Мавзу. Ялпи ички махсулот хажмини хисоблаш усуллари йоналиш. Молия ва молиявий технологиляр ф. И. Ш. Тошпулатов авазбек зафар угли



Download 278,16 Kb.
bet2/5
Sana11.04.2022
Hajmi278,16 Kb.
#543309
1   2   3   4   5
Bog'liq
TOSHPO\'LATOV AVAZBEK STATISTIKA.YANGI

ЯИМ=ЯҚҚ
Ялпи ички махсулот кўрсаткичини ишлаб чиқариш усули билан хисоблаш учун, дастлаб ялпи ишлаб чиқариш кўрсаткичи аниқланиши лозим.
МХТ услубиятига асосан хисобот даврида мамлакат иқтисодий худудидаги резидентлар ишлаб чиқарган барча махсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг жорий бахолардаги қиймати йиғиндисига - ялпи ишлаб чиқариш деб аталади. МХТнипг учинчи халқаро стандартига асосан ялпи ишлаб чиқариш қуйидаги элементлардан ташкил топади:

  1. қаерда фойдаланишидан қатъи назар ишлаб чиқарилган барча махсулотлар (бошқа резидентларга жўнатилган махсулотлар хамда ўз истеъмоли ёки жамғариш учун ишлаб чиқарилган махсулотлар);

  2. бошқа резидентларга кўрсатилган бозор хизматлари;

  3. давлат бошқарув идоралари ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотларнинг нобозор хизматлари;

  4. Хақи тўланадиган уй хизматкорларининг уй хизматлари;

Ялпи ички махсулот кўрсаткичини ишлаб чиқариш усули билан хисоблаш учун, дастлаб ялпи ишлаб чиқариш кўрсаткичи аниқланиши лозим.
МХТ услубиятига асосан хисобот даврида мамлакат иқтисодий худудидаги резидентлар ишлаб чиқарган барча махсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг жорий бахолардаги қиймати йиғиндисига - ялпи ишлаб чиқариш деб аталади.
МХТнипг учинчи халқаро стандартига асосан ялпи ишлаб чиқариш қуйидаги элементлардан ташкил топади:

  1. қаерда фойдаланишидан қатъи назар ишлаб чиқарилган барча махсулотлар (бошқа резидентларга жўнатилган махсулотлар хамда ўз истеъмоли ёки жамғариш учун ишлаб чиқарилган махсулотлар);

  1. давлат бошқарув идоралари ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотларнинг нобозор хизматлари;

  2. Хақи тўланадиган уй хизматкорларининг уй хизматлари;

Хақи тўланмайдиган уй хизматлари иқтисодий фаолият сохасига киритилмайди.

  1. Ўз эхтиёжлари учун уй ва квартира эгалари томонидан кўрсатиладиган уй-жой хизматлари.

қонун билан таъқиқланган махсулотлар ишлаб чиқарадиган ва хизматлар кўрсатадиган иқтисодиёт хамда қонунан рухсат этилган, аммо давлат бошқарув идораларидан даромадни яширадиган махсулотлар ишлаб чиқарадиган ва хизматлар кўрсатадиган иқтисодиёт МХТ услубияти бўйича иқтисодий фаолият сохасига киритилади.
Ялпи ишлаб чиқариш хажми одатда бир йил учун аниқланади. Шунинг учун махсулотлар хисобга олиниш вақтида тайёргарлик даражасига қараб уч хил кўринишда бўлади:

  • тайёр махсулотлар;

  • ярим тайёр махсулотлар;

  • тугалланмаган махсулотлар.

Иқтисодий бирликлар (корхоналар, ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва хакозо) миқёсида ишлаб чиқарилиши тугалланган махсулотлар – тайёр махсулотлар дейилади. Кўп холларда ишлаб чиқарилиши тугалланган тугаллангаи хамда белгиланган техник талабларга жавоб берадиган махсулотларнинг тайёргарлик даражасининг қайд этилиш вақти техник назорат бўлими томонидан қабул қилиниш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Бошқа холларда ишлаб чпқарилиши тугалланган махсулотларнинг тайёргарлик даражасини қайд этилиш вақти реализатсия вақтига мос келади (қишлоқ хўжалик махсулотларининг давлатга сотилиши, умумий овқатланиш махсулотларининг сотилиши). Баъзи холларда эса махсулотларнинг тайёрлик даражаси вақти қайд этилмайди. қишлоқ хўжалигида ўз истеъмоли учун ишлаб чиқарилган махсулотлар). Бундай холларда махсулотларнинг тайёрлик даражаси, вақти ишлаб чиқариш жараёнининг тугалланиш вақтига мос келади.
Корхонадаги мавхум бир тцехда ишлаб чиқарилиши тугалланган хамда шу корхонанинг бошқа тцехларида ёки бошқа корхоналарда қайта ишланиши талаб этиладиган махсулотлар – ярим тайёр махсулотлар дейилади.
Ярим тайёр махсулотларга саноат ва умумий овкатланиш корхоналарининг махсулотлари киради.
Корхонанинг маълум бир тцехида ишлаб чиқариш жараёни бошланган, лекин ишлаб чиқарилгаш тугалланмаган махсулотлар – тугалланмаган ишлаб чиқариш дейилади. (саноат ва умумий овқатланиш корхоналарида тугалланмаган ишлаб чиқаришга, маълум бир ишлаб чиқариш босқичида ишлаб чпқарилиши тугалланмаган махсулотлар киради.
қишлоқ хўжалигининг дехқончилик тармоғида тугалланмаган ишлаб чиқариш хажми келгуси йил хосилини етиштириш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммаси билан аникланади. Чорвачилик тармоғида эса тугалланмаган ишлаб чиқариш хажми ёш чорва молларини ўстириш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммаси билан аниқланади. Чорвачилик тармоғида эса тугалланмаган ишлаб чиқариш хажми ёш чорва моллларининг ўстириш билан боғлиқ бўлганхаражатлар суммасига тенг бўлади.
Тугалланмаган қурилиш хажми қурилиши тугалланмаган хамда буюртмачи хақини тўлаган айрим қурилиш ишлари ёки конструктив элементлар қиймати билан аниқланади.
Энди айрим тармоқларнинг ялпи ишлаб чиқариш хажмини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқамиз:
Саноат тармоининг ялпи илпи ишлаб чиқаришига қуйидагилар киради:

  • корхонанинг ялпи махсулоти, тайёр махсулотлар, ўзида ишлатилгандан ташқари ярим тайёр махсулотлар, саноат хусусиятига эга бўлган хизматлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг давр охиридаги хажми билан давр бошидаги хажми қийматларининг фарқи;

  • маиший хизматлар (кийимлар, оёқ кийимлар, трикотаж ва юнгли буюмларни ташиш ва таъмирлаш).

Уй хўжаликларининг саноат хусусиятига эга бўлган фаолиятига қуйидагилар киради:

  • сотиш учун ва ўзи учун ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи, вино ва қурилиш материллари;

  • саноат ва бадиий буюмлар ишлаб чиқариш.

қишлоқ хўжалигининг ялии ишлаб чиқариш дехқончилик ва чорвачилик махсулотлари ва кўрсатилган бозор ва нобозор қишлоқ хўжалиги хизматлари.
қурилишнинг ялпи ишлаб чиқариш, янги қурилиш ишлари қиймати, мавжуд асосий фондларни кенгайтириш ва қайта қуриш ишлари қиймати.
Тўловли хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ялпи ишлаб чиқариши (комунал хўжалик, маиший хизматлар кўрсатиш, тўловли илм олиши ва соғлиқни сақлаш, маданий муассасалар ва хакозо) бу хизматларни кўрсатанлиги учун тўловлар суммалари йиғиндисига тенг.
Тўловсиз хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ялпи ишлаб чиқариш (тўловсиз илм олиш ва соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, мудофаа, бошқарув , ички ишлар вазилиги) бу хизматларни кўрсатиш учун жорий харажатлар қиймати.
Молиявий сектор ялпи ишлаб чиқариши қуйидагиларнинг ялпи ишлаб чиқариш йиғиндисидан ташкил топади: Республика халқ банки, тижорат банклари, молиявий компания ва корпоратсияларнинг хусусий инвестицион фондлари, суғурта компаниялари ва нафақа фондлари.
Махсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган товарлар асосида капитал исгеъмоли бундан мустасно) ва хизматларнинг ишлаб чиқаришига киритилиши вақтида мавжуд бўлган бахолардаги қийматига - оралиқ истеъмоли дейилади.
Оралиқ истеъмоли қуйидаги элементлардан ташкил топади:

  • моддий харажатлар;

  • номоддий хизматлар учун тўловлар;

  • сафар харажатлари ва мехмонхона хизматлари;

  • оралиқ истеъмолининг бошқа харажатлари.

Товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун сарфланган мехнат буюмлари моддий харажатлар деб юритилади.
Моддий харажатларга қуйидаги мехнат буюмлари киради:
а)хом ашё материаллари;
б)ярим тайёр махсулотлар ва деталлар;
в)энергия ва ёқилғининг барча турлари
г)махсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган корхоналарнинг ишлари ва хизматлари;
д) ўзининг ва чет корхоналарнинг транспорт хизматларни алоқа ва
хисоблаш марказларининг хизматлари;
э) ўраш материалларининг қиймати;
ж) ходимлар учун зарурийий инструментлар, иш кийимларга харажатлар;
з) корхонанинг бир муассасасидан бошқа муассасага ишлаб чиқариш
жараёнида фойдаланиш учун жўнатилган товарлар ва хизматлар;
и) ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш учун мехмонхона,
ресторан, кафеларнинг озиқ-овқат махсулотларининг харид қилиши,
касалхона ва бошқа медитсина муассасаларининг беморлар учун озиқ-
овқат махсулотлари ва дори-дармонлар сотиб олиши;
к) уй хўжаликларининг инструментлар, иш кийимлари, қурилиш
материаллари, уруғ ва ем-хашак харид қилиши;
л) харбий ташкилотларнинг қуролланиш ва уларни келтириш учун
харажатлари;
м) армия учун формали кийим-кечак ва озиқ-овқат махсулотларининг
харид қилиниши;
Номоддий хизматлар учун тўловларга қуйидагилар киради:
а) товар сифатини текшириш учун тўловлар;
б) илмий-текшириш ва экспериментал ишлар учун тўловлар;
в) молиявий воситачиларнинг хизматлари учун тўловлар; суғурта хизматлари;
г) корхона ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ўқув муассасаларига тўловлар (махсулот таннархига киритиладиган);
д) корхона ходимларининг соғлиғини сақлаш учунсоғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;
э) бино, иншаот, машина ва асМАВЗУ-ускуналар учун тўловлар; реклама учун тўловлар;
и) товарларни ишлаб чиқариш учун рухсатномага тўловлар;
к) ёнғиндан сақлаш ва қоровуллик хизматлари учун тўловлар.
Сафар харажатларига қуйидагилар киради:
а) йўл харажатлари;
б) мехмонхона харажатлари (овқатланиш харажатлари ва маиший хизматлар мехнат хақига киритилади).
Оралиқ истеъмолигага қуйидагилар киритилмайди:
а) бино ва ишоатларини капитал тузатиш ёки қуриш учун харажатлар;
б) натурал шаклдаги ижтимоий ёрдам, ердан фойдаланганлик учун ижара тулови;
в) ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ижтимоий-маданий хизматларнинг қиймати;
Демак, МХТ услубиятига асосан ялпи ички махсулот (ЯИМ) кўрсаткичи "ишлаб чиқариш" усули билан хисобланганда, унинг хажми қуйидаги тартибда аниқланади:
1) ЯКК=ЯИЧ-ОИ;
2) ЯИМ=ЯҚҚ;
1.Тақсимлаш усули
Ялпи ички махсулот (ЯИМ) кўрсаткичи тақсимлаш усули билан хисобланганда, унинг мамлакат иқтисодий худудидаги барча резидент ва норезидентларнинг тўланган бирламчи даромадлари йиғиндисига тенг бўлади:
ЯИМ = БД
1993 йилда статистика амалиётига киритилган МХТ нинг учинчи халқаро стандарти бўйича қуйидаги даромадлар бирламчи даромадлар хисобланади: 1. Ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромадлар:
а) ёлланма ходимларнинг мехнат хақи;
б) ишлаб чиқариш ва импорт соф солиғи;
в) ялпи фойда ва ялпи аралаш даромад.
2. Мулкдан олинган даромадлар, яъни бошқа иқтисодий бирликлар фойдалаши учун уларнинг ихтиёрига берилган молиявий ва номолиявийактивлардан олинган даромадлар:
а) фоизлар;
б) дивидентлар;
в)чет эл инвестицияларини қайта инвестициялаш натижасида олинадиган тушум;
г) суғурта полисларининг эгаларига бериладиган мулкдан олинадиган даромадлар;
д) рента.
Хисобот даврида ёлланма ходимлар бажарган ишлар учун иш берувчилар томонидан уларнинг пул ёки натура шаклидаги рағбатлантирилиши - ёлланма ходимларнинг мехнат хақи деб аталади.
Мамлакат иқтисодий худудидаги резидент ва норезидентларга тўланган меқнат хақи хисобланган суммалар асосида хисобга олннади ва икки қисмдан ташкил топади:
1) ялпи иш хақи;
2) ижтимонй суғурта ажратмалари;
Даромад солиғи ва ажратмалар учун тўланадиган тўловлар хам ялпи иш хақи хажмида кўрсатилади.
Пул шаклидаги ялпи иш хақига қуйидаги элементлар киритиади:
а) хисобот даврида ёлланма ходимлар бажарган ишлари учун ишбай нархлар, тариф ставкалари ва лавозим маошлари бўйича хисобланган иш хақи;
б) ишбай нархлар, тариф ставкалари ва лавозим маошларига кушимча ва устаама хақлар; оғир шароитларда бажарилган ишлар учун тўловлар; ишбай вақтидан ташқари ва тўғри вақтларда бажарилган ишлар учун қўшимча хақлар; дам олиш ва байрам кунларида бажарилган ишлар учун тўловлар;
в) чакана нархларнинг ўзгариш мунособати билан тўланган устама хақлар:
г) ишлаб чиқаришда эришилган ютуқлари ва кўп йиллик ютуқлари учун мукофот ва рағбатлантиришлар;
д) ходимларнинг хар йилги таътили учун ва қўшимча тўловлар;
э) ходимлар малакасини ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш мақсадида ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган ходимларнинг ўқиш даври учун тўланган иш хақи;
з) ходимларни тиббий текшириш учун уларга тиббиёт муассасаларида бўлган вақтлари учунтўловлар;
и) мехнат шартномасида кўрсатилган фойданинг бир қисми;
к) комиссион ва чой пули;
л) ёлланма хизматкорларнинг иш хақи;
Натура шаклидаги ялпи иш хақига қуйидаги элементлар киритилади:
а) корхоналарнинг ёлланма ходимларига бажарган ишлари учун берилган, яъни шу корхоналарда ишлаб чиқарилган махсулот ва хизматлар қиймати;
б) айрим тармоқларнинг ўз ходимларига (қонунга мувофиқ) текинга берилган уй-жой хизматлари, озиқ-овқат махсулотлари, товарлар, шу жумладан формали кийим- кечакларнинг қиймати ёки уларнинг пасайтирилган нархларда сотилиши мунособати
билан имтиёзли суммалар;
в) ходимларнинг яшайдиган уй-жойлари учун корхона томонидан тўланадиган харажатлар;
г) ходимларнинг ошхона, буфет ва даволаниш жойларида текинга ёки имтиёзли суммалар бўйича овқатланиши;
д) ходимларни иш жойларига олиб келиш учун транспорт тўловлари;
э)айрим ёлланма ходимлар учун корхона томонидан тўланадиган суғурта тўловлари;
ж)айрим ёлланма ходимлар учун корхона томонидан нодавлат ижтимоий фондларга тўланадиган ажратмалар;
з) мактабгача таълим муассасарида болаларни тарбия қилиш учун тўловлар; даволаниш мақсадида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун йўлланма хақи;
и) ходимларни рағбатлантириш мақсадида текинга берилган актсияларнинг қиймати ёки актсияларга эгалик қилиш учун уларга берилган имтиёзлар ва патура шаклидаги мехнат хақининг бошқа турлари;
Ижитимоий суғурта ажратмалари икки хил бўлиши мумкин:
а) ижтимоий суғуртага хақиқий ажратмалар;
б) ижтимоий суғуртага шартли хисобланган ажратмалар;
Ёлланма ходимларнинг келгуси даврларда ижтимоий таъмирлаш мақсадида корхона ва ташкилотларнинг давлат ижтимоий суғуртаси, нафақава тиббий суғурта фондларга қадимги тўлловлари - ижтимоий суғуртага хақ шартли ажратмалар бўлиб хисобланади.
Товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиши муносабати билан ишлаб чиқариш бирликлари томонидан давлат бошқарув идораларига ўтказиладиган мажбурий текин қайтарилмайдиган тўловлари ишлаб чиқариш ва импорт солиғи деб аталади.
ишлаб чиқариш ва импорт солиғи икки хил бўлади:
-махсулот ва импорт солиғи;
-ишлаб чиқаришнинг бошқа солиқлари.
Резидентлар ишлаб чиқарадиган сохадаги ёки чет эллардан келтириладиган товар ва хизматларнинг қийматига муносиб равишда улардан олинадиган солиқлар махсулот ёки импорт солиғи хисобланади.
Махсулот ва импорт солиғига қуйидагилар киритилади:
а)қўшилган киймат солиғи;
б)актсиз солиғи;
в)оборот солиғи:
г) реклама солиғи,
д) фойда солиғи;
г)импорт ва экспорт солиғи;
Резидентларнинг ишлаб чиқариш омилларидан фойдадаланиши хамда қандайдир талаб чиқариш фаолият билан шуғулланиши учун рухсатномага улардан олинадиган солиқлар ишлаб чиқаришнинг бошқа солиқлар хисобланади.
Иқтисодий бирликлари ихтиёрида ёлланма ходимларга мехнат хақи, давлат бошқарувига ишлаб чиқариш ва импорт солиғи тўлангандан кейин қоладиган ялпи қўшилган қийматнинг бир қисмига ялпи фойда деб аталади.
Мехнат хақи ва фойда бирга қўшилган даромад аралаш даромад бўлиб хисобланади

Download 278,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish