Мавзу: туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси расмий ҳужжатлари


II.3. Дипломатик алоқалар бўлими ҳужжатлари



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/15
Sana06.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#745896
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
uzr mdagi turkiston general gubernatorligi kanselariyasi rasmiy

II.3. Дипломатик алоқалар бўлими ҳужжатлари 
 
Туркистон генерал-губернаторлиги канцеляриясининг дипломатик 
алоқалар бўлими ҳужжатлари асосан қўшни ҳудудлар хусусан, Бухоро 
амирлиги, Хива хонлиги, Афғонистон, Қошғар ва бошқа давлатлар билан 
олиб борган дипломатик алоқалари расмий ҳужжатлари жамланган. Бунда, 
74
ЎзР МДА. Ф.И-1, Р.1. 97-й.ж., 2-в. 


48 
Туркистон ҳудудида ва у билан чегарадош ҳудудларда олиб борилган ҳарбий 
ҳаракатлар, 
сиёсий 
воқеалар 
тўғрисидаги 
маълумотлар
ҳарбий 
амалдорларнинг императорга берган ахборот ва ҳисоботлари тўплаган ва 
сақланди. 
Шунингдек ушбу бўлимда Туркистон генерал-губернатори фон 
Кауфманнинг ҳабий юришлар тўғрисисидаги хатлари, хусусан, Самарқанд 
(1868 й.), Каттақўрғон (1868 й.) шағарларининг босиб олиниши, рус 
қўшинларининг Қўқонга юришлари тўғрисидаги императорга йўллаган 
хатлари мажмуи жамланган. Босиб олинган ҳудудларнинг аҳолиси ва этник 
таркиби, мустаҳкамланган аҳоли пунктлари, шаҳар ва қалъалар, чекка 
ўлкаларда жойлашган майда бекликлар тўғрисидаги ахборотлар, Бухоро 
амири, Хива ва Қўқон хонларининг Туркистон генерарал-губернатори ҳамда 
Россия империяси императори билан олиб борган дипломатик алоқалари 
расмий ҳужжатлари ҳам айнан ушбу фонднинг қимматли ҳужжатлари 
сирасига киради
75
.
Канцеляриянинг дипломатик алоқалари билан боғлиқ ҳужжатлари 
ичида Россия империясининг хонликларга ва хонликлар томонидан
Россияга жўнатилган элчиларининг ёзишма хатлари, Ўрта Осиё 
хонликларига, хусусан, Н.И.Веселовский, Б.Л. Граомбчевский, А.Б.Федчеко 
каби рус сайёҳ тарихчи олимлар ва ҳарбий миссияларининг жўнатилишига 
оид, уларнинг ўлка халқлари тўғрисидаги тарихий ва этнографик аҳамиятга 
эга бўлган маълумотлар, хонликларда ворислик масалаларига оид, Бухоро 
амири ва Хива хонининг Питербуг ва Кавказга қилган ташрифи, Шахрисабз 
бекларига берилган орден ва унвонлар тўғрисидаги маълумотларни ҳам 
кўришимиз мумкин
76
.
Туркистондаги миллий озодлик кураши ва Россия мустамлакасига 
қарши 
кўтарилган 
қўзғалонлар, 
маҳаллий 
халқларнинг 
Россия 
империясининг ижтимой-иқтисодий ҳамда молиявий аҳволини яхшилаш 
75
ЎзР МДА Ф.И-1. Р.1. 1-й.ж., 24-в. 
76
Ўша ҳужжат. 25-в. 


49 
мақсадида империя ҳудудларида энг оғир ишларга жалб қилиниши,
Туркистонга рус миллатига мансуб аҳолининг кўчириб келиниши ва 
қорақалпоқ халқининг рус ерларига кўчирилишига оид материаллар 
фонднинг дипломатик мазмундаги расмий 
ҳужжатлари сифатида 
канцелярияда сақланмоқда. 
Шунингдек, 
генерал-губернаторликнинг 
дипломатик 
алоқалар 
бўлимида сақланаётган расмий ҳужжатлар сирасига Россия империяси ва 
Ўрта Осиё хонликлари ҳамда Туркистон ўлкасида ўртасидаги савдо 
алоқалари, 
карвон 
саввдоси, 
карвон 
йўлларидаги 
қароқчиликлар,
Туркистонга савдо-саноат капиталининг киритилиши, ўлкада темир 
йўлларнинг қурилиши тарихига оид материалларни киритиш мумкин
77

Канцеляриянинг 
айнан 
шу 
бўлимида 
Туркистон 
генерал-
губернаторлигининг сиёсий бошқаруви тизимининг ташкил этилиши ва 
фаолияти билан боғлиқ масалаларни ёритувчи ҳужжатларни ҳам учратиш 
мумкин. 
Хусусан, Туркистон генерал-губернаторлиги Кенгаши, маҳкамаси, 
ҳарбий округи, Тошкент думаси ва бошқаларнинг ташкил топиши ҳамда 
фаолиятига оид расмий ҳужжатлар Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизими, 
давлат муассасаларининг ўша даврдаги фаолияти тарихини ёритишда муҳим 
манба ҳисобланади. 
Архив ҳужжатларининг гувоҳлик беришича, 1886-йилги “Низом”га 
мувофиқ, Туркистон генерал-губернаторлигининг маъмурий бошқаруви янги 
идора Туркистон генерал-губернатори

Кенгаши билан тўлдирилган. 


Манбаларда келтирилишича, Туркистон генерал-губернаторлиги Кенгаши 
“Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисида”ги Низомга асосан 1886 йил 12 
июнда ташкил этилган.
Шахсан генерал-губернатор раҳбарлигида бошқарилган Кенгашнинг 
доимий аъзолари вилоятлар ҳарбий губернаторлари, генерал-губернатор 
девони бошқарувчиси, Туркистон ҳарбий округи штаби бошлиғи ва 
77
Ўша жойда. 26-в. 


50 
бошқалардан иборат бўлган. Бу идорадан кўзланган мақсад ҳокимият 
қонунчилик асосларини яратиш бўлган. Кенгаш ўлкани идора қилишга 
тааллуқли масалаларда қонун чиқариш ҳуқуқига эга бўлган. Кенгаш 1917 
йилгача фаолият юритган
78

Шунингдек, 1886-йилги “Низом” асосида Бухорода Россия сиёсий 
агентлиги таъсис этилгани, унинг рухсати ва розилигисиз Бухоро амири на 
ташқи, на ички сиёсат масалаларида бирор ишни мустақил ҳал қила 
олмагани, сиёсий агент шу ерда истиқомат қилувчи насронийлар 
манфаатларини ҳимоя қилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. 
Туркистон генерал-губернаторлиги девонхонасининг дипломатик 
ҳужжатларига сирасига генерал-губернаторлик ҳузуридаги дипломатик 
амалдор томонидан юритилган расмий ҳужжатлар мажмуи ҳам киради
79
.
Туркистон генерал-губернатори С.М.Духовский (1898-1901 йй.) 
таклифи ва Рассия империяси ташқи ишлар вазирининг розилиги билан 1899 
йил 13 февралда генерал-губернаторлик ҳузуридаги дипломатик амалдор 
лавозими таъсис этилган ва бу расман тасдиқланмасданоқ Туркистонга 
жўнатилган. Ушбу лавозим Туркистон халқ комиссарлари совети қарорига 
биноан бекор қилинган. 
Ушбу лавозим хизмат доирасига Туркистон генерал-губернаторлиги ва 
у билан қўшни ҳудудларда кўтарилган халқ қўзғалонлари ва норозиликлари 
ҳамда уларни бартарф этиш борасида лойиҳалар ишлаб чиқиш, чора—
тадбирларни амалга ошириш, улар тўғрисидаги маъруза ва ҳисоботларни 
марказга тақдим этишдан иборат бўлган. 
Хусусан, канцеляриянинг И-2 жамғармасида Хитой ва Эрондаги 
инқилобий ҳаракатлар (1912 й.), Бухоро амирлигидаги диний ҳаракатлар 
(1910 й.), Хива хонлигидаги туркманлар қўзғалаони (1916-1917 йй.) ва бошқа 
озодлик ҳаракатлари тўғрисидаги қимматли ҳужжатларни учратиш мумкин. 
78
ЎзМДА Ф.И-1. Р.1., 1-й.ж., 26-в. 
79
ЎзР МДА Ф.И-2. Р.1. 2-й.ж., 27-в. 


51 
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Туркистон генерал-губернаторлиги 
дипломатик алоқалар бўлими ҳужжатлари орасида ўлка аҳолисининг этник 
таркиби ва сони билан боғлиқ статистик маълумотлар ҳам мавжуд.
Бунда қуйидагиларни учратиш мумкин. XIX 
асрнинг 
охирларига 
келиб Туркистон генерал-губернаторлигининг умумий майдони 1738918 
м
2
ни ташкил этган. 1897 йилги биринчи Бутунроссия аҳолини рўйхатга 
олишнинг маълумотларига кўра губернаторликнинг бешта вилояти аҳолиси 
қуйидагича эди: 
1.
Каспий бўйи вилояти – 383 000 киши. 
2.
Самарқанд вилояти – 860 000 киши. 
3.
Сирдарё вилояти 1 478 000 киши. 
4.
Фарғона вилояти – 1 572 000 киши. 
5.
Еттисув вилояти – 988 000 киши. 
Жами – 5 281 000 киши
80

Россия 
статистика 
бошқармасининг 
1914 
йилда 
тўпланган 
маълумотларига кўра эса, бу кўрсаткич 6 492 604 кишидан иборат бўлган. 
Ўлкада рус украин ва белорус аҳолисининг сони 1897 йилда 197 240 
киши бўлган бўлса, 1911 йилга келиб уларнинг сони 406607 кишига етган. 
Бундан ташқари, Туркистон аҳолисининг этник таркибини татарлар, 
бошқирлар, грузинлар, арманлар, латишлар, литваликлар поляклар, 
қошғарлар, уйғурлар, таранчилар, форслар, ҳиндлар, курдлар, афғон ва 
бошқа миллат ва элат вакиллари ҳам тўлдирганлар. 
Ўлканинг қишлоқ жойларида маҳаллий аҳолининг 86%, маҳаллий 
бўлмаган аҳолининг 17% яшаган. Шаҳарларда эса маҳаллий аҳолининг 14%, 
бошқа миллат ва элатларга мансуб аҳолининг 83% истиқомат қилган.
Россия империяси томонидан Туркистонда рус маъмурий бошқаруви ва 
ҳукмронлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида, ўлкага рус миллатига 
мансуб ночор аҳоли вакиллари, яъни уларнинг сўзи билан айтганда 
“ортиқча” аҳолини кўчириш ишлариамалга оширилди. Бу уларнинг 
80
Туркистонда саноат... – Б.11. 


52 
Туркистонда стратегик жиҳатдан мустаҳкамланиб олиш, мустамлакачилик 
сиёсатини мустаҳкамлаш, ўлкада сиёсий жиҳатдан таянч аҳоли пунктларини 
кўпайтиришлариучун зарур бўлган. Дастлаб руслар Туркистонга мажбурий 
равишда кўчирилган бўлса, кейинчалик ихтиёрий кўчувчиларнинг сони 
ортиб борган. Расмий маълумотларга кўра, кўчиб келганларнинг 43,1% мол-
мулксиз, 37,8 %пулсиз ночор аҳоли вакиллари бўлган. Ўлкага кўчиб келган 
рус миллатига мансуб деҳқон оилаларига эса ўртача 38,8 сўм миқдорида 
компенцация тўланган. 
Марказий Россияда Туркистонга доимий яшаш учун кўчиб 
келганларнинг сони тобора кўпайиб борган. Архив манбаларидаги 
маълумотларга кўра 1875 йилдан 1890 йилгача Туркистонга 1300 та оила 
кўчирилиб, 19 та рус қишлоқлари барпо этилган. 1891-1892 йилларда 
Россиядаги очарчиликнинг кучайиши натижасида бу ердаги қишлоқларнинг 
сони 25 тага етган. XIX аср охирига келиб ўлкада 116 та рус посёлкалари 
қурилиб, уларда 70 745 киши истиқомат қилган. 
Ўлкада яшовчи русийзабон аҳоли вакилларига маҳаллий аҳоли 
вакилларидан фарқли ўлароқ, жуда кўп имкониятлар берилган. 
 
Бундай ноҳақликлар, Россия империяси мустамлакачилик сиёсати 
тартиблари, идора улули ва руслаштириш сиёсатига нисбатан маҳаллий 
аҳоли вакиллари ўртасида очиқдан очиқ намойишлар тарзида норозиликлар 
билдирила бошлаган. Бундай норозиликлар аломатларини қуйи маъмурият 
сайловларида, яъни амалдор маҳаллий аҳоли вакиллари норозилик 
чиқишлари мисолида ҳам кўриш мумкин.
Мустамлакачилик шароитидаги миллий ва синфий тенгсизлик, кўчириб 
келтирилган рус миллатига мансуб аҳолига энг яхши ерларнинг олиб 
берилиши ва айниқса биринчи жаҳон уруши йилларида маҳаллий аҳолига 
мансуб эркакларнинг ёппасига мажбурий хизматга жалб қилиниши 
натижасида оммавий қаршиликлар авжига чиққан ва миллий озодлик 
ҳаракати даражасига кўтарилган. 


53 
Туркистон генерал-губернаторлиги дипломатик алоқаларга оид 
ҳужжатлар ичида миллий озодлик ҳаракатлари, ўлкадаги рус маъмуриятига 
қарши қўзғолонлар ва уларни аёвсиз бостириш учун олиб борилган чора-
тадбирларни кўриш тўғрисдаги расмий ҳужжатлар ҳам мавжуд. 
Туркистон ўлкасида империя маъмурларининг ҳукмрон сиёсатига 
қарши кўтарилган ҳаракатлар (турли ҳудудларда ва турли кўриниш ҳамда 
миқиёсда) аслида Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олишни бошлаган 
пайтлардаёқ бошланган. Лекин улар шафқатсизларча бостириб келинган. 
1973-1876 йилларда Қўқон хонилигидаги Пўлатхон қўзғолони бунга яққол 
мисол бўлади
81

Шундай қўзғолонлардан яна бири Қурбонжон додҳоҳ бошчилигида 
кўтарилган бўлиб, 1876 йилнинг охиригача давом этган. Унга қарши 
юборилган Скобелев бошчилигидаги рус қўшинлари қўзғолонни бутунлай 
бостиролмагач, Курбонжон доҳоҳ билан сулҳ тузишга мажбур бўлган. 
Ана шундай нарозиликлардан яна бири 1878 йилда Мингтепа 
(Андижон)да Етимхон бошчилигида бўлиб ўтган исёндир. Бу исён 
натижасида Фарғона вилояти ҳарбий губернатори вилоятдаги маҳаллий 
аҳолидан солиқ ундирувчи назоратчиларни ишдан олиб ташлашга мажбур 
бўлган. 
1885-1890 йилларда Андижоннинг Қўрғонтепа уездида Дарвешхонтўра 
бошчилигида бўлиб ўтган бўлиб, бу исён рус қўшинлари томонидан аёвсиз 
бостирилган. 
1892 йилда Тошкентда бўллиб ўтган “Вабо қўзғолони” XIX асрнинг 
охирларида Туркистон ўлкасида бўлиб ўтган энг йирик қўзғолон 
ҳисобланади. Бу қўзғолон Россия империясининг ўлкадаги мустамлакачилик 
сиёсатига қарши қаратилган миллий озодлик ҳаракати ҳисобланади. 
1898 йил май ойида Андижонда мустамлакачи маъмурларнинг зулмига 
қарши яна бир озодлик ҳаракати бўлиб ўтган. Дукчи Эшон бошчилигидаги 
ушбу қўзғолон маҳаллий аҳолининг Россия империясининг мустамлакачилик 
81
Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув... – Б. 420-421. 


54 
зулмига қарши кўтарилган норозилик ҳаракати эди. Ушбу қўзғолон ҳам рус 
қўшинлари 
томонидан 
вахшийларча 
бостирилганлиги 
тўғрисида 
маълумотлар мавжуд. 
ХХ асрбошига келиб, ўлкадаги халқ ҳаракатлари янги босқичга 
кўтарилган. Айниқса, 1900-1903 йиллардаги иқтисодий инқироз ўлкадаги 
маҳаллий аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатган 
ва маҳаллий деҳқонларнинг норозилик ҳаракатларига сабаб бўлган. Худди 
шундай ҳаракатлар 1904-1907 йилларда Самарқандда ҳам бўлиб ўтган.
Намоз Пиримқулов бошчилигидаги ушбу қўзғолон Самарқанд, Каттақўрғон, 
Жиззах, Хўжанд уездларида кенг тарқалганлиги ва бу қўзғолонни бостириш 
учун генерал-губернаторлик маҳкамаси алоҳида фармон чиқариб, қўшимча 
маблағ ажратгани тўғрисида манбаларда маълумотлар келтириб ўтилган. 
Биринчи жаҳон урушининг иқтисодий асоратларини меҳнаткаш аҳоли 
зиммасига юкланиши ва 1916 йил 25 июнда Россия империяси императори 
Николай II томонидан “Империядаги рус бўлмаган эркак аҳолини 
ҳаракатдаги армия районларида мудофаа иншоотлари ва ҳарбий алоқа 
йўларини қуриш учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга жалб қилиш 
ҳақида”ги фармони (мардикорликка олиш) эълон қилинган. Ушбу фармонга 
кўра, Сибир, Ўрта Осиё, Қозоғистон ва Кавказорти халқларидан 19 ёшдан 43 
ёшгача бўлган 400 000 киши сафарбар қилиниши режалаштирилган. Бунинг 
натижасида Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларида кенг миқиёсли норозилик 
ҳаракатлари бўлиб ўтган. Бу ҳаракатнинг энг йириги Жиззах вилоятида 
бўлиб ўтган ва бу қўзғолон Туркистон генерал-губернаторининг махсус 
фармонига кўра аёвсиз бостирилган.
Хуллас, Туркистон ўлкасига рус миллатига мансуб аҳоли 
вакилларининг кўчирилиши, уларга маҳаллий аҳолидан фарқли ўлароқ жуда 
кўп имтиёзларнинг берилиши, тенгсизлик ва ноҳақликлар натижасида ўлкада 
вууждга келган юқорида санаб ўтилган миллий озодлик ҳаракатлари, уларни 
бостириш борасида рус маъмурияти томонидан чиқарилган фармонлар
қўзғолон тавсилотлари тўғрисидаги ҳужжатларнинг асосий қисми Туркистон 


55 
генерал-губернаторлиги канцеляриясининг дипломатик алоқаларга оид 
расмий ҳужжатлар орасидан ўрин олган
82

Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси дипломатик алоқалар 
бўлими ҳужжатлари орасида қўшни ҳуждудлар, хусусан, Россия 
империясининг Қўқон хонлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги билан 
олиб борган дипломатик алоқалари масаласига оид кўпгина расмий 
ҳужжатларни учратиш мумкин.
 
Мазкур ҳужжатлар ичида 1868 йил 13 февралда фон Кауфман ва Қўқон 
хони Худоёрхон ўртасида имзоланган шартнома, унга асосан Қўқон 
хонлигининг шу пайтгача Россия қўшинлари томонидан босиб олинган 
ҳудудлар Туркистон генерал-губернаторлиги тасарруфига ўтказилгани, 
бунинг натижасида Фарғона водийсида хонга қарши кўтарилган қўзғолонлар 
ҳақида маълумотларни ўзида жамлаган расмий ҳужжатлар мажмуи мавжуд. 
Қўқон хонлигидаги халқ ҳаракатлари ҳамда Худоёрхоннинг қочиб 
кетиши натижасида юзага келган вазият ва рус қўшинларининг 1875 йил 
август ойида Қўқон хонлиги қўшинлари билан бўлган ҳарбий тўқнашуви 
оқибатлари, хусусан, хонлик тақдирининг ҳал бўлиши, 1875 йил 22 
сентябрда фон Кауфман ва Насриддинбек ўртасида имзоланган келишув 
шартномаси шундай ҳужжатлар сирасига киради.
Ушбу бўлимга тегишли ҳужжатларда Туркистон генерал-губернатори 
фон Кауфман томонидан Самарқанднинг истило қилиниши, амир 
Музаффарнинг мағлубияти ва улар ўртасида 1868 йил 23 июнда тузилган 
Зирабулоқ шартномаси ҳамда бухоро амирлигининг Россия императорлиги 
вассалига айлантирилиши оид маълумотлар акс этган. Бунда шунингдек, 
Зирабулоқ сулҳи шартлари ва унинг оқибатлари, хусусан, Бухоро амирининг 
Россия ҳукуматига катта миқдордаги товон пули (125 000 тилла) тўлаб, 
императорнинг розилигисиз ташқи алоқалар олиб боришдан маҳрум этилиши 
ҳамда Зарафшон дарёсидан юқоридаги ерлар, Самарқан, Каттақўрғонни 
82
ЎзР МДА Ф.И-1. Р.1. 1-й.ж. 25-в. 


56 
Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудига киритилгани тўғрисидаги 
маълумотларни учратиш мумкин. 
Канцелярияда мавжуд ҳужжатларда амирдан норози кучларнинг чор 
Россиясига қарши давом эттирган курашлари ва ушбу қаршиликлар 
натижасида эришилган ижобий ва салбий оқибатлар тўғрисидаги маълмотлар 
ҳам келтириб ўтилган. Масалан, Амир Музаффарнинг ўғли Абдумалик 
бошчилигидаги беклар Жўрабек, Бобобек, Султон Содиқ ўз кучларини 
бирлаштириб, Кармана, Қарши ва Чироқчи бекликларини эгаллаганлари ва 
Абдумаликни амир деб эълон қилгани, 1868 йилнинг кузида Амир Музаффар 
ўз ўғлига қарши фон кауфмандан ёрдам сўраб олгани, унга жавобан амир 
ҳузурига генерал Абрамов бошчилигидаги қўшинлар юборилгани ва 1868 
йил 21 октябрда улар ўртасидаги тўқнашувда Абдумалик тўра 
бошчилигидаги беклар мағлубиятга учраганини ҳақида билиб олишимиз 
мумкин. 
Туркистон генерал-губернаторлиги канцеляриясининг дипломатик 
алоқаларга оид ҳужжатлари мажмуида Россия империясининг Хива хонлиги 
билан олиб борган дипломатик алоқалари, хусусан, Хива хонлигига қарши 
ҳарбий ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар тўпланган. 
Ушбу ҳужжатларда 1873 йил бағорида рус қўшинларининг 12 мингдан 
ортиқ қўшини 56 та замбаракларга умумий қўмондонлик фон Кауфман 
зиммасига юклатилиб, Хива хонлигига ҳарбий юриш бошлагани, Хива хони 
Муҳаммад Раҳимхон II томонидан масалани тинч йўл билан ҳал қилишга 
бўлган ҳаракатлари, хонлик шаҳарларининг бирин-кетин эгалланиши ва 
мағлубиятга учраган Хива хони ва Туркистон генерал-губернатори ўртасида 
1873 йил 12 августда имзоланган Гандимиён шартномаси ва унинг шартлари 
тўғрисидаги маълумотлар акс этган. Бунда шунингдек, Хива хони 
саройининг талон-тарож этилиши, саройдаги қимматбаҳо буюмлар ҳамда 
нодир қўлёзмаларнинг (300 та) Петербургга жўнатилгани тўғрисида ҳам 
маълумотлар келтриб ўтилган.


57 
Шунингдек 
генерал-губернаторлик 
канцелярияси 
дипломатик 
алоқаларга оид ҳужжатлар ичида Россия миперияси босиб олган ҳудудларни 
аниқлаш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисдаги расмий ҳужжатлар 
мажмуи ҳам мавжуд. Хусусан, архив манбаларида келтирилишида, 1881 
йилда янги Россия ва Россия-Эрон ўртасида, 1885-1887 йилларда Россия-
Афғонистон, 1895 йилларда Помирдаги чегаралар аниқланган
83
.
Хулоса қилиб шуни айтиб ўтиш мумкинки, Туркистон генерал-
губернаторлиги 
канцеляриясининг 
дипломатик 
алоқалар 
бўлимида 
жамланган расмий ҳужжатларда Россия империясининг мустамлакачилик 
сиёсати натижасида қўшни давлатлар билан олиб борган алоқаларига, 
империя томонидан қўшни ҳудудларнинг босиб олиниши, уларни истило 
қилиш учун ушбу ҳудудларнинг табиий шароити, маҳаллий аҳоли ва 
уларнинг этник таркиби ва сони тўғрисида, мустаҳкамланган аҳоли 
пунктлари, шаҳар ва қалъалар тўғрисида тўплаган маълумотлари жамланган. 
Шунингдек, бунда босиб олинган ва мустамлакачилик сиёсати олиб 
борилаётган ҳудудлар аҳоли томонидан кўтарилган халқ миллий озодлик ва 
норозилик ҳаракатларини бостириш борасида амалга оширган чора-
тадбирлар тўғрисидаги расмий ҳужжатлар жамланган бўлиб, улар Ватанимиз 
тарихининг ўша даврга тегишли тарихини ёритишда катта аҳамиятга тарихий 
манбалар ҳисобланади. 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish