Мавзу. Ялпи ички махсулот хажмини хисоблаш усуллари йоналиш. Молия ва молиявий технологиляр ф. И. Ш. Тошпулатов авазбек зафар угли



Download 278,16 Kb.
bet3/5
Sana11.04.2022
Hajmi278,16 Kb.
#543309
1   2   3   4   5
Bog'liq
TOSHPO\'LATOV AVAZBEK STATISTIKA.YANGI

Охирги фойдаланиш усули
Ялпи ички махсулот хажми “охирги фойдаланиш” усули билан аниқланганда, унинг қиймати охирги истеъмолни ташкил этувчи элементларнинг суммаси сифатида аниқланади:
1. Охирги истеъмол. Товарлари ва хизматларини харид қилиш учун сарфланган харажатлар;
2. Ялпи жамғариш;
3. Соф экспорт.
Охирги импорт товарлари ва хизматларини харид қилиш учун сарфланган харажатларга қуйидаги харажатлар киритилади:

  • уй хўжаликлари томонидан истеъмол товарлари ва хизматларининг харид қилиш учун сарфланган харажатлар;

  • давлат бошқарув муассасалари томонидан алохида ёки жамоа бўлиб истеъмол қилинадиган товарлар ва хизматларни харид қилиш учун сарфланган харажатлар;

  • уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлар томонидан алохида ёки жамоа бўлиб истеъмол қилинадиган товарлар ва хизматларни харид қилиш учун сарфланган харажатлар.

Уй хўжаликларининг охирги истеъмол харажатларига қуйидагилар киритилади:
а)истеъмол товарлари ва хизматларининг харид қилиниши учун сарфланган харажатлар;
б)натура шаклидаги мехнат хақи учун олинган товар ва хизматларнинг истеъмол қилиниши;
в) уй хўжаликлари ишлаб чиқарган товар ва хизматларнинг ўз эхтиёжлари учун исътемол қилиниши;
Уй хўжаликларининг охирги истеъмол харажатларида резидентлар чет элларда харид қилган товар ва хизматлра қиймат хисобга олинади, норезидентлар мамлакат иқтисодий худудида харид қилган товар ва хизматлар қиймати эса хисобга олинмайди. Уй хўжаликларининг охирги истеъмол харажатлари истеъмол товарлари ва хизматлари учун хақиқатда тўланган суммалар билан аниқланади.
Давлат бошқарув муассасалари ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотларнинг охирги истеъмол харажатлари қуйидаги тартибда аниқланади:
Ушбу муассасалар ва ташкилотларнинг жорий харажатлари (жорий харажатларда асосий капитал истеъмоли хисобга олинади) – уларнинг товар ва хизматларни сотишдан оладиган тушумлари қ уйхўжаликларига текинга бериладиган истеъмол товарлари ва хизматларини ушбу муассасалар ва ташкилотлар томонидан сотиб олиниши қ давлат ижтимоий суғурта фондлари хисобига амалга оширилган уй хўжаликларининг охирги истеъмол харажатлари.
МХТнинг учинчи халқаро стандартида охирги истеъмолни ифодалаш учун янги кўрсаткич, яъни хақиқий охирги истеъмол кўрсаткичи киритилган. Хақиқий охирги истеъмол харажатлари ва натура шаклидаги ижтимоий трансфертлар киритилади.
Уй хўжаликларининг хақиқий охирги истеъмол харажатлари давлат бошқарув муассасалар ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлардан олинган натура шаклидаги ижтимоий трансфертлар суммаси билан аниқланади.
Охирги истеъмол учун фойдаланилмайдиган, жорий даврда ишлаб чиқарилган товарлар ва кўрсатилган хизматларни резидентлар томонидан харид қилинишига – ялпи жамғариш деб аталади.
Ялпи жамғаришга қуйидагилар киритилади:

  1. асосий капиталнинг ялпи жамғарилиши;

  2. моддий айланма маблағлар захираларининг ўзгариши;

  3. бойликларнинг харид қилиниши.

  4. Келгуси даврларжа даромад олиш учун ишлдаб чиқаришда фойдаланилган асосий капитал объектлар учун сарфланган маблағларга – асосий капиталнинг ялпи жамғарилиши деб аталади.

  5. Бир йилда кам бўлмаган муддат давомида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун ишлаб чиқарилган активлар асосий капитал деб юритилади.

  6. Асосий активларга қуйидаги активлар киритади:

  7. 1) бинолар;

  8. 2) иншоотлар;

  9. 3) машина ва асбоб-ускуналар;

  10. 4) трапспорт воситалари:

  11. 5) ускуналар, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари;

  12. 6) ишчи ва махсулдор хайвонлар;

  13. 7) кўп йиллик дарахтлар;

  14. 8) фойдали қазилмаларни топиш учун сарфланган маблағлар;

  15. 9) компютерлар учун дастурлар яратишга сарфланган маблағлар;

  16. 10) адабиёт ва санъатнинг нодир асарлари.

  17. 1968 йилдаги МХТнинг халқаро иккинчи сандартида фойдали казилмаларни топиш учун сарфланган маблағлар; компютерлар учун дастурлар яратишга сарфланган маблағлар; адабиёт ва санғатнинг нодир асарлари оралиқ истеъмоли тарзида хисобга олинган.

  18. 1993 йилдаги МХТ нинг учинчи халқаро стандартида эса улар асосий капитал таркибига киритилган, чунки ушбу харажатларнинг натижалари ишлаб чиқариш жараёнига узоқ ва кўп марта хизмат қилади.

  19. асосий капиталнинг ялпи жамғарилиш қуйидаги бахоларда хисобга олинади:

  20. а) асосий капиталнинг харид қилиниш қиймати;

  21. б)асосий капиталнинг ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатлар қиймати.

  22. Асосий капиталнинг ялпи жамғаришига ишлаб чиқарилмаган активлар холатини яхшилаш учун сарфланган маблағлар хам киритилади.

  23. Ишлаб чиқарилмаган активлар қуйидаги элементлардан иборат: ер ва -табиий ресурслар; патентлар; рухсатномалар ва хакозо; Ушбу активлар асосий капитал таркибида акс этирилмайди, лекин уларнинг холатини яхшилаш учун сарфланган маблағлар асосий капиталнинг ялпи жамғарилишига киритилади.

  24. Ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр махсулотлар ва қайта сотиш учун мўлжалланган товарлар қийматинингг хисобот даврпида ўзгаришига - модддий айланма маблағлар захираларининг ўзгариши деб аталади.

  25. Моддий айланма маблағлар захираларининг ўзгариши махсулотларнинг захирага киритилиш ёки чиқарилиш пайтида бозор бахоларида хисобланган фарқи сифатида аниқланади. Лекин захирага киритилган ва чиқарилган махсулотлар тўғрисида аниқ маълумотларни олиш қийин бўлганлиги учун амалиётда моддий айланма маблағлар захираларининг ўзгариши бухгалтерия хисоби маълумотлари бўйича йил охири ва бошида мавжуд бўлган захира қийматларининг фарқи сифатида аниқланади.

қийматни аниқлаш мақсадида, яъни оралиқ ва охирги истеъмолга сарфламайдиган буюмларнинг резидентлар томонидан харид қилинишибойликларнрнинг харид қилиниши деб аталади.
Бойликларга қуйидаги буюмлар киритилади: қимматбахо металл ва тошлар (бойликлар таркибида монетар хисобга олинмайди) заргарлик буюмлари: санъатга доир нодир асарлар;
Мамлакат иқтисодий худудига чета эллардан келтирилган ва мамлакат иқтисодий худудидан чет элларга чиқарилган товарларнинг қиймати – товар ва хизматлар экспорти ва импорти деб аталади.
қуйидаги шартли мисолда ялпи ички махсулот хажми кўрсаткичини юқорида баён этилган 3 хил усул ёрдамида аниқлаймиз (млрд. сўм):

Download 278,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish