МАВЗУ. ТАРМОҚ ФАОЛИЯТИДА КОРХОНАНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ КОРПОРАТИВ СТРАТЕГИЯЛАРИ
РЕЖА
1.Монополия ва эркин рақобат муҳити шароитида корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш.
2. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг корпоратив стратегиялари.
3. Корпоратив стратегияларини шакллантиришнинг хориж ва
миллий тажрибаси
4. Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш жараёнини конвергенциялаш.
1.Монополия ва эркин рақобат муҳити шароитида корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш.
Ислоҳотлар давомийлиги ва самарадорлигини таъминлаш, рақобатбардошлик категориясининг моҳияти ва методологик асосларини ҳозирги замон иқтисодиёти нуқтаъи назаридан талқин этишни тақазо этади. Таҳлил натижалари жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, интеграцион жараёнлар-нинг кучайиши, инновацияларнинг жадал ривожланишини шакллантириш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг халқаро рақобатбардошликка эришиши ва жаҳон бозорида мустаҳкам мавқега эга бўлишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Рақобатбардошлик ўз навбатида рақобат категорияси билан ўзаро узвий алоқадорликда бўлади.
Корхоналар баҳолардан ташқари рақобатда товарнинг қуйидаги жихатларига эътибор берадилар ва эвазига фирманинг бир текис ривожланишига эришадилар:
товарнинг техник жиҳатдан янгилиги, унинг автоматлаш-тирилиши;
товарларнинг янгидан-янги эҳтиёжларни қондириш имконият-лари;
ўхшаш товарларга нисбатан ишлаб чиқарилаётган товарнинг чидамли, ишончлилиги, сифатининг юқорилик даражаси;
товарларни сотиб олган харидорларга кўрсатиладиган хизмат-ларнинг хилма-хиллиги;
товарларнинг тежамлилиги, ихчамлиги, энерго ресурсларни камроқ харажати;
атроф-муҳит учун экологик тоза бўлиши ва ҳоказолар.
Рақобатнинг ноформал, жамият томонидан қораланадиган тури ҳам мавжуд. Бу ўринда “ғирром рақобат” тўғрисида ҳам сўз юритишимиз керак. Рақобат фирмалар учун ҳаёт-мамот масаласи бўлгани учун, улар айрим ҳолларда рақобат курашида ғайриқонуний усуллардан ҳам фойдаланадилар. Бунда улар давлат томонидан рақобат курашини тартибга солувчи турли қонун ва қоидаларга хилоф равишда иш кўрадилар. Ғайриқонуний усулларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
баҳолар бўйича бир нечта фирмаларнинг ўзаро келишиб олишлари;
бошқа фирмалар товарларининг номлари, ташқи кўриниши, товар нишонасини ўзбошимчалик қилиб рухсатсиз фойдаланиш;
рақобатчилар тўғрисида нотўғри ахборот ёки тўғри бўлса ҳам уларнинг обрўсига зиён берадиган маълумотлар тарқатиш;
рекламада товарларни ножўя солиштириш, ахборот бериш;
рақобатчиларга нисбатан рэкет, шантаж ва ҳоказолар ёрдамида зўравонлик қилиш;
рақобатчининг тижорат сирларини пинҳона билиб олиш;
конфеденциал ва маҳфий маълумотларни овоза қилиш;
товарнинг сифати, хусусиятлари каби масалада харидорларни алдаш, нотўғри ахборот бериш ва реклама қилиш.
М.Портернинг фикрича, рақобатнинг асосий майдони - бу тармоқдир, яъни бир хил ёки ўхшаш товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ва ўзаро рақобат қилувчи бир тармоқдаги рақобатчилар гуруҳи ҳисобланади.
Тармоқдаги рақобатга бешта омил таъсир қилади:
янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши;
ўринбосар товар ва хизматларнинг пайдо бўлиши;
етказиб берувчиларнинг савдолашиш қобилияти;
харидорларнинг савдолашиш қобилияти;
мавжуд бўлган рақобатчиларнинг ўзаро рақобати.
Юқоридаги беш омил тармоқнинг даромадлилигини белгилайди. Чунки, улар баҳога, ҳаражатга, капитал қўйилмаларга ва бошқаларга таъсир қилади.
Фирманинг тармоқдаги ўрни, аввало, рақобат устунлиги билан аниқланади. Агар фирма барқарор рақобат устунлигига эга бўлса, у ўз рақибларини ортда қолдиради:
фирманинг рақобатчиларига нисбатан кам харажатлар билан товарларни ишлаб чиқара олиш ва сота билиш қобилияти ҳақида далолат берувчи, жуда паст харажатлар;
товарлар дифференцияси, яъни фирманинг истеъмолчи эҳтиёжини қондира олиш қобилияти.
Фирманинг тармоқда тутган ўрнига таъсир қилувчи бошқа бир муҳим омил - бу фирманинг ўз тармоғи доирасида мўлжалга олувчи рақобат муҳитини, фирма мақсадининг кенглиги ҳисобланади. Фирма ўзи учун неча турдаги товарларни ишлаб чиқаришини, қандай сотиш каналларидан фойдаланишини, қандай харидорларга хизмат кўрсатишини, қайси жойларда ўз маҳсулотини сотишини ва қайси миллий тармоқларда рақобатлашишини ҳал қилиб олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |