1-расм. Рақобат курашининг мазмуни ва шакллари1
Макродаражадаги рақобатбардошликни бахолаш. Мамлакатнинг рақобатбардошлиги эркин ва халол рақобат шароитида мамлакатнинг жахон бозори талабларини қондирувчи товарларни ишлаб чикариш ва хизматлар кўрсатиш қобилияти сифатида таърифлаш мумкин.
Мамлакатнинг рақобатбардошлик кўрсаткичи, биринчи галда мамлакатнинг жахон бозоридаги мавқеини тавсифловчи, шунингдек, товар ва товар ишлаб чиқарувчининг хамда тармоқнинг рақобатбардошлигини бирлаштирувчи умумий кўрсаткич хисобланади.
2. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг корпоратив стратегиялари.
Корхона стратегияси, яъни олдинга қўйилган мақсадларга эришиш йўлларини белгилаб берувчи асосий омилларни акс эттиришдан иборат:
Қўлланиладиган илмий ёндашувлар ва бошқарув усулларининг сони ва чукурлиги нуктаи назаридан бошкарув тизимининг кузатуви сифатини тахлил қилиш:
ўз фан-техника тараққиёти тизими;
ИТТКИнинг моддий-техника базаси;
мутахассисларнинг ижодий салохияти;
янгиликларни жорий этишга ундаш;
рақобат ва кооперация мотивлари;
ўзгартиришлар киритувчи янгиликлар;
ўзгартириш киритмайдиган янгиликлар;
бозор талабларига мослашиш;
махсулот тизимини ривожлантириш;
технологияни ривожлантириш;
бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш.
Тизимнинг чиқиш компонентларини, яъни ташкилот стратегияси-нинг сифатини тахлил қилиш, унинг ички заиф ва кучли томонларн, ташқи тахдидлар ва имкониятлардан келиб чиқиб мадсадни аниқлаштиришдан иборат ("SWOT-таҳлил").
Ташкилот чиқишидаги асосий рақобатчилар фаолият кўрсатишининг рақобатбардошлиги, самарадорлиги ва барқарорлиги, ташқи тахдидлар ва имкониятлар, рақобатчиларнинг ички кучли ва заиф томонлари.
Тармокда рақобат қонуни, монополияга қарши қонун хужжатлари амал қилиши механизми, тармокда рақобат шакли ва кучининг тахлили.
Ташкилотга ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи мамлакат макро мухити омиллари.
Тизимга киришда рақобат конуни, монополияга карши конун хужжатлари амал килиши механизми, ташкилот етказиб берувчилари ўртасида рақобат кучининг тахлили.
Бошқарув тизимининг бошкариладиган кичик тизими сифатини товарлар сифати ва ресурс талаб килиши, уларга сервиснинг сифати, бозор инфратузилмаси, фаолиятнинг ушбу йуналишлари самарадорлиги тахлилини ташкил қилиш.
Ташкилотни бошқариш тизимининг бошқарувчи кичик тизимларини стратегик ва тактик бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ходимларни бошқариш нуқтаи назаридан тахлил қилиш.
Стратегик маркетинг, инновацион ва ишлаб чиқариш менежменти, тактик маркетинг тизимида алокалар таркиби, мазмуни ва сифатини тахлил килиш. унинг заиф ва кучли томонларини аниқлаш.
Ишлаб чиқариладиган товарлар, янгиликлар ва бажариладиган хизматлар, ходимлар ва технологиялар, умуман, ташкилотнинг рақобатбар-дошлигини тахлил килиш.
Ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва ишлаб чикариш рентабеллигини тахлил килиш.
Ташкилот фаолият кўрсатишининг баркарорлигини тахлил килиш.
Товарлар рақобатбардошлиги, улар асосида ташкилот стратегиясини ишлаб чикиш учун унинг фаолият кўрсатиши самарадорлиги ва барқарорлигининг стратегик ва тактик омилларини белгилаш. Товарлар рақобатбардошлигини таъминловчи унсурлар қуйидаги расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |