Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Maxsus son [2]. 2022
106
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
лантиришнинг бошқарув жараёнини комплекс ва тизимли 
тадқиқ қилишда улардан самарали фойдаланиш усулларини 
таклиф этган.
Харажатларни бошқариш самарадорлигини ошириш ахбо-
рот таъминотини оқилона ташкил этишга кўп жиҳатдан боғлиқ, 
бунда асосан ахборотларни тўғри таснифлаш, ахборотлар 
манбаларининг ишончлилиги, тезлиги, ахборотлар базасига 
эга бўлиш билан ифодаланилади.
Ахборот таъминотини икки хил ҳисобга олинган ва 
ҳисобдан ташқари манбаларга ажратиб ўрганиш мумкин. 
Ахборотларнинг ҳисобга олинадиган манбаларига бухгал-
терия, солиқ ва оператив ҳисоботларни, ҳисобга олинмай-
диган манбаларига ички ва ташқи тафтиш, аудитор хуло-
салари, солиқ идораси текшириш натижаларини, киритиш 
мумкин. Маълумотларга кўра, харажатлар бошқаруви 
бўйича энг муҳим манба бу корхонанинг бухгалтерия 
ҳисоботи деб тан олинган. Бу хўжалик фаолияти бӯйича 
тизимлаштирилган ягона манба бўлиб, талабгорларига асо-
сан содда, стандарт, мураккаб ёки кўп хилли кӱринишларда 
тайёрланади. Амалиётнинг кўрсатишича, мураккаб ишлаб 
чиқариш тизимига эга корхоналарга асосланган бошқарув 
қарорларини қабул қилишда харажатлар ва молиявий на-
тижаларини оптималлаштиришга ёрдам берувчи оператив 
иқтисодий ахборотга жуда катта эҳтиёж сезади. Корхона 
харажатларини оператив бошқариш учун зарур бўладиган 
ахборотлар бухгалтерия амалиётининг янги ва перспектив 
йўналишидан бири ҳисобланадиган бошқарув ҳисоби ти-
зимида мавжуд.
Ахборотларнинг етишмаслиги ва унинг сифатининг паст-
лиги корхона харажатларини самарали бошқариш имкони-
ятларини ёмонлаштиради. Бу ҳозирги иқтисодиётни модер-
низациялаш шароитида сезиларли йўқотишларга, хусусан 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот рақобатбардошлигининг 
йўқолишига, уларни сотишда ушланишларга, омборда товар-
ларнинг кўпроқ қолиб кетишига, ўз вақтида ҳисоблашмаслик 
ва тўловларни амалга оширилмаслигида, талабнинг таъмин-
ланмаслигига олиб келади.Бошқарув ҳисоби харажатларни 
бошқариш инструменти сифатида корхонанинг умумий стра-
тегик ривожланиши асосида харажатлар тўғрисида ахборот-
ларни йиғиш ва мулоқотга киритишнинг яхшироқ усулларини 
таъминлашни мақсад қилади.
Демак, бошқарув ҳисобидаги ахборотлар тузилиши ундан 
фойдаланувчилар талабларига боғлик ҳолда шаклланти-
рилади. Унинг базасида ишлаб чиқариш ҳисоби маълу-
мотлари мавжуд бўлиб, бу менеджерларга ишлаб чиқариш 
соҳасида оператив қарор қабул қилиш учун зарурий ахборот 
ҳисобланади.
Бошқарув ҳисоби хўжалик фаолиятининг ўтган даврдаги 
(кўрсаткичлар орқали) ва перспективадаги (прогнозлаш 
орқали) жараёнларини ўзида акс эттиришга йўналтирилган.
Шундай қилиб, бошқарув ҳисоби корхонани бошқариш 
учун барча ҳисобот турлари ахборотларини яъни бухгалтерия 
ҳисоби, оператив ҳисоб, иқтисодий таҳлилларни ўзи ичига 
олади. Бошқарув ҳисоби афзалликларини ўрганиш давоми-
да унинг қуйидагиларга хизмат қилиши тўғрисида хулосага 
келинди: келажак учун қарор қабул қилиш ва хўжалик фаоли-
ятини бошқариш учун менеджерларга зарурий ахборотларни 
тақдим қилиш;маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш ва 
унинг смета, стандартлар, белгиланган меъёрлардан оғишини 
аниқлашга; маҳсулотни сотишдаги молиявий натижаларини 
аниқлаш.
Демак, бошқарув ҳисобининг асосий вазифаси назорат-
бошқарув ва ахборот таъминоти. Улар ўзида бошқарув 
ҳисобининг аниқ фаолият турларини акс эттиради: ахборот-
назоратли, ахборот-прогнозли, ахборот- таҳлили, ахборот-
бошқарувчи. Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун 
зарурий ахборотларни йиғиш тизимлаштириш бошқарув 
ҳисобининг мазмунини ташкил қилади. Бу турдаги ахборот-
ларга биринчи навбатда харажатлар бўйича маълумотлар, 
маҳсулот таннархи, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотилиши-
нинг рентабеллик кўрсаткичларини киритамиз.
Бошқарув ҳисобининг харажатларни бошқаришдаги асосий 
мазмуни у тақдим қилган маълумотлар ёрдамида харажатлар 
таҳлил қилинади ва қарорлар қабул қилиниши билан бирга 
қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўяди.
Ахборотларнинг фойдалилиги уларнинг муҳимлиги ва унга 
кетган харажатлар ўртасидаги фарқ билан ифодаланади. 
Шунинг учун ахборот жараённи кенгайтириш иқтисодий нуқтаи 
назардан маълумотларга кетадиган харажатлар эмас, улар-
нинг муҳимлиги билан мақсадга мувофиқдир. Ахборотларнинг 
фойдалилиги унинг мақсадга эришиш жараёнига таъсири 
билан ва ундан фойдаланиб эришилган самаранинг дисконт 
нархи билан ҳам баҳоланиши мумкин. Ахборотлар харажат-
ларига иш ҳақи ва моддий харажатлар, яъни ахборотларни 
излашга, сақлашга, қайта ишлашга ва узатишга сарфланган 
харажатларни ўз ичига олади.
Шундай қилиб, бошқарув фаолиятида ҳажм, сифат, вақт, 
ташкилий ва иқтисодий нуқтаи назардан ахборот таъминотини 
такомиллаштириш керак.
Корхона фаолияти натижалари бўйича маълумотларга 
қизиқувчи шахсларни иқтисодий маълумотлар билан таъмин-
лаш сифатида қуйидаги гуруҳларга бирлаштирса мақсадга 
мувофиқ бўлади.
Акциядорлик жамиятлари ахборот тизими қуйидаги тала-
бларга жавоб бериши керак: корхона фаолиятининг барча 
мулкчилик шаклларига мослашувчан бўлиши; фойдаланувчи 
ташкилотнинг хўжалик, молиявий ва ишлаб чиқариш фаоли-
ятларида қўлланиладиган кўрсаткичлар ҳажмига эга бўлиши; 
яхлитлик, яъни барча тизимларнинг мақсадли функциялари 
унинг тизим ости мақсадли функциялари билан мослашув-
ларини англатади; модуллилик, ягона базанинг тўлиқ инте-
грациялашган даврида тизимнинг алоҳида бўлимларидан 
автоном фойдаланиш ва оператив бошқарув масалаларини 
аниқ чегаралаш; тизимнинг функционал ва структуравий му-
каммалиги, яъни ишлаб чиқариш, иқтисодий функцияларини 
қамраб олиши.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish