Бустонлик тумани, Хондойлиқ қишлоғи мфй ҳудудида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “пайшанба-хуқуқбузарлик профилактикаси куни” мунособати



Download 56,55 Kb.
bet4/4
Sana22.04.2022
Hajmi56,55 Kb.
#574238
1   2   3   4
Bog'liq
Баённомалар мавзулар юзасидан жиноятчилик

Б а ё н н о м а с и.
Хондойлиқ к. 3.12.2018 йил
Кенгаш раиси : Л.Шодиева.
Кенгаш котиби: З.Буватоева.
Қатнашдилар:
Бўстонлиқ туман ИИБ болшиғи Ш.Х.Абдужабборов.
Бўстонлиқ туман ИИБ инспектори капитан Б.Усманов.
Мактаб маъмурияти, пед ходимлар, синф раҳбарлар,
280 нафар 8-11-синф ўкувчилари.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Вояга етмаган ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик,ҳуқуқбузарлик, диний экстримизм,терроризм,одам савдоси ва гиёҳвандлик, қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғриқни олдини олиш,кийиниш одоби,муомила маданияти,мобил телефонлардан тўғри фойдаланиш ва пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик тўғрисида.


ЭШИТИЛДИ:
Йигилишни мактаб директори Л.Шодиева очиб берди.
Кун тартибига кўйилган масала юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ болшиғи Ш.Х.Абдужабборов.сўзга чиқди ва ўз сўзида вояга етмаган ўқувчи ёшлар орасида бугунги кунда содир этилаётган жиноятчилик,хукукбузарлик, одам савдоси ва гиёҳвандлик каби салбий холатларга билиб билмай кириб колишларини олдини олиш кераклиги тўғрисида тушинтириб ўтди. Юртбошимиз томонидан бугунги кунда ёшларимизга яратилган шароитлар ҳақида батафсил тушунтирди.Ўқувчи ёшларни кўпироқ китоб ўқишга ундади. Бунинг учун мактаб ўқитувчилари ота-оналар маҳалла,ИИБ ходимлари ҳаммамиз ҳамкорликда иш олиб боришимиз ёшларимизни келажакда Ватанига содиқ ота-онасига меҳрибон фарзанд устозларини хурмат қила оладиган тарбияли, ўқимишли,намунали қилиб, вояга етказиш бурчимиздир деб таъкидлади.Сўзининг якунида иқтидорли ўқувчиларни синфлар кесимида ўзлаштириши ва давомати паст ўқувчиларга бириктирилиши ҳақида мактаб маъмуриятига ўз таклифини бериб ўтди.
Бўстонлиқ туман ИИБ инспектори капитан Б.Усманов диний экстримизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, улар билан олиб борилаётган ишлар ҳақида тушунтириб ўтди. Ўқувчиларга ота-оналарсиз кўчаларда юрмаслик,ўз вақтида дарсларга тайёргарлик кўриш ,дарсларга доимий қатнашиш ,сабабсиз дарсларни қолдирмаслик ,фан тўгаракларга қатнашиш , айниқса спорт тўгаракларига кўпироқ қатнашишлари ва ўз сўзида ўкувчиларга яхши ва аъло баҳоларга ўқиб, келажакда юртимизга фойда келтирадиган фарзандлар бўлишлари ҳақида айтиб ўтди. 9-11 синф битирувчи ўғил болаларини ўқув йили якунида ички ишлар йўналиши бўйича ўқишларини давом эттиришлари учун керакли маслахатлар бериб ўтди.
Йигилиш юқоридаги фикр-мулохазаларни инобатга олган холда
КАРОР КИЛАДИ:
1.Ўқувчилар ўртасида жиноятчилик,хукукбузарлик ,диний экстримизм терроризм,одам савдосининг салбий оқибатлари гиёҳвандлик,қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқ холатларини олдини олинсин кийиниш одоби,муомила маданияти,мобил телефонлардан тўғри фойдаланиш ва пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик ҳақида тушинтирилсин ва бу борада мактабда олиб борилаётган ишлар янада жонлантирилсин.
2.Ўқувчиларни мактаб тартиб-интизомига ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари,мактабда мактаб формасида бўлишлари ММИБДЎ лар ва синф раҳбарлар томонидан тушунтирилсин.

Кенгаш раиси : Л.Шодиева.


Кенгаш котиби: З.Буватоева.

Бустонлик тумани ХТБ тасарруфидаги 10-умумий ўрта таълим мактаб буйича 8-11-синф ўқувчиларига намойиш этилган “Адашганлар” номли кинофильми


Баённомаси.
Хондойлиқ к. 24.09.2018 йил
Кенгаш раиси: Л.Шодиева.
Кенгаш котиби: З.Буватоева.
Қатнашдилар: 310 нафар 8-11-синф ўкувчилари
КУН ТАРТИБИ:
1. Ўкувчилар ўртасида жиноятчилик, хукукбузарликларни , олдини олиш юзасидан “Адашганлар “ кинофильмини намойиш этилиши,ўқувчиларни мактаб тартиб-интизомига ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари,мактабда мактаб формасида бўлишлари ҳақида.

ЭШИТИЛДИ:


2018 йил 24 сентябрь куни мактаб ўқувчиларига “Адашганлар” кинофильми намойиш этилди. Мактаб директори Л.Шодиева “Адашганлар “ кинофильми ҳақида ўқувчиларга тушунтириш ишларини олиб борди. Жиноятчилик,хукукбузарликни олдини олиш ва ўқувчиларни мактаб тартиб-интизомига, одоб-аҳлоқ қоидаларига амал қилишларини айтиб ўтди.
Мактабнинг ММИБДЎ З.Буватоева ўкувчиларни мактабда тартиб –интизомли бўлишлари, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари Хозирги кунда ўкувчилар ўртасида ота-оналар ва тенгдошлари ўртасида тушунмовчиликлар кузатилиши окибатида турли хил салбий холатлар кузатилаётганлигини таъкидлади.Шунинг учун одоб-ахлок коидаларига риоя қилган холда ўкувчилар билан бўлган,тенгдошлар билан бўлаган ва устозлар ҳамда ота-оналари билан бўлган муносабатда хурмат бўлиши лозимлигини алохида ўктириб ўтди..
Йигилиш юқоридаги фикр-мулохазаларни инобатга олган холда
КАРОР КИЛАДИ:
1.Ўқувчилар ўртасида жиноятчилик,хукукбузарлик қилиш холатларини олдини олиш ва бу борада мактабда олиб борилаётган ишлар янада жонлантирилсин.
2.Ўқувчиларни мактаб тартиб-интизомига ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари,мактабда мактаб формасида бўлишлари ММИБДЎ лар ва синф раҳбарлар томонидан тушунтирилсин.
Кенгаш раиси : Л.Шодиева.
Кенгаш котиби: З.Буватоева.

Бўстонлик тумани ХТБ га қарашли 10-умумтаълим мактабида касаба уюшмаси томонидан ўтказилган йиғилиш


Баённомаси

Хондойлиқ к. 25. 05.2019йил


Катнашди: Мактаб директори: Л.Шодиева
Қатнашди: Касаба уюшма раиси: Д.Довренова
ММИБДЎ З.Буватоева, Н.Кўчкинова
Пед ходимлар: 60 нафар
Кун тартиби:
1.2018-2019ўқув йили бўйича илғор ўқитувчиларни тақдирлаш ҳақида.
Йигилишни мактаб директори Л.Шодиев очиб берди.Йигилиш катнашчилирига кун тартибига кўйилган масала билан таништириб ўтди.Шундан сунг касаба уюшма раиси Д.Довренова сўзга чиқиб 2018-2019ўқув йилида ўқувчиларни таълим тарбия беришда ўзининг илғор меҳнат ва билимларни аямаганлигини айтиб ўтди Ўқитувчилар ўзларининг фикрларини билдиридлар.
Юқоридагиларга фикрларини инобатга олган холда касаба уюшмаси.
Қарор қилади.
1. Мактаб директори Л.Шодиеванинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2.Қуйидаги ўқитувчилар.
1.Ўтбасаров А
2.Носиров Б
3.Умаров А
4. Ботирова С
5.Буватоева З
6.Абдураимова С
7.Довренова Д
8.Тўлабоева К
9.Довренова М
10.Маллабоева Г лар касаба уюшмаси томонидан тақдирлансин.
Касаба уюшма раиси: Д.Довренова
Котиба: Л.Довренова

қўмитаси раиси К.Тўлабоева ўқувчи қизларимизга одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари,муомила маданияти,кийиниш маданияти ҳақида тушунтириб,ўзбегона қизларимизни уйда.мактабда,жамоа жойларида ўзларини қандай тутишлари кераклиги ҳақида айтиб ўтди. Қизларимиз ,тартиб интизомли ,мактабда мактаб формасида сочлари ўрилган холда ҳар томонлама ўқувчи қизга хос холатда бўлишлари шарт ва зарур эканлигини ўқтирди. Мактабда ташкил этилган “Қизларжон клуби” уюшмаси буйича хар хафта давомида белгиланган мавзулар буйича ўкувчи қизлар томонидан маърузалар ўқиб эшитирилиб,мухокама қилиб борилаётганлигини айтиб ўтди. Хозирги кунда қизлар ўртасида турли тадбирлар ўтказилиб борилмоқда.


Ўқувчи қизлар доимо шундай бўлишга ваъда бердилар.
Йигилиш юкоридаги фикр-мулохазалардан келиб чикиб
КАРОР КИЛАДИ:
1.Ўкувчи қизлар ўртасида гигиенага амал қилиш уларга тушунтириш мактаб ҳамшираси зиммасига юклатилсин.
2.Ўқувчи қизларни одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари,муомила маданияти,кийиниш маданияти ҳақида тушунтириш ишлари мактаб ММИБДЎ лари З.Буватоева, Н.Кўчкинова,хотин-қизлар раиси К.Тўлабоева ва синф раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси: Л.Шодиева.


Кенгаш котиби: З.Буватоева.

Бустонлик тумани ХТБ тасарруфидаги 10-умумий ўрта таълим мактаб буйича ўқувчиларга йўл харакати қоидалари юзасидан ўтказилган тадбир


Баённомаси.
Хондойлиқ к. 12.10.2018 йил
Кенгаш раиси: Л.Шодиева.
Кенгаш котиби: З.Буватоева.
Қатнашдилар: Мактаб директори ,пед ходимлар
310 нафар 8-11-синф ўкувчилари
КУН ТАРТИБИ:
1. Йул ҳаракати қоидалрига амал қилиш ва тарғибот-ташвиқот ишлари.
ЭШИТИЛДИ:
2018 йил 12 сентябрь куни мактаб ўқувчиларига Мактаб директори Л.Шодиева йиғилишни очиб берди. Йиғилишда Бўстонлиқ тумавни ЙХХБ бошлиғи З.Ўразбоев ва катта инспектори М.Умирзоқов лар ўқуввчиларга йўлҳаракати қоидалари бўйича суҳбат ўтказдилар. Йўл харакати қоидаларинга амал қилиш кераклиги ҳақида ўқувчиларга тушунтириб ўтдилар.Жамоат транспортини фақатгина бекатларда ёки пиёдалар йўлакларида кутиб туриш керак деб айтдилар. Йўл белгиларини нима учун кераклиги ҳақида ҳам тушунтириб ўтдилар.

Кенгаш раиси : Л.Шодиева.


Кенгаш котиби: З.Буватоева.

Бустонлик тумани ХТБ тасарруфидаги 10-умумий ўрта таълим мактаб буйича 7-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган кенгаш


Баённомаси
Хондойлиқ к. 15. 01.2019 йил
Кенгаш раиси: Л.Шодиева.
Кенгаш котиби: З.Буватоева.
Катнашдилар: Бўстонлиқ туман ИИБ инспектори
капитан Б.Усманов.
Мактаб маъмурияти, пед ходимлар,
синф раҳбарлар,
280 нафар 8-11-синф ўкувчилари.

КУН ТАРТИБИ:


1.Ўкувчилар ўртасида жиноятчилик,ҳуқуқбузарлик, қизлар ўртасида эрта хомиладорлик,эрта турмуш қуришни олдини олиш.
2.Ўқувчиларни одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари,муомила маданияти,кийиниш маданияти ҳақида тушунтириш.
3.Ўқувчиларни мобил телефонлардан тўғри фойдаланишлари тўғрисида.
Йигилишни мактаб директори Л.Шодиева очиб берди.Йигилиш катнашчилирига кун тартибига кўйилган масалалар билан таништириб ўтди.
Биринчи масала бўйича сўзга чиққан Бўстонлиқ туман ИИБ инспектори капитан Б.Усманов Бўстонлик туманида вояга етмаган ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик,ҳуқуқбузарлик эрта хомиладорлик,эрта турмуш қуриш холатлари кузатилаётганлигини айтиб ўтди.Бунда,албатта,ота-оналар ўз фарзандларига алохида эътибор қаратиб,мунтазам равишда фарзандларининг таълим-тарбияси билан шуғулланиб,уларни тергашлари кераклиги зарурлигини айтиб ўтди.Эрта хомиладорлик оқибати ва эрта турмуш қуриш натижасида ёшларнинг организмида ёшлар учун салбий таъсир курсатаётган холатлар кузатилаётганлиги тушунтирилди.
Иккинчи масала юзасидан сўзга чиккан мактабнинг ММИБДЎ Н.Кўчкинова ўқувчиларга одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари,муомила маданияти,кийиниш маданияти ҳақида тушунтириб, уйда.мактабда,жамоа жойларида ўзларини қандай тутишлари кераклиги ҳақида айтиб ўтди. Ўқувчиларимиз тартиб интизомли бўлишлари ,мактабда мактаб формасида ,мактаб ичида фаяларда ,каледорларда юрганда устозларга йўл бериш кераклиги ҳақида ҳар томонлама ўқувчига хос холатда бўлишлари шарт ва зарур эканлигини ўқтирди.
Ўчинчи масала юзасидан мактаб ЧҚБТ раҳбари М.Турсинбоев ўқувчиларга мобил телефонлардан тўғри фойдаланиш кераклиги,интернет сайдларидан оқилона фойдаланиш кераклиги, хар хил бузғунчи ғояларга оид видиофилмлар турли жангари видиоларни кўрмаслик ҳақида тушинтирди.
Йигилиш юкоридаги фикр-мулохазалардан келиб чикиб
КАРОР КИЛАДИ:
1. Ўкувчилар ўртасида эрта хомиладорлик,эрта турмуш қуришни ва ҳуқуқбузарликни, жиноятчиликни олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилсин.
2. Ўқувчилар одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари,муомила маданияти,кийиниш маданияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилсин.
3. Ўқувчиларни мобил телефонлардан тўғри фойдаланишларини кераклиги ҳақида мактаб ММИБДЎлари, синф раҳбарлар ва рухшунослар тушинтириш ишлари олиб борсинлар.

Кенгаш раиси : Л.Шодиева.


Кенгаш котиби: З.Буватоева.
Download 56,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish