Мактаб директори: Л.Шодиева
Котиба: Н.Кўчкинова
Бустонлик тумани ХТБ тасарруфидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби буйича
7-8-9-10-11-синф ўқувчилари билан “ Т И Ғ ” тадбири давомида
мактабга ва мактабдан ташқари вақтларда ўткир тиғли воситаларни олиб юрмаслик ва улардан фойдаланмаслик мавзусида ўтказилган йиғилиш
Баённомаси
Хондойлиқ к. 28.03.2019 йил
Кенгаш раиси: Л.Шодиева.
Кенгаш котиби: З.Буватоева.
Катнашди: Мактаб директори: Л.Шодиева Бўстонлиқ ТИИБ Профилактика инспектори Б.Усманов ва мактаб ўқитувчилари.
180 нафар 7-11-синф ўкувчилари.
К У Н Т А Р Т И Б И:
1. “ Т И Ғ ” тадбири бўйича мактабга ва мактабдан ташқари вақтларда ўткир тиғли воситаларни олиб юрмаслик ва улардан фойдаланмаслик хақида.
2. Ўкувчи қизлар ўртасида эрта хомиладорлик, эрта турмуш қуришни ва ҳуқуқбузарликни, жиноятчиликни олдини олиш ўқувчи қизларни одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари,муомила маданияти,кийиниш маданияти ҳақида тушунтириш.
Йигилишни мактаб директори Л.Шодиева очиб берди. Йигилиш катнашчилирига кун тартибига кўйилган масалалар билан таништириб ўтди. Шундан сўнг биринчи масала юзасидан сўзга чиққан мактабнинг ММИБДУ З.Буватоева Бўстонлик туманида вояга етмаганлар ўртасида ўкувчи қизлар ўртасида эрта хомиладорлик, эрта турмуш қуриш холатлари кузатилаётганлигини айтиб ўтди. Бунда,албатта, ота-оналар ўз фарзандларига алохида эътибор қаратиб, мунтазам равишда фарзандларининг таълим-тарбияси билан шуғулланиб,уларни тергашлари кераклиги зарурлигини айтиб ўтди. Эрта хомиладорлик оқибати ва эрта турмуш қуриш натижасида ёшларнинг организмида ёшлар учун салбий таъсир курсатаётган холатлар кузатилаётганлиги тушунтирилди. Мактабда ташкил этилган “Қизларжон клуби” тўгараги буйича хар хафта давомида белгиланган мавзулар буйича ўкувчи қизлар томонидан маърузалар ўқиб эшиттирилиб, мухокама қилиб борилаётганлигини айтиб ўтди. Хозирги кунда қизлар ўртасида турли тадбирлар ўтказилиб борилмоқда.Жиноятчилик ҳуқуқбузарлик ўз жонига қасд ва суйиқасд мақсадида ўқувчи қизларимиз турли тўгаракларга жалб қилинган.Тўгараклар ўз фаолиятини режа асосида олиб бормоқдалар. Мактаб нинг хотин-қизлар қўмитаси раиси К.Тўлабоева ўқувчи қизларимизга одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари,муомила маданияти,кийиниш маданияти ҳақида тушунтириб,ўзбекона қизларимизни уйда.мактабда,жамоат жойларида
ўзларини қандай тутишлари кераклиги ҳақида айтиб ўтди.
Сўзга чиққан Бўстонлиқ туман ИИБ профилактика инспектори Б.М.Усманов Бўстонлик туманида вояга етмаган ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, каби иллатлар ортиб бораётганлиги туфайли хозирда туман миқёсида “ Т И Ғ ” тадбири давом этаётганлигини, мактабга ва мактабдан ташқари вақтларда ўқувчи ёшлар ўткир тиғли воситаларни олиб юрмаслик ва улардан фойдаланмаслик хақида огохлантириб, бунда, албатта, ота-оналар ўз фарзандларига алохида эътибор қаратиб, мунтазам равишда фарзандларининг таълим-тарбияси билан шуғулланиб, уларни тергашлари кераклигини айтиб ўтди.
Шунга кура йигилиш якунланиб, куйидагича қарор қабул қилинди.
ҚАРОР
1. Бўстонлик тумани, Хондойлиқ кишлогида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан жиноят ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ишлари кучайтирилсин.
2. Ўқувчиларни одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари, муомила маданияти, кийиниш маданияти ҳақида тушунтириш ишлари кучайтирилсин ва назоратга олинсин..
Do'stlaringiz bilan baham: |