Фарғона-қАШҚар савдо йўлининг россия империяси манфаатларига бўйсундирилиши



Download 58,5 Kb.
Sana05.06.2022
Hajmi58,5 Kb.
#638817
Bog'liq
ФАРҒОНА-ҚАШҚАР САВДО ЙЎЛИ


ФАРҒОНА-ҚАШҚАР САВДО ЙЎЛИНИНГ РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ МАНФААТЛАРИГА БЎЙСУНДИРИЛИШИ
(XIX аср охири XX аср бошлари)

Ўрта Осиёнинг қўшни давлатлар билан олиб бориладиган савдо алоқаларида Россиянинг бу ерларни эгаллаб олганидан кейин бир кадар ўзгаришлар юз берди. Афғонистон, Эрон, Қашқар, Ҳиндистон билан олиб бориладиган савдо-сотиқ бевосита Россия империяси манфаатларига бўйсундирилди.


Рус-Хитой савдоси шу пайтгача давом этиб келаётган Фарғона-Қашқар савдоси билан қўшилиб кетди. Фарғона билан Қашқар ўртасидаги савдо йўли Эргаштомдан 3 тармоқка бўлинарди. Олой тизма тоглари довонлари оша : Таядик довон, Шарт довони, Терек довони. Довонлардан пастга тушиб, бу тармоқлар Сўфи-Қўрғон чегарасида Қуршоба дарёси водийсида битта йўлга бирлашади. Сўнгра Ғулжа орқали Ўш, Фарғона вилоятига боради. Толдиқдан Ўш шаҳригача бўлган йўл ғилдиракли йўл. Эргаштомдан Тоун-Мурун довони орқали Толдиққача бўлган йўлдан озгина тузатишлар билан ғилдиракли аравалар учун фойдаланиш мумкин эди. Шарт довонигача ва Терек довонигача бўлган йўл истисно тариқасида фақат юк ортилиб юриладиган карвон йўли эди. Қашқар билан Ўш ўртасидаги йўлдан йилига ўртача 2 минг киши қатнаган (1903 йилги маълумот). Бу йўлдан юкларни от ёки эшакка ортиб ташилган. Туялардан ва аравалардан кам фойдаланилган. Йўл бўйлаб телеграф линияси фақат Ғулжагача мавжуд эди. (Ўш шаҳридан Ғулжагача бўлган 74 чақиримлик масофада).1
Ўрта Осиёда Рус-Хитой давлат чегараси Туркистонни иккига бўлиб ўтарди. Бу чегара Афғон чегарасидан бошланиб, дастлаб шарққа томон, кейин шимолга, Эргаштомга қараб борарди ва Андижондан Қашқаргача кетадиган карвон йўли билан кесишарди. Сўнгра чегара Тян-Шань тизмалари бўйлаб кетади ва бу ерда Ўрта Осиё темир йўлининг таъсири соҳаси Фарғона вилояти билан истисно тариқасида чегараланади. Иккинчи томондан, Етти сув вилояти ҳам савдо-сотиқда Тошкент темир йўли таъсирида эди. Савдо-сотиқ Жаркент, Бахт, Харчасс божхоналари орқали тўртта асосий товарлар гуруҳи бўйича олиб борилган. Бу уч божхонадан ташқари Рус- Хитой чегарасида яна учта бошқа божхона пунктлари ҳам мавжуд эди: Иссиқ кўл, Норин ва Эргаштом.2 Россиядан Қашқарга товар олиб ўтишда бож олинмасди. Хитой ва бошқа давлатлардан келган товарлардан, чойдан бож олинарди. Қашқарда божхона амалдорлари фаолият кўрсатар, аммо у фақат товарларни текшириб, пломба қўяр, бож тўлови олмасди. Бож тўлови Эргаштом божхонасида олинарди. Шунинг учун ҳам ҳамма савдо карвонлари албатта, Эргаштомдан ўтишлари лозим эди. Аммо Эргаштом божхона пункти орқали ўтишда Қизилсув дарёсидан икки марта кечувдан ўтишга тўғри келишини ҳисобга олинса, бу пункт орқали ўтиш анча ноқулай эканлиги равшан бўлади.3
Россия-Хитой ўртасидаги савдо муносабатлари 1881 йил 12 февралда Петербургда имзоланган шартнома асосида олиб бориларди. Бунга кўра савдо-сотиқ Эргаштом божхона пункти орқали олиб борилиши керак эди.4 Бир пайтлар Шарқий ва Ғарбий Туркистонни боғлаб турган Эргаштом орқали карвонлар ҳаракати йилнинг сентябр ойидан апрел ойигача Терек довони орқали, май ойидан октябр ойигача эса Олой водийсини айланиб ўтиш орқали (70 чақиримга фарқ қиларди) амалга ошириларди.
1887 йилдан бошлаб, Қашқар билан савдо қилишни назорати рус маъмурияти ихтиёрига ўтади. Дастлаб бу назорат чегарада жойлашган Ўш шаҳрида ва Ғулжа истеҳкомида амал қила бошлади. 1889 йилдан бошлаб Эргаштомда ҳам назорат йўлга қўйилади. Бу ерда рус гарнизони жойлашган эди.5 Эргаштомда божхона пункти ташкил этилганидан кейинги даврда Россия-Хитой савдосидаги ўзгаришлар динамикаси, тўғрисида маълум бир фикрга келиш учун 1889-1900 йилларда Россиядан – Қашқарга олиб келинган ва ундан олиб чиқилган моллар ҳақида маълумот келтирамиз:6



Йиллар

Товарларнинг оғирлиги(пуд)

Товарларнинг суммаси(рубл)

Бож учун тўлов суммаси (рубл)

1889

44338

1.180 036

35.319

1890

53. 977

1. 019145

16.574

1891

77101

1.179 082

9.745

1892

53 370

882598

2.822

1893

65 105

923 072

3.961

1894

75 496

1.256 990

4.639

1895

71 740

1.346 945

6.560

1896

110 870

1.755 207

4.479

1897

125 006

2.399 148

7.484

1898

102 459

2.038 185

17.485

1899

110 215

2.136.700

13.699

1900

139 400

2.610 511

17.244

жами

1.029.077

18.722.619

140.011

Бир йилда ўртача

85.756

1.560 218

11667

Қашқардан олиб чиқилган товарлар ўз таркибига кўра хилма-хил бўлиб, уларнинг ичида Хитой қора чойи, Инглиз – Ҳинд кўк чойи, қўй териси, чарм, жун, мўйна, чинни идишлар, ўсимлик бўёғи, кумуш(қуйма), ипак-пилла, пахта хом-ашёси, туя жуни, гиламлар, Қашқар пойафзали, инглиз-ҳинд маржони асосий рол ўйнарди.7


Қўқон хонлигининг Россия империяси тасарруфига ўтиши муносабати билан Норин-Қашқар савдо йўлидан почта хизматида ҳам фойдалана бошланган. Нориндан биринчи Хитой чегара пункти –Чақмоққа бориб келиш учун чопар (казак) 351 чақирим йўлни босиб ўтиши лозим эди. Қиш пайтида Хитой чегара пости ишламаганлиги учун чопар-казаклар тўғридан-тўғри Қашқарга юборилган. 1884-1896 йилларда бу йўлдан 2 минг йўловчи, 300 та карвон ўтган ва буларнинг тўлаган божи 400. минг рублга тенг бўлган.8
1888 йилда ташкил этилган Отбоши қишлоғи савдо йўллари марказида жойлашганлиги учун Россия-Хитой, Қашқар-Фарғона савдосида муҳим роль ўйнар эди. 1890,1891 йилларда август-сентябр ойларида Отбоши қишлоғида ташкил этилган савдо ярмаркасининг Қашқар билан бўладиган савдодаги ўрни салмоқли эди, унинг йиллик товар айланмаси 100.минг рублдан ошиқ бўлган.9
1893 йилда Қарқарада ташкил этилган савдо ярмаркаси 15 майдан-15 августгача давом этган ва 1899 йилгача фаолият кўрсатган. Ярмарканинг савдо йўлида жойлашганлиги савдо айланмасининг катта микдорда бўлишига таъсир кўрсатган.10
1909 йилнинг 16 январидаги Давлат Думасининг, Давлат кенгашининг «чет эл товарлари келтириладиган портларни ёпиш тўғрисида» ги қонунига биноан шу йилнинг 1 мартидан бошлаб Қашқар чегараси ҳам ёпиб қўйилади. Шарқий Сибирдан келтирилган моллардан ташқари барча Қашқарга келтирилган моллар учун бож тўловлари тарифлари Европа тўловларига тенглаштирилади. 1909 йил 16 январ қонунидан савдо билан шуғулланувчилар зарар кўришди. Қашқардан келтирилган 200минг рубллик товарлар чегарада ушлаб қолинади.11
Хулоса қилиб айтганда, Россия империяси Ўрта Осиё ҳудудларини эгаллаб олгандан кейин Туркистон ўлкасини чет мамлакатлар билан боғлаб турадиган савдо йўллари тўлалигича империя манфаатларига хизмат қила бошлади.
РЕЗЮМЕ

В данной статье речь идет о торговых путях и таможенных пунктах, которые использовались для развития торговых отношений с Китаем на основе фактических материалов. Также доказывается, что эти пути и пункты использовались в интересах российской империи.




RESUME

In this article the trading ways and customs puncts, which were used for the development of trading ways with China are described/ these trading ways and customs puncts have been used in the interests of the Russian Imperian. It’s also improved on the basis of factual materials.



1 Новицкий В. Из Индии в Фергану. Спб. 1903. – 270 – 271 с.

2 Гулишамборов С.И. Экономический обзор. Ашхабад, 1913. – 109 с.

3 Новицкий В.Из Индии в Фергану. Спб. 1903. – 271 с.

4 Федорова Н.Ф Обзор торгового движения с Китаем по Ферганской границе за период с 1888 по 1900г. Янги Маргелан, 1902. – 41 с

5 Ўша асарда – 42 с.

6 Федорова Н.Ф Обзор торгового движения с Китаем по Ферганской границе за период с 1888 по 1900г. Янги Маргелан, 1902. – 43-44 с

7. Ўша асарда – 44-45 с.

8 Ўз.Р МДҲ И-1 фонд, 24-рўйхат 189-ҳужжат, 26-варақ.

9 Ўз.Р МДҲ И-10 фонд, 1-рўйхат 108-ҳужжат, 4-варақ.

10 Ўша жойда 5-варақ.

11 Ўз.Р МДҲ И-276 фонд, 1-рўйхат 892-ҳужжат, 24-варақ.



Download 58,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish