3
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги.
Мустақиллик йилларида
Ўзбекистонда барча
соҳаларда бир қатор ислоҳатлар асосида туб ўзгаришлар амалга оширилди.
Хусусан, мамлакатимизда тарих фанига бўлган эътибор янада кучайтирилди
ва ўзбек халқи тарихини холисона ёритишга алоҳида аҳамият берилди. Ўзбек
халқининг кўп асрлик бой тарихий, илмий, маданий ва маънавий меросини
ўрганиш, ундан халқнинг бебаҳо мулки сифатида фойдаланиш учун
имконият яратилди. Зеро, Республикамиз Президенти И.А.Каримов кўп
маротаба таъкидлаганидек, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”
1
. Тарих
қадимдан халқларнинг ҳаёт тарбиячиси вазифасини ўтаб келган фан
сифатида ривожлантирилган бўлиб, буюк аждодларимиздан қолдирилган
моддий ва маънавий мерос тарихий хотирамизни жонлантириб ўзлигимизни
англашга хизмат қилади. Президентимиз тарихий хотира тўғрисида фикрини
давом эттириб, қуйидагиларни ҳақли равишда таъкидлаб ўтган: “Тарихий
хотира туйғуси тўлақонли равишда тикланган, халқ босиб ўтган йўл ўзининг
барча муваффақиятлари ва зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва
изтироблари билан холис ҳамда ҳаққоний ўрганилган тақдирдагина чинакам
тарих бўлади”
2
.
Ушбу долзарб масала юзасидан Президентимиз И.А.Каримов 1998 йил
26 июнда бир гуруҳ тарихчи ва журналист олимлар билан бўлган учрашувда
айнан халқимиз тарихини холисона ва ҳаққоний ёритиш масаласини
мутахассис тарихчи олимлар олдига қўйилган асосий вазифалардан бири
сифатида кўрсатиб ўтган. Мазкур масала Вазирлар Маҳкамаси томонидан
1998 йил 27 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Фанлар
Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида ги
қарорида ҳам ўз аксини топган. Унда ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги
тарихини, шунингдек, “энг қадимдан ҳозирга қадар давлатчилик тарихий
босқичларида худудимизда яшаган халқларнинг сиёсий, ижтимоий-
1
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – Б.5.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: Маънавият, 2008. – Б. 97.
4
иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаёти масалаларини чуқур ўрганиш”
лозимлиги қайд этилган
3
.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ватан тарихининг кўплаб долзарб
муаммоларини жаҳон тарихи ютуқлари асосида холис яратилиш борасида
бир қатор ишлар амалга оширила бошланди. Шу жумладан, XIX асрнинг
иккинчи ярми – XX аср бошларида Россия империясининг Туркистон
ўлкасида олиб борган мустамлакачилик сиёсати, рус маъмурий
бошқарувининг турли жиҳатлари ҳам янгича тадқиқ этишни талаб
этиладиган долзарб масалалардан бири сифатида аҳамиятлидир. Россия
империясининг Туркистондаги ҳумронлиги даврида ташкил этилган
Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси тарихи ва унда жамланган
халқимиз тарихини холис ёритишга хизмат қилувчи қимматли тарихий,
расмий ҳужжатларни ўрганиш эса ўзига хос қизиқарли тарихий муаммо
ҳисобланади.
Мазкур мавзу юзасидан олиб борилган тадқиқотлар ўтмиш
сабоқларидан зарурий хулосаларни чиқаришга хизмат қилади. Жумладан,
Россия империясининг Туркистонда олиб борган мустамлакачилик сиёсати
ва унинг оқибатларини чуқур англаб етиш имконини беради. Рус маъмурлари
бошчилигида
ташкил
этилган
Туркистон
генерал-губернаторлиги
канцеляриясида жамланган ҳужжатлар муҳим тарихий манба ҳисобланиб,
уларни ўрганиш халқимиз тарихига оид бир қатор янги фактларни таҳлил
этиш каби долзарб муаммо ечишни тақазо этади. Ушбу ҳолатлар мавзунинг
илмий ва амалий аҳаиятини ва долзарблигини оширади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, тадқиқотда XIX асрнинг иккинчи ярми –
XX аср бошларида Туркистон ўлкасида ташкил этилган ва фаолият юритган
Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси тарихи, унинг ўрганилиш
тарихи, ҳамда бу ерда мавжуд расмий ҳужжатларга тавсиф беришга алоҳида
этибор қаратилади.
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих
институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида ги Қарорида //Халқ сўзи. 1998 йил 28 июль.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |