бошқарувнинг юқори сифатли ахборот ва меъёрий–услубий асоси;
етказиб берувчиларнинг рақобатбардошлиги;
сифатли хом ашё ва бошқа ресурслардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги;
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оптималлаштириш ишларининг бажарилиши;
туб янгиликларнинг юқори даражаси (патентланган товар, технологиялар, ахборот тизимлари ва х.к.);
менежерларнинг рақобатбардошлиги;
товарнинг эксклюзивлиги;
кўп илм талаб қилувчи товарлар экспортининг юқори улуши;
рақобатбардош ташкилотлар ва товарларнинг юқори салмоғи ва бошқалар;
Корхоналарда сифатли бошқарувни таъминлаш учун рақобат борасида истиқболли стратегиялар ишлаб чиқилиши, шунингдек, хўжалик бошқарувининг барча жабҳалари бўйича зарур ташкилий чора-тадбирлар кўзда тутилиши керак: Корхоналар рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ташкилий чора тадбирлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
корхона маҳсулотларининг бозорда устунлигини шакллантирувчи техник иқтисодий ва сифат кўрсаткичларини таъминлаш;
маҳсулотнинг сифати ва техник-иқтисодий кўрсаткичларига истеъмолчилар талабини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш киритиш, маҳсулотнинг сифатига аҳамият бериш;
маҳсулотнинг ўринбосар товарларга нисбатан рақобат устунлигини аниқлаш ва таъминлаш;
рақобатчилар томонидан ишлаб чиқарилувчи худди шу турдаги товарларнинг устунлиги ва камчиликларини аниқлаш ва улардан ўз корхонасида фойдаланиш;
худди шундай товар ишлаб чиқарувчи рақобатчиларнинг ўз маҳсулотларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларини ўрганиб чиқиш ва бозорда уларга нисбатан устунликка эга бўлиш;
маҳсулотларнинг ташқи кўринишини яхшилаш, унинг узоқ хизмат қилиши, ишончлилиги, ишлатишда тежамкорлиги каби сифат кўсаткичларини яхшилаш йўли билан янги модификацияларини яратиш;
маҳсулот рақобатбардошлигини оширишнинг, жумладан, рақобатчилар томонидан ҳам қўлланилувчи нарх омиллари (нархда чегирмалар, кафолатлар муддати ва ҳажми)ни аниқлаш ва қўллаш;
маҳсулот, айниқса, янги маҳсулотдан фойдаланилувчи устувор тармоқларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш;
харидорларнинг айрим ўринбосар товарларни барқарор равишда афзал кўришини таъминловчи табақалаштиришни амалга ошириш.
Шунингдек саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишда маркетинг страетгиялари ҳам муҳим роль ўйнайди. Саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишда маркетинг ёндашувини амалга ошириш комплексли маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш воситаларини танлашни тақозо этади. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишда вазифаларни аниқлаш орқали саноат корхоналарида режалаштирилган мақсадлар ва кутиладиган якуний натижалар белгилаб олинади. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
сотув, бозор улуши ва фаолият унумдорлиги бошқа кўрсаткичлари бўйича кутилаётган натижаларни белгилаш;
товар маркаси ва ўсиш йўли учун инвестицион мақсадларни аниқлаш. Бизнинг фикримизча, саноат корхоналари маҳсулотлари бозорида маркетинг стратегиясини танлаш ва бу борада тадқиқотларни олиб бориш қуйидаги муҳим жиҳатларни инобатга олган холда амалга оширилиши лозим:
маркетинг тадқиқотлари ишлаб чиқишда махсус тадқиқот усул ва услубиятларидан фойдаланиш;
бошқа аниқ фанлар, илмий ва билим йўналишлари томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётида қўлланилаётган усуллардан фойдаланиш;