83
ЎзМДА Ф.И-1, Р.1. 1-й.ж., 24-25 варақлар.
58
ХУЛОСА
Мазкур магистрлик ишини ёзиш давомида, тадқиқ этилган тарихий
манба ва мавзуга оид илмий асарлар тахлили натижасида қуйидаги
хулосаларга келинди.
-
XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия империяси томонидан Ўрта Осиё
ҳудудининг бир қисми босиб олиниши ва мустамлакачилик
сиёсатининг ўрнатилиши натижасида бу ерда янги маъмурий ҳудудий
бошқарув органи, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил
топди (1867 й.).
-
Туркистон генерал-губернаторлигининг ташкил топиши натижасида
ўлкада бир қатор янги далат муассаса ва ташкилотлари ҳам вужудга
келди. Худди шундай давлат муассасаларидан бири Туркистон
генерал-губернаторли канцелярияси эди (1868 й.).
-
Туркистон
генерал-губернаторлиги
канцелярияси
бир
нечта
бўлимлардан иборат бўлиб, уларда ўлкани ҳар томонлама мустаҳкам
бошқариш ва назоратда тутиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар
лойиҳалари ишлаб чиқилган. Уларга асосан ўлкани ҳарбий тартибда
бошқаришни таъминловчи расмий ҳужжатлар тузилган, юритилган ва
ижроси назорат қилинган.
-
Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси расмий ҳужжатлари
ўлкадаги мустамлака бошқаруви 1898 йилгача “ҳарбий-халқ
бошқаруви”, ундан кейин “маъмурий полиция бошқаруви” деб аталган
бўлсада, унинг мазмун моҳияти ўзгармаган. Бунда барча ваколатлар
ҳар
доимгидек,
аввало
генерал-губернатор,
қолаверса,
у
бошчилигидаги рус маъмурияти қўлида тўпланган. Россия империяси
Ўрта Осиёда ўзбек давлатчилиги ва бошқарувининг барча
кўринишларини йўқотиб, русча идора усулини қатъий жорий қилишга
изчил киришгани тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.
-
Канцеляриянинг биринчи бўлими маъмурий бошқарув ва икспекторлик
хизмати масалалари билан шуғулланган бўлиб, бунда жами ҳужжатлар
59
тўртта столда тақсимланган. Ушбу тўртта столнинг учтаси асосан
шахсий таркиб ҳужжатларини, тўртинчи стол эса “суд ишлари ва чет
элликлар ҳақида”ги ҳужжатларни юритиш ва расмийлаштириш ҳамда
ижросини назорат қилиш билан шуғулланган.
-
Мазкур бўлим ҳужжатлари орасида ўлка маъмурий бошқарувини тўлиқ
таъминлаш мақсадида маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокидан,
хусусан, кичик лавозимларда фаолият юритишларига имконият бериш
йўли балан моҳирона фойдаланишган.
-
Чор Россияси маъмурларининг Туркистондаги мустамлакачилик
сиёсатини яна бир ўзга хос муҳим жиҳати ўлка аҳолисини
руслаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратганидадир.
-
Мазкур жамғарма манбаларида келтирилган маълумотларга кўра,
Туркистонда очилган давлат муассасалари, судлар, банклар, саноат
корхоналари ва бошқаларда иш юритиш фақат рус тилида олиб
борилган.
-
Туркистонда рус тили ва маданиятини тарғиб қилиш мақсадида рус-
тузем мактаблари очилган. Уларда маҳаллий аҳоли вакилларининг
болаларига рус тили ва маданиятидан таълим берилган. Бундан
кўзланган мақсад чоризм маъмуриятига садоқатли амалдорларни
тайёрлаб етказиш ва келажакда уларни “сиёсий аҳамиятга эга бўлмаган
бошқарув ишларигагина жалб қилиш” кўзда тутилган.
-
Россия ҳукумати маъмурларининг Туркистонда рус маъмурий
бошқарув тизимини ўртатиш ва мустамлакачилик тизимини
мустаҳкамлаш борасидаги юқорида санаб ўтилган ислоҳатлари ва
амалга оширган ишлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи эътиборга
молик манбалар сирасига киради.
-
Иккинчи бўлим ўлкага ҳамда мажбуриятларга оид саволлар масаласи
билан шуғулланган бўлиб, ҳужжатлари бешта алоҳида столда
тақсимланган. Ушбу бўлинмада шунингдек, молия ва хўжалик
бўлинмаси фаолият юритган.
60
-
Учинчи бўлим ер мулк ва солиқ ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш
билан шуғулланган. Бунда шаҳарлар қурилиши ва уларнинг ҳисоб-
китоб ишларини юритиш алоҳида учта столда тақсимлаб юритилган.
-
Келтириб ўтилган бўлимлардан генерал-губернаторлик канцеляриясида
назорат палатаси бўлими ҳам фаолият кўрсатган. Бунда Туркистон
генерал-губернаторлиги ҳудудида молиявий ишларни назорат қилиш
учун ташкил этилган комиссия аъзоларининг ишлари тўғрисида
маълумот берувчи ҳужжатлар мажмуи жамланган. Ушбу бўлим
губернаторликда ўлканинг молия ва солиқ масалалари билан
шуғулланувчи
амалдорлари
ишларини
назорат
қилувчи
тафтишчиларнинг императорга берган хабарномалари, маърузалари,
ҳисоботлари, ўрнатилган тартиб қоидаларни бузган рус ва маҳаллий
амалдорларни жавобгарликка тортиш бўйича расмий ҳужжатларини
тузган, расмийлаштирган ва ижросини таъминлаган.
-
Туркистон генерал-губернаторлиги канцеляриясининг энг муҳим
бўлимларидан бири бу дипломатик алоқалар бўлими бўлиб, мазкур
бўлим губернаторликнинг қўшни давлатлар, хусусан, Бухоро
амирлиги, Қўқон ҳамда Хива хонликлари, Афғонистон, Қашғар ва
бошқа давлатлар билан дипломатик алоқаларига оид ёзишмалари, улар
ўртасидаги битим ва шартномалар, ҳарбий юришларни амалга ошириш
борасидаги чора-тадбирлар тўғрисидаги расмий ҳужжатларини тузган
ва уларнинг ижроси таъминланиши назорат қилинган.
-
Канцеляриянинг ушбу бўлимида шунингдек, маҳаллий аҳоли этник
таркиби, уларнинг сони, ўлканинг мустаҳкамланган аҳоли пунктлари,
шаҳар
ва
қалъалари
тўғрисидаги
маълумотлар,
маҳаллий
аҳолинингРоссия империяси мустамлакачилик сиёсатига қарши
норозилик ҳаракатлари ва уларни бартараф этиш борасидагичора-
тадбирларни акс эттирувчи расмий ҳужжатларни тузилган ва уларнинг
ижроси айнан шу бўлим томонидан назорат қилинган.
61
-
Канцелярияда
шунингдек,
Туркистон
генерал-губернаторлиги
ҳузуридаги дипломатик амалдор фаолиятига оид расмий ҳужжатлар
мажмуи ҳам сақланган бўлиб, улар 1899-1918 йилларга тегишлидир.
-
Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси қошида Туркистон
оммавий библиотекаси, музейи ва оммавий ахборот воситаси
“Туркестанские водомости” газетаси ва унинг босмахонаси (1872-1881
й.) фаолият юритган.
-
Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси биринчи генерал-
губернатор, яъни фон Кауфман томонидан 1867 йилда ташкил этилиб,
сўнгги генерал-губернатор Куропаткиннинг истеъфога чиқиши
муносабати билан Туркистон Муваққат ҳукумати канцеляриясига
айлантирилган (1917 йил апрель ойида).
XIX асрнинг иккинчи ярмида ташкил этилган Туркистон генерал-
губернаторлиги канцелярияси Ўзбекистон тарихини ўрганишда муҳим
аҳамиятга эга қимматли манбаларни ўзида жамлаган ҳужжатлар мажмуи
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви И-1
“Туркистон
генерал-губернаторлиги
канцелярияси”
жамғармасида
сақланаётган ушуб ҳужжатлар мажмуини янада чиқурроқ ўрганиш
Ўзбекситон тарихини ўрганилмаган қирраларини кашф этишда муҳим
тарихий манба вазифасини ўташи шубҳасиздир.
Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги таклиф ва тавсияларни
келтириб ўтиш мумкин:
-
Мазкур тадқиқот иши материалларидан Ўзбекистон тарихининг
тегишли даври тарихи, хусусан, ўзбек давлатчилиги, маъмурий
бошқарув тизими, Ватанимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий,
савдо-маданий алоқалари тарихини илмий тахлил қилишда;
-
Туркистон
генерал-губернаторлиги
канцелярияси
расмий
ҳужжатларини умумий тавсифи берилган рисола нашр эттиришда;
62
-
Олий ўқув юртлари мутахассислик факультетлари талабалари учун
Ўзбекистон тарихи фанидан ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуалар
яратишда фойдаланиш мумкин.
63
Do'stlaringiz bilan baham: |