарблигини белгилайди [1].
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг қисқариши 
ялпи маҳсулот ҳажми бўйича соҳанинг кўп йилларга орқага 
қайтиб келишига олиб келганлиги сабабли, қишлоқ хўжалиги 
корхоналарини ривожлантириш истиқболларини белгилаш-
да уларни бошқаришга стратегик ёндашиш зарурати пайдо 
бўлди. Ҳозирги вақтда фаолият йўналишларининг муқобил 
ихтисослашувини излашнинг назарий асослари йўқлиги 
кузатилмоқда. Бунга йўл қўймаслик учун давлат қишлоқ 
хўжалигининг ҳозирги ҳолатига таъсир қилувчи омиллар-
нинг хилма-хиллиги ва мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда 
қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини диверсификация 
қилишни қабул қилиши керак. Шуни таъкидлаш керакки, ди-
версификация хўжалик фаолиятни янги соҳаларга (маҳсулот 
ишлаб чиқариш ассортиментини, хизматлар турларини кен-
гайтириш ва бошқалар) тарқатишни кўриб чиқади.
Қишлоқ хўжалигида диверсификация ресурсларни қишлоқ 
хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган фа-
олиятнинг янги турларига ўтказишга асосланган бўлиб, бу 
ерда ишчи кучидан яхшироқ фойдаланиш, уй хўжаликлари 
даромадларини ошириш ва оилаларнинг турмуш даражасини 
ошириш учун янги имкониятлар яратилади. Ҳозирги вақтда 
барча мулкчилик шаклидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари 
ўрмонзорларни қайта ишлаш, савдо ва харид операцияла-
ри, ёрдамчи ҳунармандчиликни ривожлантириш, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқалар орқали 
фаолият олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Саноат ва қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари нарх-наволарининг оширилиши, 
солиқлар ва кредитлар тизимининг талабга жавоб бермаслиги 
маҳаллий қишлоқ ишлаб чиқарувчиларнинг фаолият олиб 
боришларини қийинлаштиради.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификация 
қилиш учун кенг имкониятлар қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқарувчиларининг ҳамкорлиги, уларнинг қайта ишлаш 
тармоқлари, корхона ва ташкилотлар билан интеграцияла-
шуви натижасида яратилмоқда [2].
Бозор муносабатларига ўтиш қишлоқ хўжалиги усуллари-
ни интенсивлаштиришда ишчи кучининг сезиларли қисмини 
ишдан бўшатиш имконини беради. Оммавий ишсизликнинг 
олдини олиш усулларидан бири бу хусусий тадбиркорлик 
бўлиши мумкин, унинг ривожланиши эса ишчиларнинг 40% 
гача банд қилиши мумкин. Ишсизларнинг муҳим қисмини 
қабул қилиши мумкин бўлган соҳалардан бири бу хусусий 
уй хўжалигидир. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ди-
версификацияси тадбиркорликнинг энг янги йўналишларини 
фаоллаштириши муқаррар.
Шундай қилиб, диверсификациянинг қуйидаги асосий 
йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
- қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг кўп тармоқли фа-
олияти;
- хусусий уй хўжалиги ва ҳунармандчилик улушининг 
ортиши;
- ҳамкор тузилмалар фаолиятида қўшилиш ва қўшиб олиш.
Қишлоқ жойларида меҳнат бозорини ривожлантириш 
ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланишнинг 
муҳим омили ҳисобланади.
Меҳнат бозорида давлат сиёсати ишини йўқотган, лекин 
самарали ишлашни хоҳловчи ва янги фаолиятни фаол изла-
ётган меҳнатга лаёқатли қишлоқ аҳолисини қўллаб-қувватлаш 
чора-тадбирларини ўз ичига олиши керак. Ушбу соҳани 
давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишлари 
қуйидагилар: аҳоли бандлигининг ўсишини рағбатлантириш 
ва давлат секторида иш ўринлари сонини кўпайтириш; кад-
рларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; ишчиларни ёллашга 
ёрдам бериш; ишсизлик нафақалари учун маблағ ажратиш 
ҳисобланади.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish