Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши



Download 0,59 Mb.
bet29/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

Бу ҳужжатларга асосланган равишда «Ўзбекистон республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори (02.12.2003 й. № 538), ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисида НИЗОМ» (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорига 4-илова) қабул қилинди.


Қурилишнинг халқ хўжалиги тармоғи сифатида ривожланиш концепцияси давлатдан архитектура ва қурилиш қўмитасига («Давархитект-қурилиш»), қурилишни бошқаришни эса асосан бир-икки бўғинли асосда олиб бориш кўзда тутилган. Бошқача қилиб айтганда, ҳозирги шароитларда қурилишни бошқаришдаифаси.г) Бошқаралар» мижозларга «калитни бериш» яъни объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш шартлари асосида объектлар қурувчи қурилиш ташкилотлари - қурилиш бошқармалари ва трестлари бўлиб бормоқда.
«Ўзбекистон республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига кўра қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг муҳим вазифалари ҳисобланади:
- шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини ўтказиш, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати, шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини режалаштириш ва қуришда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
- капитал қурилишда ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилиш, шартнома муносабатларининг ролини ошириш, қурилишда нархларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
- лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш, қурилишнинг бозор инфратузилмасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш;
- капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартномалар мажбуриятлари бажарилишининг мониторингини олиб бориш, объектларни қуриш сифати ва муддатларини назорат қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ташкилий тузилмаси ҳамда ходимларининг чекланган умумий сони 96 нафар, шу жумладан бошқарув ходимларининг сони 85 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси (5.1 ва 5.2-расмлар), ҳудудий архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг намунавий тузилмаси (5.3-расм) ушбу қарорда белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисига ходимларнинг чекланган сони доирасида раиснинг уч нафар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари ҳамда 9 кишидан иборат ҳайъат тузиш ҳамда ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг мазкур қўмита таркибида:
Иқтисодиёт ва қурилишни ташкил этиш, янги технологиялар илмий-тадқиқот институти негизида Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш марказини ташкил этиш;
Пудрат савдоларини (тендерларни) ташкил этиш республика бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармасининг капитал қурилишда нархларни шакллантириш минтақавий марказлари негизида қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари ташкил этиш;
Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармасининг Стандартлаштириш ва сертификатлаш бошқармаси негизида хўжалик ҳисобидаги қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика марказини ташкил этиш топширилади.
Давлат экспертизаси ҳудудий бошқармалари, давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари, қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказларининг намунавий тузилмалари шунингдек улар тўғрисидаги намунавий низомлар маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини жорий молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари манбалар, шу жумладан давлат экспертизаси ҳудудий бошқармалари, давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари ҳамда қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари даромадларидан 10 фоиз ажратмалар ҳисобига амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказларини юкланган вазифаларни бажариш, шу жумладан нархларни шакллантириш масалалари бўйича керакли материаллар ва ахборотлар тақдим этиш учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлаб борадилар.
Ушбу Қарорда инвестиция лойиҳаларининг ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган.









Раис


















































Раиснинг биринчи ўринбосари



Раиснинг давлат экспертизаси ва архитектура-қурилиш назорати масалалари бўйича ўринбосари



Раиснинг иқтисодиёт, танлов савдолари ва қурилишда нархларни шакллантириш бўйича ўринбосари



Марказий бухгалтерия
4















































Архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси
9












Кадрлар ва махсус
ишлар бўлими
3













Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси
7



Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар бошқармаси
10













Архитектура ва шаҳарсозлик ҳудудий органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими
3























қурилишда пудрат ишлари бозорини ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш бўлими
5



Юридик маслаҳатчи
1






























Аҳоли яшаш пунктларини режалаштириш ва қуриш, инфратузилма ва муҳандислик коммуникацияларини ривожлантириш бўлими
5



Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан давлат назорати бош бошқармаси
9





















Нархлар шакллантирилишини ва иқтисодий нормалашни таҳлил қилиш бўлими
4



Ишлар бошқармаси
8
































































Лойиҳалаштириш ташкилотлари фаолияти мониторинги бошқармаси
9








қурилишда танлов савдолари бошқармаси
21






































Лойиҳалаштириш ва техник нормалаш бўлими
3












Танлов савдолари бўлими
6











































6.1-расм. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси.




Бошлиқ

























Бошлиқ ўринбосари иқтисодий ислоҳотлар, нархларни шакллантириш ва қурилиш индустриясини ривожлантириш бўлими бошлиғи





Шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини режалаштириш ва қуриш бўлими
2 киши



Бухгалтер

















Иқтисодий ислоҳотлар, нархларни шакллантириш ва қурилиш индустриясини ривожлантириш бўлими
3 киши






Кадрлар бўйича инспектор



қурилишни муҳандислик таъминлаш бўлими
2 киши















Ходимларнинг чекланган умумий сони 12 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 11 киши.

6.2-расм. Ҳудудий архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг намунавий тузилмаси.








Бошлиқ























Экспертлар
4-5 киши



Бухгалтерия
1-2 киши


Кадрлар ва махсус қисм бўйича инспектор
1 киши

















Ишлар хусусиятига ва ҳажмига кўра жалб қилинадиган штатдан ташқари экспертлар





























Ходимларнинг чекланган умумий сони 8-9 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари 3-4 киши.
Бундан ташқари, экспертлар 4-5 киши.

6.3-расм. Давлат экспертизаси ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси






Бошлиқ






















Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўлими
7 киши


Нархларни шакллантириш бўлими
2 киши


Бухгалтерия
1-2 киши



Ходимларнинг чекланган умумий сони 13 киши, шу жумладан
бошқарув ходимлари 12 киши.
6.4-расм. Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказининг намунавий тузилмаси

6.4. Пудрат ташкилотлари ва фирмалари - қурилишни бошқаришдаги асосий бўғинлар


Ҳозирги шароитда қурилишни бошқариш тахминан қуйидаги схема бўйича боради: қурилиш бошқармаси - қурилиш трести - қурилиш бирлашмаси ёки вазирлик. Ҳозирги қурилиш вазирликлари ва идоралари бошқариш саҳнасидан чиқиб кечаётган бир даврда, қурилиш саноатининг асосий бўғинлари бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ фаолият юритувчи қурилиш трестлари ва фирмалари бўлиб бормоқда.
Умумий пудратчилар ҳисобланувчи трестлар ёки фирмаларга қурилишнинг барча иштироқчилари фаолиятини шунингдек мижозлар ва давлат билан мажбурий тўловлар ёки бошқа, иқтисодий ва ташкилий масалалар бўича муносабатларни координациялаш каби мажбурият юклатилади. Ҳозирги пайтда фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан 2 декабр 1998 йилда тасдиқланган «Хусусий қурилиш фирмалари ҳақидаги қарор» бўйича тартибга солиниши керак бўлган хусусий қурилиш фирмаларини ташкил этиш ҳақидаги масала долзарб бўлиб турибди.
Юқорида айтилган қарор бўйича қурилиш фирмаси юридик шахс мақомидаги мустақил фаолият олиб боришга ва Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида ишчилар сонидан қатъий назар ўз ташкилотчиларини (шўъба ташкилотларини) яратиш ва қурилиш комплексининг барча турдаги ишларини бажариш ҳуқуқига эга субъект ҳисобланади.
Фирма, табиийки, тижорат ташкилоти ҳисобланади ва хўжалик шерикчилиги ёки жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчиликда кўрсатилган бошқа шаклда тузилиши мумкин. У ўз номидан контракт тузиши, мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши, мажбуриятлар олиши, судларда даъвогар ёки жавобгар бўлиши мумкин. Фирма ўз балансига эга бўлади, молиявий ва валюта томондан ўзини тўлиқ қоплаш асосида фаолият кўрсатади.
Қурилиш фирмасининг асосий масалалари қуйидагилардир:

  • қурилиш хизматчилари бозори маркетингни

  • бизнес-плани тайёрлаш ва қурилиш талабларини қондириш учун ресурс еткаиб берувчилар билан келишувлар тузиш;

  • режа ва ҳисоб хужжатларини олиб бориш ва ишчилар меҳнатини рағбатлантириш;

  • бутун қурилиш маҳсулот бўйича ва қилинадиган ишларда юқори сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш;

  • фойда олиш ва ишлаб чиқариш рентабеллигини таъминлаш.

Фирма ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради ва ривожланиш истиқболларини белгилайди, зарурий фондлар – меҳнат ривожланиш, суғурта ва бошқа ўз ҳоҳишига биноан ташкил қилади.
Қурилиш фирмаси мулки шаклланишининг манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • асосчиларнинг пул ва материал қўшилмалари;

  • маҳсулот, иш ва хизматлар, шунингдек Уставда кўрсатилган бошқа иш турларини сотишдан олинган даромадлар;

  • банклар кредитлари ва бошқа заём маблағлари;

  • амалдаги қонунчилик томонидан таъқиқланмаган бошқа манбалар.

Фирма молиявий ресурслари шаклланиши манбаси бўлиб фойда, амортизацион чегирмалар, қимматли қоғозларни сотишдан келадиган фойда ва асосчиларнинг таъқиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобланади.


Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish