7.4. Корхонани ишлаб чиқариш фаолияти
Корхона фаолиятини режалаштириш дейилганда унинг яқин ва узоқ келажакдаги фаолиятини белгилаш, бажарилиши кўзда тутилган ишларни асослаш, талаб ва таклифни олдиндан кўра билган ҳолда ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш тушунилади.
Корхона режасида қуйидагилар белгиланади:
режа тузилган даврда корхонанинг фаолиятидан кўзда тутилган мақсад, бунда ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари ва иш ҳарактери белгилаб қўйилган кўрсаткичлар тизимида акс эттирилади;
режадаги мақсадга эришиш воситалари ва маблағлар;
ишни бажариш муддатлари ва босқичлари;
иш турлари ва муддатлари бўйича бажарувчилар;
режанинг бажарилишини назорат қилиш воситалари ва назорат босқичлари.
Ҳар бир ишлаб чиқариш ташкилоти рақобатчиларидан ортда қолишнинг олдини олиш мақсадида хусусий ишлаб чиқаришни ва бозор талабини ривожлантиришни камида 2-3 йил олдин режалаштириб бориш. Корхона ўз истиқболини режалаштириш учун барча чораларни ҳисобга олган ҳолда, босқичма-босқич буюмни лойиҳалашдан тортиб, технологияни ишлаб чиқиш, тажриба-синов ишларини бажариш ва ишга тушуриши лозим.
Корхонанинг цехлари, участкалари, бўлимлари ва лабораториялари фаолиятини режалаштириш ички ишлаб чиқариш режалари ва у умумий корхона ишини режалаштиришдан бир мунча фарқланади. Бунинг сабаби корхона бўлинмаларининг хўжалик юритувчи юридик шахс эмаслиги, яъни ўзларининг банклардаги ҳисоб рақамига эга эмаслигида, ташқи корхоналарга фақат корхона раҳбарияти орқали чиқишда, қилинган ҳаражатлар ва ишлаб чиқариш натижалари бўйича ҳамда ҳар бир бўлинма маҳсулотнинг улгуржи нархларини белгилаш борасида ҳисоб китобнинг йўқлиги сабабли тўлиқ хўжалик ҳисобини амалга ошира олмаслигида намоён бўлади.
7.5. Ишлаб чиқариш структураси
Ишлаб чиқариш – бу маҳсулот яратиш жараёни бўлиб, жамоатчиликнинг яшаши ва ривожланиши учун зарур. Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини қуйидаги вазиятлар аниқлаб беради:
ишнинг мақсадга мувофиқлиги;
меҳнат воситаси;
меҳнат қуроли.
Ҳар бир саноат корхонаси ишчиларининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш бўлимларидан цех, хизмат қилувчи бўлимлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бошқармалари, муассасаларидан ташкил топади.
Ишлаб чиқаришда иштирок этадиган бошқарувчилар, хизмат қилувчи ходимлар, мутахассис ишчилар ва иш майдони корхонанинг тизимини ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш бўлимларига ишлаб чиқариш жойлари, лабораториялар, назорат қилувчи, энергия билан таъминловчи ва технологияларни созловчи бўлимлар киради.
Хизмат қилувчи бўлимларга – коммунал бўлимлари, ошхона, болалар боғчаси, дам олиш уйлари ва малака ошириш бўлимлари киради.
Ишлаб чиқаришни асосий маҳсулот тайёрловчи цехлар ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |