Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Maxsus son [2]. 2022
104
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
унинг роли сезиларли даражада ошгани намоён бўлди. 
Агар 2000 йилда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 31 фоизи 
иқтисодиётнинг фаол ривожланиб бораётган ушбу сектори 
улушига тўғри келган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 52,5 
фоизни ташкил этди. Кичик бизнес субъектларига ажратил-
ган кредитлар ҳажми 1,4 баробар кўпайди. 2020 йилнинг ян-
варь-июнида кичик тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 51,3 
фоизни
 
ташкил этди. Кичик тадбиркорлик субъектларининг 
сони ҳар 1000 аҳолига 14,4 бирликни ташкил қилди. Мазкур 
даврда янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофир-
малар энг кўп савдода 16588 та, саноатда 9713 та, қишлоқ, 
ўрмон ва балиқ хўжалигида 8525 та, қурилишда
 
3302 
та, яшаш ва овқатланишда 2460 та, ташиш ва сақлашда 
1148 та ташкил этган. Бу, албатта Ўзбекистонда бозор 
ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада 
чуқурлаштириш устувор йўналиш сифатида белгиланиб, уни 
ҳаётга татбиқ этиш механизмлари аниқ ва равшан кўрсатиб 
берилганининг натижасидир. Мамлакатимизнинг бугунги 
кундаги ва истиқболдаги асосий мақсади кичик бизнес 
субъектлари ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларнинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини 
ошириш, мазкур соҳанинг иқтисодиётдаги, шу жумладан, 
ташқи савдосидаги улушини кўпайтиришдир. 
Албатта, ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти учун 
ўзининг ишлаб чиқараётган маҳсулоти ёки кўрсатаётган 
хизмати бўйича сифатлилик даражаси энг муҳим фактор 
ҳисобланиб, бусиз рақобатда ўз ўрнига эга бўлиш оғир 
масала ҳисобланади. Ҳозирги вақтда жаҳонда тобора 
чуқурлашиб бораётган глобаллашув жараёни туфайли 
деярли барча мамлакатларда ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотларнинг сифатига бўлган эътибор кун сайин 
ошиб бориши билан бирга истеъмол маҳсулотларининг 
янги турдаги намуналари пайдо бўлмоқда. Жаҳоннинг 
тараққий этган мамлакатлари маълум бир маҳсулот тури 
бўйича етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Масалан: 
Германияда машинасозлик, Япония ва Жанубий Кореяда 
радио технологиялари соҳаси, Европанинг кўпгина мамла-
катлари тўқимачилик соҳасида, Франция алкоголь ичимли-
клар ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринларни эгаллайди. 
Сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналар фаоли-
ятининг тўхтовсиз бир маромда юритилишида муҳим рол 
ўйнайди. Қай бир соҳада етакчилик қилиш учун энг аввало 
сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва бунинг баробарида 
сифатни яхшилашга доир қўшимча харажатларни амалга 
ошириш зарурияти вужудга келади. Бу эса ўз навбатида 
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ўз вақтида реализация 
қилинишига, ички ва ташқи бозорда маҳсулотнинг ўз ўрнига 
эга бўлишига замин яратади. Натижада, хўжалик юритувчи 
субъектларнинг экспорт салоҳияти янада ошади ва бо-
зорда ўз ўрнига эга бўлиш имконияти яратилади. Ҳозирги 
цивилизациялашган бозор иштирокчилари учун асосий 
вазифалардан бири маҳсулот, иш, хизматлар сифати ва 
хавфсизлигини мустақил баҳолаш ва охирги истеъмолчи-
нинг манфаатларига хизмат қилишга қаратиш ҳисобланади. 
Бугунги кунда жаҳондаги кўплаб мамлакатларда 
маҳсулот сифатини ошириш, уларни халқаро ISO стандарт-
лари асосида ишлаб чиқариш бўйича харажатлар ҳисобини 
юритишга доир илмий изланишлар давом этмоқда. Шу 
жумладан, Ўзбекистонда ҳам халқаро сифат стандарт-
ларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда 
юзага келувчи сифат билан боғлиқ харажатларни тўғри 
аниқлаш ва таҳлил қилиш, бухгалтерия ҳисобида бундай 
харажатларнинг ҳисобини юритишда бир қатор муаммолар 
вужудга келмоқда. Сифат учун сарфланган харажатлар ҳам 
бошқа харажатлар каби маҳсулот таннархига киритилса-да, 
аммо бир бирлик маҳсулот учун тузиладиган харажатлар 
калькуляциясида алоҳида моддалар бўйича ўз ифодасини 
топмайди. Бундан ташқари, сифат билан боғлиқ бўлган 
харажатларни ҳисобга олиш бўйича бухгалтерия ҳисобида 
алоҳида счетлар белгиланмаганлиги боис бундай харажат-
лар тўғрисидаги тезкор маълумотлар олишнинг имкони 
бўлмайди. 
Мамлакатимизда аҳоли эҳтиёжини сифатли маҳсулотлар 
билан тўла қондириш мақсадида бундай маҳсулотлар 
ишлаб чиқаришни жадаллаштириш бўйича бир қатор 
тадбирлар белгиланди. Дарҳақиқат, маҳсулот таннархи 
таркибига кирувчи сифат харажатларини ҳисобга олишнинг 
услубий асосларини Ҳаракатлар Стратегиясига қўйилган 
талабларга мос ҳолда тармоқлар бўйича, хусусан, алкоголь 
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ўзига хос 
ташкилий ва технологик хусусиятларини эътиборга олган 
ҳолда йўлга қўйиш бугунги куннинг муҳим ҳамда ечимини 
кутаётган муаммолари қаторига киради.
Ҳозирга қадар ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 07 февралдаги ПФ-4947-сонли 
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож-
лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги, 2019 йил 05 апрелдаги ПФ-
5656-сонли “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб 
чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан 
тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик 
ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2019 йил 05 февралдаги ПҚ-4162-сонли 
“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги 
алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси 
фаолиятини ташкил эгиш тўғрисида”ги, 2015 йил 21 декаб-
рдаги ПҚ-2454-сонли “Акциядорлик жамиятларига хорижий 
инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тад-
бирлар тўғрисида”ги Қарорларига асосан Республикамизда 
сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайти-
риш масаласига жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда. 
Шу билан биргаликда, бухгалтерия ҳисобини молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритиш бўйича 
унинг услубий асосларини ривожлантириш борасида ҳам 
бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, 
2016 йил 13 апрелда қайта таҳрир қилинган “Бухгалтерия 
ҳисоби тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 05 февралдаги 54 – 
сонли Қарорига асосан ишлаб чиқилган “Маҳсулот (иш, 
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг 
таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш 
тартиби тўғрисида”ги Низом, 2004 йил 01 январдан амал-
га киритилган “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий 
хўжалик фаолиятида бухгалтерия ҳисоби счетлар режаси 
ва уни қўллаш тўғрисида”ги йўриқнома, Бухгалтерия ҳисоби 
миллий стандартлари ишлаб чиқилди ва замон талаблари 
асосида бундай меъёрий ҳужжатларга тегишли тартиб-
да ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб келинмоқда. 
Юқоридагиларга асосланиб айтганда, бевосита сифат би-



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish