Бустонлик тумани, Хондойлиқ қишлоғи МФЙ ҳудудида жойлашган
10-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида
“ПАЙШАНБА-Хуқуқбузарлик профилактикаси куни” мунособати билан хамда “Жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик” мавзусида ўтказилган умумий йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
04.04.2019 йил Сидкий-хондойлиқ м.ф.й.
Қатнашди: мактаб директори Л.Шодиева, мактаб манавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Кўчкинова, Бўстонлиқ туман ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари Б.М.Усманов ва мактаб ўкитувчилари хамда юкори синф укувчилари.
КУН ТАРТИБИ:
1. “Пайшанба профилактика куни” тўғрисида маълумот бериш ва ўкувчилар ўртасида жиноятчилик, хукукбузарликларни олдини олиш хамда ўткир тиғли кесувчи санчувчи воситаларидан фойдаланмаслик.
2. Бустонлик тумани, Хондойлиқ кишлогида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан жиноят ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик.
3. Ўқувчиларни одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари, муомила ва кийиниш маданиятига риоя килишлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш.
Йигилишни мактаб директори Л.Шодиева очиб бериб, мактаб укувчиларига мактабда дарс колдирмаслик, укувчиларнинг буш вактларидан самарали фойдаланишлари, жиноят ёки маъмурий хукукбузарликлар содир этиш йулига кирмаслик ва ундан узларини саклашлари, жиноят ёки маъмурий хукукбузарликларнинг салбий окибатлари, бунинг укувчиларга келгусидаги салбий таъсирлари хакида ва туман худудида вояга етмаганлар, мактаб ва коллеж укувчилари томонидан содир этилган жиноятлар купайиб кетганлиги, улар томонидан содир этилган жиноятлар уларнинг келажакдаги фаолиятига салбий таъсир курсатиши мумкинлигини, шу сабабли укитувчилар ва ота-оналар томонидан фарзандларининг буш вактларини самарали утказишларини назоратга олишларини, кечки вактларда максадсиз кучаларда юрмасликларини назоратга олишларини, бу укувчилар ва фарзанларимиз учун келажакда салбий окибатлар келтириб чикариши мумкинлигини, буларнинг олдини олиш барчамизнинг вазифамиз эканлигини таъкидлаб утдилар.
Сўзга чиққан Бўстонлиқ туман ИИБ профилактика инспектори капитан Б.М.Усманов Бўстонлик туманида жиноятчиликнинг купайиб кетганлиги, бунинг аксарият кисмини вояга етмаганлар, мактаб ва коллеж укувчилари томонидан содир этилган жиноятлар ташкил этиши, укувчиларни ва махаллаий ахолини жиноят ёки маъмурий хукукбузарлик содир этишини олдини олиш максадида улар билан доимий жигноятчиликни олдини олишга каратилган йигилиш ва давра сухбатлари утказиб бориш лозимлигини айтиб утди. Хусусан вояга етмаган ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, эрта хомиладорлик, эрта турмуш қуриш холатлари кузатилаётганлигини, бунда, албатта, ота-оналар ўз фарзандларига алохида эътибор қаратиб, мунтазам равишда фарзандларининг таълим-тарбияси билан шуғулланиб, уларни тергашлари кераклигини айтиб ўтди.
Шунга кура йигилиш якунланиб, куйидагича,
КАРОР КИЛАДИ:
1. Бустонлик тумани, Хондойлиқ кишлогида жойлашган
10-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан жиноят ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилсин.
2. Ўқувчиларни одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари, муомила маданияти, кийиниш маданияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |