Talaba mustaqil ishining maqsad va vazifalari. Mustaqil ishning tashkiliy shakllari.
Мустақил
таълим-ўқитувчиларнинг
ўқув
мақсадлари
кафолатли эришишларини, шунингдек фан дастурлари доирасидаги
ўқув материалларини самарали ўзлаштиришлари бўйича мустақил
ишларни бажаришларини назарда тутади. Ўқитувчилар эса
ўқувчиларнинг
мустақил
таълим
олишга
интилашларини
рағбатлантиришлари ва тўғри йўналтира олишлари лозим. Ўқувчи
якка ҳолда самаралироқ ишлайдими; ёки бир неча кишидан иборат
гуруҳ билан биргаликда ишлашни ёқтирадими; ўз вақтини
кутубхонада ўтказадими; ёки унга интернет тармоғидаги мавжуд
электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш қулайроқми-ўқувчи
мустақил ишни қандай қилиб яхшироқ, самаралироқ ва қулайроқ
ташкил этиш кераклигини ўзи ҳам, ўқитувчи ҳам яхши билиши
керак. мустақил таълимнниг асосий моҳияти ҳам шундаки
ўқувчиларнинг билим манбаи фақатгина ўқитувчи томонидан
машғулотларда берилаётган билимлар бўлиши керак эмас.
Мустақил таълим шараотида ўқувчи ўзлаштириши лозим бўлган
ўқув материалини ўзи англаши ва ҳаракат қилиши, ўқитувчи эса, ўз
навбатида, ўқувчиларнинг тадқиқот олиб бориш кўникмаларини,
ўтилган материалларни янада чуқурроқ ўзлаштириш учун қўшимча
маълумотларни излаб топишга ундашлари ва йўналтиришлари
лозим.
Мустақил таълим – ўқитиш мақсадлари, тамойиллари ва
мазмуни мос ҳолда ва ташқи таъсир ёрдамисиз амалга оширилиши
керак.
Мустақил таълим олиш ўқувчининг ўқув ва касбий фаолият
мустақиллигини белгилайди. Бу сифатлар эса ўқув – материалини
тушунишда ва мавжуд ҳолатни танқидий баҳолашда намоён
бўлади.
Шахснинг мустақиллиги унинг алоҳида хусусияти, лаёқати,
фаоллиги, фикрлаш қобилияти, қўйилган мақсадга эриши йўлида
бор кучни сарф этиш каби хусусиятлариниг бирлигидир.
Мустақил таълимда дидактик ва педагогик тамойилларга
асосланиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги даврда ўқувчини
мустақил билим олишни самарали ташкил этиш орқали ўқувчини
ижодий фаолият юритишга ва шу билан унинг мустақил
изланишига ундайди.
Мустақил билим олиш педагогик технологияга нисбатан жуда
муҳим талабалрни қўяди. Таълим муассасадаги ўқитувчи ва ўқувчи
ҳамкорлигидаги фаолиятининг якуний натажаси олдиндан аниқ
бўлган ўқитиш жараёнидан фарқли равишда мустақил билим
олишда ўқувчи аниқ бўлмаган ва олдиндан режалаштирилмаганг
натижага эришиш керак, яъни ўрганаётган ўқув материаллари
бўйича
билим, кўникма
ва малакаларининг
аниқ
ҳажми
ўзлаштириши лозим.
Мустақил билим олишининг мақсади, тамойили, усули,
методи, восита ва шартлари аниқ кўрсатилиши зарур ҳамда
уларнинг танланиш ва самарали амалга ошириш кўзланган
натижага олиб келади.
Ўқувчи ўзи олган билимлари сифатига жавобгарликни ўзига
олиши керак ўқувчиларнинг билим манбаи фақатгина ўқитувчи
маърузаларида берилаётган билимлар эмас балки ўқувчи ўзи
англаши ва ҳаракат қилиши, ўқитувчи эса, ўз навбатида,
ўқувчининг тадқиқот олиб бориш кўникмаларини, ўтилган
материалларни янада чуқурроқ ўзлаштириш учун қўшимча
маълумотларни излаб топиш қобилиятларини ривожлантиришга
ундашлари лозим.
Ҳар бир бўлажак замонавий мутахассис мустақил равишда
таълим олишга ва ўрганишга шундай тайёрланишлари керакки,
улар нафақат ҳозирги мавжуд техника ва технологияни билиши,
балки янги техника ва технологияни анча қисқа муддатда ҳамда
самарали ўзлаштириш олишлари лозим. Шуни таькидлаш керакки,
бўлажак кичик мутахассисда ижодкорликни шакллантириш ва
ривожлантириб бориш алоҳида педагогик вазифа ҳам ҳисобланади
ва бу вазифани амалга ошириш учун махсус методикалар ишлаб
чиқишни тақозо этади.
Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва
баҳолаш тартиби тўғрисида Намунавий низомга асосан олиб
борилади.
Мазкур
низом
Ўзбекистон
республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги “Олий таълимнинг давлат
таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 343- сон қарорига
мувофиқ
кадрлар
тайёрлаш
сифатини
назорат
қилишда
талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва
баҳолаш тартибини белгилайди.
Талабанинг мустақил иши ўқув режасида муайян фанни
ўзлаштириш учун белгиланган ўқув ишларининг ажралмас қисми
бўлиб, у услубий ва аҳбарот ресурслари жиҳатидан таъминланади,
ҳамда бажарилиши рейтинг тизими талаблари асосида назорат
қилинади.
Олий таълим муассасасида талабанинг хафталик мустақил
ишларининг умумий ҳажми бакалавриятнинг кундузги бўлимида 22
соатни ташкил этади.
Ўқув семестри якунида талабанинг мустақил иши бўйича
тўпланган рейтинг баллари ҳар бир фан бўйича аудиториядаги ўқув
ишларига берилган рейтинг баллари билан биргаликда гуруҳ
рейтинг қайдномасида, талабанинг рейтинг дафтарчасида ва ўқиш
якунида битирувчига тақдим этиладиган диплом иловасида қайд
этилади.
Талаба мустақил ишининг мақсад ва вазифалари
Талаба
мустақил
ишининг
асосий
мақсади
ўқитувчининг
раҳбарлиги ва назорати остида талабада муайян ўқув ишларини
мустақил равишда бажариш учун зарур бқлган билим ва
кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдир.
Талаба мустақил ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш
кўникмаларига эга бўлиш;
- Керакли маълумотларни излаб топиш қулай усуллари ва
воситаларни аниқлаш;
- Аҳборот манбалари ва манзилларидан самарали фойдаланиш;
- Анъанавий ўқув ва илмий адабиётлар, меъёрий хужжатлар
билан ишлаш;
- Электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банки билан
ишлаш;
- Интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш;
- Берилган топшириқниниг рационал ечимини белгилаш;
- Маълумотлар базасини таҳлил этиш;
- Иш натижаларини экспертизага тайёрлаш ва эксперт хулосаси
асосида қайта ишлаш;
- Топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндошиш;
- Ишлаб чиқилган ечим, лойиха ёки ғояни асослаш ва
мутахассислар жамоасида ҳимоя қилиш.
Талаба мустақил ишининг ташкилий шакллари
Талаба мустақил ишини ташкил этишда муайян фан (курс)нинг
хусусиятларини, шунингдек, ҳар бир талабанинг академик
ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда
қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
- Айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида
мустақил ўзлаштириш;
- Берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш;
- Семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;
- Лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш;
- Ҳисоб-график ишларини бажариш;
- Курс иши (лойиҳаси)ни бажариш;
- Малакавий битирув иши ва магистрлик диссертациясини
тайёрлаш;
- Назарий билимларни амалиётда қўллаш;
- Амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш (кейс-
стади);
- Макет, модель, бадиий асар, мусиқа ва намуналар яратиш;
- Илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш.
Ўқитилаётган фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда,
талаба мустақил ишини ташкил этишда бошқа шакллардан ҳам
фойдаланиши мумкин.
• Ўқув фанлари бўйича намунавий ва ишчи дастурларда талаба
мустақил ишининг шакли, мазмуни ва ҳажми ифода этилади.
• Талаба мустақил иши учун ажратилган вақт бюджетига мос
равишда ҳар бир фан бўйича тегишли кафедраларда мустақил
ишнинг ташкилий шакллари, топшириқлар вариантлари
ишлаб чиқилади ва факультет илмий-услубий кенгашда
тасдиқланади.
• Мустақил ишни бажариш учун фанлар бўйича талабаларга
зарурий методик қўлланма кўрсатма ва тавсиялар ишлаб
чиқилади
Do'stlaringiz bilan baham: |