Keysni yechish uchun axborot yig‘ish usullari, vositalari hamda axborot manbalarini tanlash. Ахборот йиғиш усуллари ва
воситаларининг танланиши
Кейс учун ахборот йиғиш усуллари
• Интервью
• Суҳбат
• Ўрганиш (архив, ҳисоботларни)
• Кузатув ва ҳк
Ахборот йиғиш воситаси
• Сўровнома варағи
• Интервью олиш варағи
• Анкета
• Ҳар хил жадваллар ва бошқалар
Ахборот манбалари
• Статистик материаллар, ҳисоботлар
• Вазият объекти фаолияти ҳақидаги
маълумотномалар, ахборотлар, проспектлар
ва бошқа маълумотлар;
• Интернет;
• Оммавий ахборот воситалари;
• Корхона рақиблари, унинг таъминотчилари ва
истеъмолчилари, тармоқдаги экспертлар ёки
турли инвестицион фондлар таҳлилчилари
билан мулоқот;
• Талабаларнинг ўқув ва диплом лойиҳалари,
магистрлик диссертациялари;
• Илмий мақолалар, монографиялар;
• Корхона раҳбарлари билан интервью.
Klinik fanlarni o‘qitishning o‘ziga xos xususiyatlari. Klinika sharoitida mashq qilish. Samarali klinik demonstratsiyalar o‘tkazish. Klinik o‘qitishda anatomik mulyajlardan foydalanish.
Клиник машғулот жараёнида талаба ва
тажрибали клиницистўқитувчи билан
белгиланган стандартлар асосида кузатув
ва амалий кўникмаларни ўрганиш учун реал
ёки моделлаштирилган клиник
шароитларга туширилади.
Клиник ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида
интенсив, ўзаро фаол иш ўтказиш лозим.
Бундай ўзаро фаол иш ўқувчига
қуйидагиларни ҳал қилишда ёрдам беради:
1.Конкрет билимни эгаллаш ва ишга ижобий
йўналиш ҳосил қилиш;
2.Клиник кўникмалар ва муаммоларни ҳал
қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш
Янги клиник кўникмалар билан танишиш
жараёнида турли демонстрациялардан
фойдаланилади, мисол учун:
1.Белгиланган стандартлар асосида барча
босқич ва кетма кетликларни слайд ва
видеоматериаллар орқали кўрсатиш;
Муолажалар ва кўникмаларнинг
демонстрациясида анатомик моделлардан
фойдаланиш;
3. Ролли ўйинлар ўтказиш, бунда
талабаларнинг бири пациент ролини
иккинчиси эса шифокор ролини ўйнайди;
4. Жарроҳлик ёки муолажа хонасида
беморларда муолажаларни кўрсатиш.
Муолажа демонстрациясида қандай усул
қўлланилишдан қатъий назар клиник
ўқитувчи бутунқисманбутун
йўналишдан фойдаланиши лозим:
1.Талабада тўла тасаввур ҳосил қилиш
учун муолажа бошдан охиригача
кўрсатилади;
2.Муолажа қисмларга ажратилиб,
талабанинг мустақил бажарилиши
таминланади;
3.Муолажа яна бир бор бошдан охиригача
кўрсатилади ва талабадан бажариб
бериш сўралади.
Ўқитувчи муолажани кўрсатишда анатомик муляждан фойдаланганда қуйидаги
тавсияларга амал қилиши лозим:
1.Мақсадни аниқлаб, талаба бажариши керак
бўлган кетма кетлик белгилаш;
2.Барча талабалар демонстрацияни яхши
кўришини таминлаш; 3. Ҳеч қачон муолажа ёки кўникмани
нотўғри бажармаслиги;
4.Муолажа демонстрациясини реал ҳолатга
яқин шароитда бажариш ва ҳақиқий жиҳоз
ва инструментлардан фойдаланиш;
5. Белгиланган стандарт асосида
муолажани тўғри кетма кетликда бажариш;
6. Ҳар бир ҳаракатни бажаришда, албатта
уни изоҳлаб ўтиш;
7. “Бундан сўнг нима қилишим керак” каби
саволлар билан талабаларга мурожаат
қилиб, уларни эътиборини жалб қилиш;
8. Саволлар ва таклифларни қўллаб
қувватлаш;
9. Муолажалар демонстрациясига узоқ
муддатли вақт ажратиш;
10. Жиҳоз ва инструментлардан тўғри
фойдаланиш ва талабаларнинг улардан
фойдаланишда тўғри таъсаввур қолишига
ишонч ҳосил қилиш