УЎТ: 657.1 (575.1)
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ
МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ ОШИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Аннотация.
Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида тадбиркорлик фаолиятини кенг жорий этиш, маҳсулот
сифатини ошириш ва ундаги муаммолар, маҳсулот таннархи, калькуляция, соҳавий хусусиятлар, сифатни таъмин-
лашдаги харажатларни ҳисобга олиш бўйича муаммо ва ечимлар ёритилган.
Аннотация.
В статье рассмотрены методология аудита по организации затрат связанным на качества про-
дукции, себестоимость продукции, калькуляция, отраслевые особенности, проблемы и решения аудита затрат в
области обеспечения качества.
Annotation.
The article discusses the audit methodology for conducting costs related to product quality, production cost,
calculation, industry features, problems and solutions of cost audit in the field of quality assurance.
Ҳозирда дунѐда сифатни бошқаришнинг турли тизим-
ларидан фойдаланилмоқда. Лекин бу тизимлар ҳозирда
муваффақиятли фаолият юритиш учун илғор халқаро
компаниялар томонидан ўзлаштирилган сифатни тизимли
бошқаришнинг саккизта асосий тамойилларига асосланиб
ташкил этилиши керак. Бу тамойиллар сифатни бошқариш
соҳасидаги ИСО 9000 серияли халқаро стандартларни
янгилашга асос бўлиб хизмат қилади.
Сўз сифат ҳақида кетар экан, аввало сифат тушунчаси-
нинг ўзига эътибор қаратиб ўтишни лозим топдик. Маҳсулот
сифати – маҳсулот хусусиятлари мажмуи бўлиб, унинг жа-
мият ва шахс эҳтиёжларини қондириш даражаси билан бел-
гиланади. Маҳсулот сифатини яхшилаш ишлаб чиқариш са-
марадорлигини ошириш ва маҳсулот рақобатбардошлигини
таъминлашнинг муҳим шарти бўлиб, бозор муносабатлари
ҳукм сураётган ҳар қандай мамлакатда маҳсулот экспор-
тини оширишга эътибор қаратилади ва бундан мақсад
мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштириш ҳисобланади.
Албатта, маҳсулот ҳажмининг ошиши нарх-навонинг туши-
шига замин яратиб, сифатга бўлган эътиборни кучайтира-
ди. Маҳсулот турларининг ошишида бевосита тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи кичик бизнес вакилларининг
ўрни ҳам беқиёс.
Тадбиркорлик бозор иқтисодиётига хос ва мос бўлган
фаолият тури бўлиб, бизнеснинг асосий унсуридир. Тад-
биркорлик деганда моддий ва пул маблағларини фойда
топиш йўлида сарфлаб, бозорга керакли товарлар ва
хизматларни етказиб, инсонларга наф келтирувчи, улар-
нинг ҳожатини чиқарувчи иқтисодий фаолият тушунилади.
Тадбиркорлик бу ўз мулкини ишлатиб ёки амалда ўзганинг
мулкидан фойдаланиб товарлар яратиш ёки хизматлар
кўрсатишдир. Ундан кутилган мақсад эса маблағ топиш.
Бу ишни аҳолининг махсус тоифаси – тадбиркорлар олиб
боради. Тадбиркорлик махсус тайёргарлик ва истеъдод
талаб этади. Тадбиркорлар синфи бор, улар фойдани
кўзлаб ишлайди, ўзига тўқ ва фаровон яшовчи гуруҳни
ташкил этади.
Маълумки, 2021 йилда ялпи ички маҳсулот таркибида
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши кўпайгани
ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда
Do'stlaringiz bilan baham: |