Мавзу: туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси расмий ҳужжатлари



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/15
Sana06.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#745896
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
uzr mdagi turkiston general gubernatorligi kanselariyasi rasmiy

 
 
Д.Ҳ.Зиёева томонидан олиб борилган тадқиқотлар ва нар эттирилган 
илмий асарларда Туркистон ўлкасида чор Россияси маъмуриятига қарши 
кўтарилган миллий озодлик ҳаракатлари, хусусан, 1916 йилги қўзғалон ва 
33
Зиёев Ҳ. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. – Т.: Шарқ, 1998.; Ўша муаллиф. 
Ўзбекистон мустамлака ва зулм исканжасида (ХIХ аср иккинчи ярми –ХХ аср бошлари). – Т., 2006.
34
Ахмеджанов Г.А. Российская империя в Центральной Азии (История и историография колониальной 
политики царизма в Туркестане). – Т., 1995.
35
Абдурахимова Н., Рустамова Г. Колониальная система власти в Туркестане во второй половине ХIХ 
первой четверти ХХ вв. – Т., 1999.; Абдурахимова Н.А. Ўзбекистон Россия империяси таркибида //
Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари. – Т., 2001. – Б. 128-149.; Абдурахимова Н.А., Эргашев Ф.Р. 
Туркистонда чор мустамлака тизими. – Т., 2002.; Ўша муаллифлар. Мустамлакачилик сиёсати ва 
Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи. – Т., 2005.
36
Исхаков Ф. Национальная политика царизма в Туркестане (1867-1917). – Т., 1997. 


24 
1918-1924 йилларда рус маъмурияти сиёсатига 
қарши кўтарилган 
истиқлолчилик ҳаракати сабаб ва оқибатлари масаласига алоҳида эътибор 
берилган
37
.
 
 
Д.Алимованинг тадқиотларида эса жадидчилик ҳаракати ва 
Туркистонда янгича ислоҳатларнинг ўтказилиши, бу борадаги курашлар, 
маънавий-маърифий ишларнинг амалга оширилиши масаласига алоҳида 
эътибор қаратилган. Бунда жадидчилик ҳаракатининг ғояси, ҳаракат 
вакиллари ҳаёти ва фаолияти, 
ХIХ
аср охири – ХХ аср бошларида 
Туркистонда маориф ва таълим ишларининг йўлга қўйилишида жадидчилик 
ҳаракати вакилларининг қўшган ҳиссаси, хусусан, олий ва ўрта таълим 
масканларнинг барпо этилиши ва фаолияти ва бошқа масалалар тарихий 
манбалар асосида таҳлил этилган
38

Н.Мусаевнинг илмий тадқиқотларида эса ХIХ асрнинг II-ярми – ХХ аср 
бошларида, яъни Туркистон чор Россияси мустамлакасига айлантирилгандан 
кейин ўлкага рус совдо-сотиқ капиталининг кириб келиши, ўлканинг 
метрополияга айлантирилиши, у рус савдо-саноат буржуазиясининг хом-ашё 
базаси ва беминнат бозорига айлантирилиши масалалари ёритиб берилган. 
Шунингдек, муаллиф томонидан чоп эттирилган “ХIХ асрнинг II ярми – ХХ 
аср бошларида Туркистонда саноат ишлаб чиқаришининг шаклланиши” 
номли монографияда маҳаллий ҳунармандлар ва майда товар ишлаб 
чиқарувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, ўлкада саноат ишлаб 
чиқаришининг вужудга келиши ва шаклланиши жараёнлари,темир 
йўлларнинг қурилиши, маҳаллий аҳоли ўртасида ёлланма меҳнатнинг 
шаклланиши, кончилик саноати, ўлкага савдо-саноат ва банк капиталининг 
жалб қилиниши, Туркистонда хусусий фирма ва ширкатларнинг вужудга 
келтирилиши ва уларнинг ўлка иқтисодий ривожланишида тутган ўрни 
37
Зияева Д.Х. Национально-освободительное движение в Туркестане ХХ веке (проблемы изучения истории 
восстания 1916 г. и движения «истиклолчилик» 1918-1924 гг.): Автореф. дисс. … док.ист.наук. – Т., 1999. 
38
Алимова Д.А. Жадидчилик ҳаракати ва унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. Жадидларнинг 
давлатчиликка оид қарашлари // Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари. – Т., 2001. – Б.149-171.; Ўша 
муаллиф. Джадидизм в Средней Азии. Пути обновления, реформы, борьба за независимость. – Т., 2006.; 
Ўша муаллиф. История как история, история как наука. в 2-х томах. История и историческое сознание. Т.I. – 
Т., 2008., Т. II. Феномен джадидизма. – Т., 2009. ва бошқалар. 


25 
масалалари архив манбалари, Россия империяси мустамлакачилиги ва совет 
даврида чоп эттирилган илмий асарлар ҳамда ўша давр даврий матбуот 
материаллари асосида батафсил таҳлил этилган
39
.
С.Тиллабоев томонидан амалга оширилган тадқиқот иши ўзига хос 
қизиқарли мавзу, яъни Туркистон ўлкасининг маъмурий бошқарув тизимида 
маҳаллий аҳоли вакилларининг иштироки масаласи илмий муаммо сифатида 
тадқиқ этилган. Ушбу муаллиф томонидан чоп эттирилган “Туркистон 
ўлкасининг маъмурий бошқарув тизимида маҳаллий аҳоли вакилларининг 
иштироки” номли монографиясида Туркистон генерал-губернаторлиги 
канцелярияси фонди жамғармаларидаги мавзуга оид бой архив 
материаллари, хусусан, Туркистон ўлкасида ўтказилган тафтиш ҳисоботлари, 
Туркистон ўлка бошқаруви бўйича “Низом” лойиҳаларини тайёрлаш учун 
ташкил қилинган комиссия ҳужжатларидан фойдаланилган
40

ХIХ асрнинг II ярми – ХХ аср бошларида Туркистон ўлкаси 
аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг даврий матбуот материаллари 
асосида ўрганилиши масаласи С.Шодмонова томонидан тадқиқ этилган. 
Муаллиф Туркистон даврий матбуоти саҳифаларида банк, кредит, солиқ 
тизими ўлка аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий аҳволинининг ёритилиши 
масаласини бой фактик материаллар асосида таҳлил қилган
41
.
Туркистон 
генерал-губернаторлиги 
канцелярияси 
жамғармасида 
сақланаётган ҳужжатлар тадқиқ этиш асосида яратилган яна бир эътиборга 
молик илмий иш Д.Ўроқов томонидан амалга оширилган. Ушбу тадқиқот 
ишида Туркистонда Россия маъмуриятининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий 
соҳаларда олиб борган ислоҳотлари тўғрисида империя ҳукуматига 
39
Мусаев Н. ХIХ асрнинг II ярми – ХХ аср бошларида Туркистонда саноат ишлаб чиқаришининг 
шаклланиши. Т., 2008.; Ўша муаллиф. Туркистонда саноат ишлаб чиқаришининг вужудга келиши ва 
ривожланиши тарихидан (ХIХ асрнинг II ярми – ХХ аср бошлари). – Т., 2011. 
40
Тиллабоев С. Туркистон ўлкасининг маъмурий бошқарув тизимида маҳаллий аҳоли вакилларининг 
иштироки. Т., 2008. 
41
Шодмонова С.Б. Туркистон тарихи – матбуот кўзгусида. – Т., 2011. 


26 
топширган расмий ҳисоботлари асосий манба сифатида танлаб олинган ва 
муҳим фактик материаллар таҳлил қилиниб, илмий муомалага киритилган
42
.
У.Ҳ.Жумаев Туркистон генерал-губернаторлигининг ўлкада олиб борган 
солиқ сиёсати тарихини тадқиқ этган. Бунда Россия империясининг 
Туркистонда амалга оширган солиқ сиёсати, унинг шаклланиш жараёнлари, 
ҳуқуқий асослари, ва босқичлари,солиқ идораларининг ташкил топиши, 
уларнинг ўлка ижтимоий-иқтисодий ҳаётига кўрсатган таъсири, молия 
кредит масалалари, архив манбалари, кенг миқиёсдаги илмий адабиётлар 
ҳамда даврий матбуот матириаллари асосида таҳлил қилинган
43
.
Умуман олганда, мустақиллик йилларида Ўзбекистон тарихи, хусусан, 
Туркистоннинг Россия империяси мустамлакасига айлантирилиши, бу ерда 
империя ҳукумати томонидан Туркистон генерал-губернаторлиги ва унинг 
расмий ҳужжатларини юритган канцеляриянинг ташкил этилиши ҳамда 
унинг тарихи ўрганилиши борасида амалга оширилган илмий тадқиқотлар 
тарихийлик, илмийлик ҳамда холисона ёритиш тамойиллари асосида 
бажарилганлиги билан эътиборга моликдир. Шунингдек, уларда бой архив 
материаллари, шу пайтгача нашр қилинган мавзуга оид илмий асарлар ҳамда 
даврий матбуот материаллари таҳлил қилинганлиги билан катта аҳамиятга 
эга тадқиқотлар ҳисобланади. 
Ўрганилаётган муаммо хорижий тадқиқотчиларнинг ҳам диққатини 
тортган мавзулардан бири ҳисобланади. Россия тарихининг мустамлакалар ва 
яриммустамлакалар билан боғлиқ бўлган кўпгина масалаларироссиялик ва 
бошқа хорижий мамлакатлар тарихчи олимлари асарларида ўз аксини топган. 
42
Ўроқов Д. Туркистонда Россия маъмуриятининг расмий ҳисоботлари – тарихий манба сифатида (ХIХ аср 
охири – ХХ аср бошлари). Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган 
диссертацияси. – Т., 2005. 
43
Жумаев У.Ҳ. Из истории финансовых взаимоотношений Туркестанской колониальной администрации с 
российскими министрами / Ўрта Осиёнинг қадимги ва ўрта аср шаҳар маданияти анъаналари. Республика 
илмий конференцияси материаллари. – Т., 2010. – Б.43-44.; Ўша муаллиф. Туркестанское генерал-
губернаторство: теория бюджетной централизации против практики окраинного управления / Республика 
тарихини ўқитишнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. – 
Гулистон, 2010. – Б. 95-96.; Ўша муаллиф. Россия империясининг Туркистондаги солиқ сиёсатининг 
шаклланиши: асосий босқич ва тараққиёти. Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим 
этилган диссертацияси. – Т., 2012.


27 
Россия Федерациясида яратилган бир қатор тадқиқотларда бой фактик 
материаллар асосида Россия билан миллий минтақаларнинг сиёсий, 
иқтисодий ва молиявий муносабатларига тўхталиб ўтишган
44

ХIХ асрнинг II ярми – ХХ аср бошларида империянинг маркази ва чекка 
ўлкалар 
ўртасидаги 
сиёсий, 
ижтимоий-иқтисодий 
ва 
молиявий 
муносабатларнинг 
шаклланиши 
ва 
ривожланиши 
масалалари 
Е.Правилованинг тадқиқотларида ўз аксини топган. Муаллиф томонидан 
нашр эттирилган монографияда Туркистон генерал-губернаторлигида 
молиявий бошқарув умумий меъёрларининг жорий эътилиши, Давлат 
назорат палатаси ва Ғазначилик палатаси маҳаллий идораларининг ташкил 
топиши ва солиқ ислоҳатлари тарихига алоҳида эътибор қаратилган
45

С.И.Каспэнинг асарларида империялар ва уларнинг мустамлакалари 
мисолида ташқи кўринишидан ўхшаш моделлар ўзаро қиёсий ўрганилиб, 
ижтимоий-иқтисодий сиёсатдаги муаммолар ечимининг усуллари таҳлил 
этилган
46

Умуман олганда, Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси ва 
унда жамланган расмий ҳужжатлар жамғармаси тарихи барча даврларда энг 
қизиқарли ва қимматли манбалар қаторида ўрганилиб келинган. Мазкур 
расмий ҳужжатларнинг кўпгинаси юқорида номлари келтириб ўтилган 
муаллифлар томонидан илмий муомалага киритилган. Шунга қарамай ушбу 
жамғарма ҳужжатлари тўлалигича ўрганилмаган ва уларни ўрганиш 
Ўзбекистон тарихининг шу пайтгача ёритилмаган муҳим қирраларни очиш 
учун манбавий асос вазифасини ўташи шубҳасиз.
44
Национальная политика России: история и современность. – М., 1997.; Национальные окраины 
Российской империи: становление и развитие системқ управления. – М., 1998.; Центральная Азия в составе 
Российской империи. – М., 2008. 
45
Правилова Е. Финансы империи. Деньги и власть в политике России на национальных окраинах.1801-
1917. – М., 2006. 
46
Каспэ С.И. Империя и модернизация: обўая модель и российская спесифика. – М., 2001. 


28 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish