Мазмун:
Кириш……………………………………………………………3
I Боб Уюмларнинг нефт бера олишлигини оширишнинг замонавий усуллари……………………………………………5
1. Нефт ва газ уюмларининг ишлаш усуллари ва уларнинг самарадорлиги……………………………………………………5
2.Уюмлар ишлашини иктисодий кўрсаткичларини хисоблаш.9
3. Уюмларнинг нефт ва газ бера олишлигини оширишнинг замонавий усуллари ва бу усулларнинг самарадорлигини баҳолаш………………………………………………………....11
II Боб. Эксперимент ўтказиш………………………………..24
Компрессор кўтаргичини ҳисоблаш…………………………..24
Xулоса…………………………………………………………...28
Фойдаланилган адабиётлар………………………………….29
Кириш
Республикамизда нефт ва газ саноатининг ривожланиши анча катта тарихга эга.
Қадимий юнон тарихчи ва файласуфи Плутарх Искандар Зулқарнайннинг Ўрта Осие орқали Ҳиндистонга қилган юриши (эрамизгача 329-327 йиллар) тарихини езишда Амударе даресининг оқими бўйлаб бир неча жойларда майсимон қора суюқликнинг ер юзига чиққан жойларини белгилаб ўтган.
ХVIII аср охирларида Мойлисой ҳудудида нефтнинг ер юзига қалқиб чиққан жойлари маълум бўлди. Умуман 1870 - 1872 йилларда Фарғона водийсида 200га яқин нефт манбаълари маълум эди.
1880 - 1883 йилларда Фарғона водийсидаги Қамиш - Боши тумани. Лаккон қишлоғида тўртта қидирув қудуқлари бурғиланган бўлиб, бу қудуқларнинг чуқурлиги 36,2 м (17 сажен) ва диаметри 219мм (8 дюйм) эди.
1880 йилда Шўр-сув майдонида бурғиланган биринчи қидирув қудуғидан суткасига 160кг-дан нефт олина бошланди.
Фарғона водийсидаги биринчи тадбиркорларидан Д.П.Петров 1885 йилда Шўр-сув нефт участкасини сотиб олиб, ҳар куни 400 - 500 кг-гача нефт қазиб олиб ундан ўзининг кичкина заводида керосин ажратиб оларди ва Тошкент, Андижон ва бошқа вилоятларга сотарди.
ХХ-асрнинг бошларида эса рус мухандиси Тихвинский томонидан қудуқларни газлифт усулида ишлатиш усулини яратди.
Сурхондарё воҳасида қидирув ишлари 1933 йилда бошланиб Хоудаг, Кўкайти, Лалмикор, Учкизил, кейинги йилларда Амударе, Қўштор Миршоди конлари очилди.
Конлардаги қудуқларни чуқурлиги ва ундаги босимни ортиши билан бир
қаторда, қудуқларни жихозлаш учун янги махсус фаввора арматураси тури ишлаб чиқилди.
Ўарбий Ўзбекистон ва Устюрт платосида очилган Газли. Шахпахта, Учкир, Урга ва шу каби бир қатор конларнинг ҳам салмоўини алоҳида таъкидлаш лозим.
Мустақилликка эришилгандан бери республикамизда нефт ва газ саноати ривожланишига алоҳида эътибор берилиб, еқилўи таъминоти мустақиллигига эришилди. Яъни охирги йилларда четдан на нефт ва на газ импорт килинмайди.
Ҳозирги кунда нефт ва газ конларини қидириш ва излаш, қудуқларни бурўилаш, конларни ишлатиш, нефт, газ ва нефт маҳсулотларини йиўиш ва қувурлар орқали узатиш, нефт ва газни қайта ишлаш, ер ости газ омборлари ва саноатимиздаги қурилиш ишлари билан шуўулланадиган йирик бирлашма ва бошқармаларнинг иши “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси томонидан бошқарилади.
Ҳозирги кунда Мубарак газни қайта ишлаш заводи, Фарғона Олтиариқ ва Қоровул-Бозор нефтни қайта ишлаш заводлари ишлаб турибди.
Шўртан газ-киме комплексининг қурилиши жадал суръатларда олиб берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |