ташкил этилиши
Маълумки, XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Туркистон
ўлкасида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий соҳаларда бир
қатор ўзгаришлар содир бўлди. Россия империяси томонидан ўлканинг катта
қисмини эгаллаб олиниши ва бу ерда ўзига хос бошқарув тизимини
ўрнатилиши ҳам айнан шу даврга тўғри келади. 1865 йил 2 мартда Россия
сенатининг Оренбург генерал-губернаторлиги таркибида Орол денгизидан
Иссиқкўлгача бўлган Ўрта Осиё хонликлари билан чегарадош ҳудудларда
Туркистон вилоятини ташкил қилиш тўғрисидаги фармони эълон қилинд
5
.
Шундай бир шароитда Туркистон вилоятининг маъмурий қурилишини
тартибга солишга қаратилган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ташаббуси
чор ҳарбий қўмондонлиги қўлига ўтди. Шу мазмундаги биринчи ҳужжат
Янги Қўқон линияси қўмондони М.Г.Черняевнинг штабида ишлаб чиқилиб,
Петербургга “Ўрта Осий чегара вилояти ҳақидаги низом лойиҳаси
кўринишида тақдим этилди. Бу лойиҳа Ҳарбий вазирликда қайта ишланди ва
1865 йилнинг 6 августида Александр II “Туркистон вилоятини бошқариш
ҳақидаги Муваққат Низом”га имзо чекди. Ушбу Низомга мувофиқ, маҳаллий
маъмурият бошлиғи ҳарбий губернатор ҳисобланиб, унинг қўлига ҳарбий ва
ҳарбий бўлмаган ҳокимият берилган эди. Бу лавозимга рус амалдорлари
тайинланган бўлиб, маҳаллий аҳоли эгаллаб турган бий, оқсоқол, раис, қози
каби лавозимлари вакиллари устидан умумий назорат юритиш ва уларнинг
лавозимларини тасдиқлаш, лавозимга тайинлаш, бўшатиш, алмаштириш
ваколатларига эга бўлган
6
.
5
ЎзР МДА. Ф.И-450, Р.1, 16-й.ж., 30-в.
6
Ўша ҳужжат. 31-в.
10
Маҳаллий аҳоли устидан назорат қилувчи бошқарувчиларнинг
вазифалари жойларда тинчликни сақлаш, карвонлар хавфсизлигини
таъминлаш, ўрмон, сув иншоотларини қўриқлаш, ўтроқ ва кўчманчи аҳоли
ўртасидаги тўқнашувларни олдини олиш, низоларни ҳал қилиш, аҳолига
солиқ ва маажбуриятларни белгилаш, уларни ўз вақтида ва белгиланган
миқдорда ундирилишини назорат қилиш, назорат натижаларни маъмуриятга
етказишдан иборат бўлган
7
.
1866 йил ҳарбий вазир Д.А.Милютиннинг ташаббусига кўра
жойлардаги аҳвол билан танишиш учун, Туркистон вилоятига махсус
комиссия жўнатилган. Унинг аъзолари вазиятни ўрганиб чиқиб, вилоятни
Оренбург генерал-губернаторлигидан ажратиш ва мустақил бошқарувни
ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса чиқаради. Ушбу
масала Д.А.Милютин раислигида, Оренбург губернатори Н.А.Крижановский,
бош штаб бошлиғи, Осиё департаменти директори ва бошқа амалдорлар
иштирокида ўтган Ўрта Осиё вилоятлари тузилишига бағишланган махсус
комитет мажлисида кўриб чиқилган.
Оренбург
генерал-губернаторлигидан
ташқари
барча
мажлис
қатнашчилари битта фикрга келдилар. Н.А.Крижановскийнинг этирозлари
қуйидагича бўлди: Туркистон ва Россия ўртасида “кўчманчи аҳоли яшайди
ва шу туфайли вилоятлар ҳамда империянинг ички қисми ўртасида ўзаро
мустаҳкам алоқа ўрнатишга имкон бўлмайди, бундай шароитда
Туркистондаги бошлиқлар “ўз фаолиятини фақат Ўрта Осиёдаги турмушга
қараб амалга оширадилар ва натижада бир куни келиб, мазкур фаолият
билан империя манфаатлари ўртасида тафовут юзага келади”. Оренбург
генерал-губернатори “аввал Россия томонидан янги қўлга киритилган ўлкада
мустаҳкам ўрнашиш, алоқа йўлларини яхшилаш, Туркистон вилоятида
7
ЎЗР МДА. Ф.И-1, Р.1, 1-й.ж., 12-в.
11
руслаштиришни амалга ошириш ва шундан сўнг алоҳида бошқарувни жорий
қилиш лозим”
8
, деб ҳисоблайди.
Ушбу комиссиянинг вазифаси босиб олинган ҳудудлардаги шароитни
ўрганиш ҳамда уларни қандай бошқариш ҳақида низом тузиш учун
маълумотлар тўплашдан иборат бўлган. Комиссия ўз иши жараёнида босиб
олинган ерлардан қуйидаги қоидаларга асосланган ҳолда фойдаланишни
белгилаб берган:
-
ўлкани ҳарбий ва фуқаро ҳокимиятини бир қўлда тўплаган ҳолда
бошқариш.;
-
сиёсий ҳокимиятга эга бўлмаган барча ички ишларни бошқаришни
ерли аҳолининг хулқ-атвори ва урф-одатларини ҳисобга олиб,
маҳаллий аҳоли қўлига топшириш;
-
давлат манфаатларига зиён етказадиган маҳаллий бошқарма қонун ва
урф-одатларини йўқотиш;
-
имконият даражасида судни ҳокимиятдан ажратиб қўйиш.
Мазкур комиссия томонидан ишлаб чиқилган “Еттисув ва Сирдарё
вилоятларини бошқариш ҳақидаги қоидалар лойиҳаси” бўйича Россия
империяси ҳукумати қабул қилган қарорда қуйидагилар қайд этиб ўтилган:
-
лойиҳада кўрсатилган ҳудудларда Еттисув ва Сирдарё вилоятлари
таркибида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилсин;
-
генерал-губернаторга ўлкани бошқариш учун лойиҳада назарда
тутилган штатлардан келиб чиққан ҳолда, бошқариш учун амалдорлар
олишга имконият берилсин;
-
Генерал-губернаторга лойида кўрсатилган ҳолатларни ўлкадаги
маҳаллий халқларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сўнгги марта
қонуний тартибда кўриб чиқиб, хулоса бериш учун топширилсин;
-
унгача, ўлкани тузилиши учун фавқулодда муҳим ва фойдали
ҳисобланган чораларни кўриш учун ваколат берилсин.
8
Киняпина Н.С. Административная политика царизма в Средней Азии в XIX веке. «Вопросы истории», –
СПб., 1983. – № 4. – С.4.
12
1867 йил 11 апрелда Александр II комиссия аъзоларининг фикрини
тасдиқлаган ва 1867 йил 11 июлда Россия империяси таркибида “Туркистон
генерал-губернаторлигини ташкил қилиш тўғрисида”ги қонун эълон
қилинган. Унинг биринчи генерал-губернатори қилиб фон Кауфман
тайинланган
9
.
Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига Ғарбий Сибир генерал-
губернаторлиги тасарруфида бўлган Семипалатинск вилояти ҳудудининг бир
қисми киритилди. Чегара чизиғи Семипалатинск вилояти черагасидан
Балхаш кўлининг ўртасигача, ундан Сарисув дарёсига қадар давом этган.
Оренбург генерал-губернаторлиги билан чегара чизиғи Перовск кўрфази
ўртасигача, Терменбес тоғига, ундан Теркен, Қалмас, Музбил, Оққум,
Чубартепа тоғлари бўйлаб Мўйинқумнинг Жанубий этаклари ва Сарисув
дарёси Чу дарёси билан қўшилган жойга қадар борган
10
.
Дастлаб, Туркистон генерал-губернаторлиги икки вилоят: маркази
Тошкент бўлган Сирдарё ҳамда маркази Верний шаҳрида бўлган Еттисув
вилоятига бўлинган. Кейинчалик босиб олинган ҳудудлар ҳимобига қўшимча
тарзда қуйидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар ташкил қилинди: 1868 йилда
– маркази Самарқанд бўлган Зарафшон округи; 1874 йилда – маркази
Петроалександровск (Тўрткўл)да бўлган Амударё бўлими; 1876 йилда Қўқон
хонлигининг тугатилиши ҳисобига – маркази Янги Марғилон (Фарғона)
шаҳрида бўлган Фарғона вилояти. Еттисув вилояти Сергиопольск, Кўпал,
Верний, Иссиқкўл ва Тўқмоқ уездларига бўлинган. 1882 йили у Туркистон
генерал-губернаторлиги таркибидан чиқарилган
11
.
Тадқиқотчиларнинг эътироф этишларича, Туркистон генерал-
губернаторлиги маъмурияти империянинг бошқа ўлкалари бошқарувидан
ўзининг кескин ҳарбийлашгани билан алоҳида ажралиб туради. Россия
ҳукуматининг Туркистон ўлкаси учун 1865-1916 йиллар оралиғида ишлаб
чиққан ва амалга тадбиқ этган ўнта қонун лойиҳалари (1865, 1867, 1971,
9
ЎзР МДА. Ф.И-1, Р.1, 16-й.ж., 13-в.
10
ЎзР МДА. Ф.И-1, Р.20, 117-й.ж., 11-в.
11
Абдурахимова Н.А., Эргашев Ф.Р. Туркистонда чор Мустамлака тизими. – Т.: “Академия” нашриёти,
2002. – Б.41-43.
13
1873, 1882, 1884, 1886, 1908, 1912, 1916 йиллар)да адлия, молия, ҳарбий
ҳамда ички ишлар ва бошқа вазирликлар киритган ўзгаришларда ана шу
ҳолат ўз аксини топган.
Архив манбаларининг гувоҳлик беришича, чор ҳукуматининг 1867
йилги манифестига кўра, Александр II томонидан фон Кауфманга ўлкани
бошқариш учун барча зарурий чора-тадбирларни маҳаллий шароитдан келиб
чиққан ҳолда мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи берилган.
Манбаларда келтирилишича, генерал-губернаторга сиёсий, чегаравий ва
савдо ишларини ҳал қилиш, қўшни мамлакатлар билан Россия имериясининг
ўзаро алоқаларига тегишли музокаралар олиб бориш ва битимлар имзолаш,
ўзаро келишувга эришиш, қарорлар қабул қилиш учун ишончли вакилларни
жўнатишда чекланмаган ваколатлар берилган. Туркистоннинг биринчи
генерал-губернатори уддабурон ва айёр генерал фон К.П.Кауфман ўзига
берилган “Туркистон ўлкасида тартиб ўрнатувчи” деган номни оқлаб, 15 йил
(1867-1882 йй.) давомида Россия империянинг ўлкадаги мустамлакачилик
сиёсатини мустаҳкамлашга садоқат билан хизмат қилган
12
.
Туркистон ўлкасида 1867 йилдан 1917 йилгача ўн бешта генерал-
губернатор ҳукмронлик қилган бўлиб, улар қуйидагилар эди:
1.
К.П.Кауфман – 1867-1882 йй.
2.
М.Г.Черняев – 1882-1884 йй.
3.
Н.О.Розенбах – 1884-1888 йй.
4.
А.Б.Вревский – 1889-1898 йй.
5.
С.М.Духовский – 1898-1901 йй.
6.
Н.А.Иванов – 1901-1904 йй.
7.
П.Н.Тевяшов – 1904-1905 йй.
8.
Д.И.Суботич – 1906 й.
9.
Н.И.Гродеков – 1907-1908 йй.
10.
П.И.Мишенко -1909 й.
12
Мусаев Н. XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Туркистонда саноат ишлаб чиқаришнинг
шаклланиши. – Т.: Иқтисод-молия, 2008. – Б.7.
14
11.
А.Б.Самсонов – 1909-1913 йй.
12.
Флуг, Мартсон ва Ерофеевлар – 1913-1916 йй.
13.
А.Н.Куропаткин – 1916-1917 йй
13
.
Россия империяси ҳукуматининг Туркистон ўлкаси борасидаги 1867
йилги низоми лойиҳасида Туркистон ўлкасининг ҳарбий вазирлик таркибида
бўлиши, ўлка ҳарбий ҳокимият орқали бошқарилиши, ўлка бошқарувини
империяда мавжуд бошқарув тизимига яқинлаштириш, унинг маъмурий-
ҳудудий бўлинишида империянинг сиёсий, иқтисодий ва стратегик
мақсадларидан келиб чиқиб иш кўриллиши ва бошқалар кўрсатиб ўтилган.
Туркистон генерал-губернаторлигини бошқариш бўйича илк дастурий
ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишида ҳарбий вазият омили ҳал қилувчи
аҳамиятга эга бўлган. Улар янги ҳудудлар босиб олиниши билан юзага кеган
ва қоида тарзида “муваққат” хусусиятга эга бўлган. Чунончи Сирдарё ва
Еттисув вилоятларидаги “Бошқарув тўғрисидаги Низом” 1867 йили тажриба
тарзида уч йилга жорий қилинган. Ундан ташқари, 1868 йилнинг июнида
“Зарафшон округини бошқариш Муваққат Қоидалари”, “Фарғона вилоятини
бошқариш бўйича 1873 йил Муваққат Низом”, “Амударё бўлимини
бршқариш бўйича 1874 йил 21 май низоми” ҳам ишлаб чиқилган
14
.
Россия империясининг 1968, 1871, 1873 , 1874 йилларда Туркистон
ўлкасини бошқаришга оид низомлари тасдиқланмаган бўлсада, уларда
келтирилган тартиблар 1876 йилда янги ташкил этилган Фарғона вилоятида
жорий этилган
15
.
Вилоятлар бошқарувида бош ролни ўйновчи молия ва хўжалик
бўлинмасига қуйидаги муҳим вазифалар юкланган эди: ўтроқ ва кўчманчи
аҳоли ўртасида ер тақсимоти, вақфлар билан боғлиқ ишларни юритиш,
сувдан фойдаланиш ва туб аҳолига солиқ солиш ишларини бошқариш;
маҳаллий пул мажбуриятлари сметасини тузиш ва маҳаллий сарф-
харажатларни бошқариш, бож йиғимларининг назорати ва низом ишларини
13
Эшов б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. – Т.: Янги аср авлоди, 2012. – Б.426.
14
Абдурахимова Н.А., Эргашев Ф.Р. Туркистонда чор Мустамлака тизими. – Т.: “Академия” нашриёти,
2002. – Б.44.
15
Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув... – Б.437.
15
ҳал қилиш; турли шартномаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, якка
шахсларнинг илтимосига кўра, вилоят хом ашё манбалари билан иш олиб
бориш, саноат корхоналари ва фирмалар очишга лицензияларни
расмийлаштириш; савдо битимлари ва пудратларини расмийлаштириш ва
ҳ.к.
16
.
1882
йил
8
майда
императорнинг
“Туркистон
генерал-
губернаторлигини тафтиш қилиш тўғрисида”ги фармони эълон қилинади.
Тафтиш ишларига раис этиб Туркмистон ўлкасини босиб олиш ва бошқариш
бўййича комияссиянинг собиқ раиси, махфий маслаҳатчи Ф.К.Гирс
тайинланган. 1883 йилда Гирс тафтиш ишларини тугаллаб, императорга
генерал-губернаторлик ва унга қарашли ташкилотларнинг умумий аҳволи
тўғрисидаги ҳисоботи билан бирга “Ўлкани бошқариш тўғрисидаги Низом”
лойиҳасини тақдим этади.
Мазкур Низомнинг қайта ишланган сўнгги лойиғасини тайёрлаш
мақсадида 1884 йил 21 январда император кўрсатмаси билан Давлат Кенгаши
аъзоси, генерал-адъютант, граф Н.Игнатьев бошчилигида комиссия тузилади.
1886 йил 12 июнда “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги
Низом” Россия императори томонидан тасдиқланади. Ўлкани бошқариш
бўйича қабул қилинган шу ва бошқа ҳужжатларнинг барчаси
расмийлаштирилган ва уларнинг ижросини таъминланиши қатъий назорат
қилинган.
1886 йилги “Низом”га кўра, Туркистон ўлкасини бошқариш
қуйидагиларга бўлинган:
-
Бош бошқарма;
-
турли тармоқларнинг алоҳида қисмларини бошқариш;
-
маҳаллий маъмурий бошқарув: вилоят-уезд-волост-қишлоқ;
-
суд бошқаруви.
Туркистон
генерал-губернаторлиги
ҳузурида
Кенгаш,
махсус
топшириқларни бажариш учун амалдорлар, таржимон ва бунда фаолият
16
ЎзР МДА Ф.И-1,Р.27, 659-й.ж., 27-28 варақлар.
16
юритаётган канцеляриянинг расмий ҳужжатларини юритувчи ходим фаолият
юритган.
Туркистон генерал-губернатори ҳузуридаги канцелярия генерал-
губернаторлик расмий ҳужжатларини юритиш ва жамлаш мақсадида 1967
йилнинг ноябр ойида ўлкага ташриф буюрган фон К.П.Кауфман томонидан
ташкил этилган. Унда ўлканинг Россия империяси томонидан мустамлакага
айлантирилиши, Туркистонда рус ҳарбий-маъмурий бошқарув тизимининг
ўрнатилиши, ўлкада маъмурий-ҳудудий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий,
савдо-маданий, маънавий-маърифий соҳаларда қабул қилинган ҳуқуқий
ҳужжатлар ва уларнинг амалга оширилиши борасидаги чора-тадбирларга оид
расмий ҳужжатлар, ўлка аҳолиси ва уларнинг этник таркибига оид статистик
маълумотлар, маҳаллий аҳолини руслаштириш масалларига оид, ўша даврда
ташкил этилган давлат муассасалари тарихига оид ва бошқа расмий
ҳужжатлари тўпланган. Бунда шунингдек, генерал-губернаторликнинг
Россия империяси императори, Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари
билан олиб борган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий алоқаларига оид ҳужжатлар
ҳам ўрин олган.
Ушбу канцелярия дастлаб тўртта бўлимдан иборат бўлиб, уларнинг
бири яъни суд ишлари бўлими бир неча йилгина фаолият юритган.
Шунингдек, канцелярия таркибида вазият тақозоси билан вақтинча тоғ-кон
бўлими, ҳарбий юришлар бўлими, қочоқлар столи каби бўлимлар ташкил
этилган
17
.
Ушбу муҳим масалалар каннцеляриянинг доимий мавжуд бўлган ва
қимматли ҳужжатларга бой 1-3 бўлимларида жамланган.
Биринчи бўлим маъмурий бошқарув ва икспекторлик хизмати
масалалари билан шуғулланган бўлиб, бунда жами ҳужжатлар тўртта столда
тақсимланган. Ушбу тўртта столнинг учтаси асосан шахсий таркиб
ҳужжатларини, тўртинчи стол эса “суд ишлари ва чет элликлар ҳақида”ги
ҳужжатларни юритиш ва жамлаш билан шуғулланган.
17
ЎзР МДА. Ф.И-1, Р.1, 16-й.ж., 13-в.
17
Иккинчи бўлим ўлкага ҳамда мажбуриятларга оид саволлар масаласи
билан шуғулланган бўлиб, ҳужжатлари бешта алоҳида столда тақсимланган.
Ушбу бўлинмада шунингдек, молия ва хўжалик бўлинмаси фаолият юритган.
Бунда юқорида келтирилган алоҳида йўналишлар бўйича ҳужжатлар
юритилган ва жамлаган.
Учинчи бўлим ер мулк ва солиқ ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш
билан шуғулланган. Бунда шаҳарлар қурилиши ва уларнинг ҳисоб-китоб
ишларини юритиш алоҳида учта столда тақсимланган.
Келтириб ўтилган бўлимлардан генерал-губернаторлик канцеляриясида
назорат палатаси бўлими ҳам фаолият кўрсатган. Бунда Туркистон генерал-
губернаторлиги ҳудудида молиявий ишларни назорат қилиш учун ташкил
этилган комиссия аъзоларининг ишлари тўғрисида маълумот берувчи
ҳужжатлар мажмуи жамланган. Ушбу бўлим губернаторликда ўлканинг
молия ва солиқ масалалари билан шуғулланувчи амалдорлари ишларини
назорат қилувчи тафтишчиларнинг императорга берган хабарномалари,
маърузалари, ҳисоботлари, ўрнатилган тартиб қоидаларни бузган рус ва
маҳаллий амалдорларни жавобгарликка тортиш билан шуғулланган
18
.
Туркистон генерал-губернаторлиги канцеляриясининг энг муҳим
бўлимларидан бири бу дипломатик алоқалар бўлими бўлиб, унда
Губернаторликнинг қўшни давлатлар, хусусан, Бухоро ва Хива хонликлари,
Афғонистон, Қашғар ва бошқа давлатлар билан дипломатик алоқаларига оид
масалалар билан шуғулланган. Канцеляриянинг ушбу бўлимида шунингдек,
дипломатик алоқаларга оид ҳужжатлар, хусусан, Туркистон генерал-
губернаторлиги қошидаги дипломатик амалдор фаолиятига оид расмий
ҳужжатлар юритилган ва сақланган
19
.
Шунингдек генерал-губернаторлик канцелярияси ҳузурида Туркистон
оммавий библиотекаси, музейи, “Туркестанские водомости” газетаси ва
унинг босмахонаси (1872-1881 й.) фаолият юритган.
18
ЎзР МДА. Ф.И-1, Р.1, 16-й.ж., 24-27 варақлар.
19
ЎзР МДА Ф.И-1. Р.1. 1-й.ж., 27.-28 варақлар.
18
Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси сўнгги генерал-
губернатор Куропаткиннинг истеъфога чиқиши муносабати билан ўлкада
янги ташкил этилган Туркистон Муваққат ҳукумати канцеляриясига
айлантирилган (1917 йил апрель ойида)
20
.
Шундай қилиб, Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори фон
Кауфман томонидан XIX асрнинг иккинчи ярмида ташкил этилган,
Ўзбекистон тарихини ёритишда муҳим аҳамиятга эга қимматли манбаларни
ўзида жамлаган ҳужжатлар мажмуи – Туркистон генерал-губернаторлиги
канцелярияси фонди бугунги кунгача сақланиб келмоқда. Ушбу канцелярия
ҳужжатлари ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат
архиви И-1 Туркистон генерал-губернаторлиги канцелярияси фондида
сақланмоқда. ЎзР МДАда сақланаётган энг катта ҳажмли фондлардан бири
ҳисобланган ушбу жамғарма 35 та рўйхат (опись)га киритилган
ҳужжатлардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |