Мавзу. Тармоқ фаолиятида корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг корпоратив стратегиялари режа


Корпоратив стратегияларини шакллантиришнинг хориж ва миллий тажрибаси



Download 0,5 Mb.
bet7/8
Sana12.02.2023
Hajmi0,5 Mb.
#910501
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъруза

3. Корпоратив стратегияларини шакллантиришнинг хориж ва
миллий тажрибаси

Корпоратив бошқарув ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун, аввало, бизнес ҳақида корпоратизм ва корпорация тушунчаларини кўриб чиқамиз:


Бизнесни ташкил қилишнинг турли ҳил шакллари мавжуд. Шулардан энг соддаси – хусусий фирма ёки якка мулкдорнинг фирмасидир. Лекин ҳамма хусусий фирмалар ҳам кичик корхоналар бўлибгина қолмасдан, улардан баъзилари бир қатор тармоқларга эга бўлган, катта миқдордаги ёлланма ишчи ва менежерларга эга бўлган йирик корхоналар бўлишлари ҳам мумкин. Бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатларда якка тарздаги фирмалар кенг тарқалгандир. Ўзбекистон шароитида биз бунга мисол қилиб масъулияти чекланган жамиятларни қайд қилишимиз мумкин.
Бунда бизнес юритишнинг юридик шаклида фирма муассислари ўзлари қўшган ҳиссага муносиб тарзда фирма фойдасидан баҳраманд бўладилар. Бозор иқтисодига асосланган мамлакатларда бундай мақомдаги фирмалар энг кам тарқалган бўлиб, улар умумий фирмалар сонининг тахминан 10 %ини ташкил этади ва сотувдан тушувчи йиллик тушумнинг 4%и улар зиммасига тўғри келади. Бизнеснинг бу турларига муқобил тарзда корпорациялар (акциядорлик жамиятлари) майдонга чиқадилар. Бу бизнес ташкил қилишнинг қонунчилик томонидан тартибга солиниб турувчи алоҳида шакли бўлиб, қонун нуқтаи назаридан мустақил юридик шахс мақомига эга.
Акциядорлик жамиятини ташкил қилиш орқали, акциядорлар ҳуқуқий жиҳатдан мулкка эга бўлишлари, ссуда олишлари ва ҳ.к.з ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин. Бизнеснинг бу турда ташкил қилиниши бозор иқтисодиётидаги мамлакатларда кенг тарқалган.
Корпорация – бу бизнес юритишнинг бошқа шаклларидан фарқ қилувчи ва унинг эгалари бўлган муайян кишилардан алоҳида бўлган ҳуқуқий шаклдир. Корпорациялар ҳукумат томонидан тан олинган юридик шахслар бўлиб, улар ресурсларни сотиб олиш, активларга эгалик қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, қарз олиш, кредит бериш, даъво қилиш ва судда жавобгар сифатида қатнашиш ҳамда бошқа турдаги корхоналарга тааллуқли бўлган барча функцияларни бажаришлари мумкин.
Бизнеснинг корпоратив шакли маълум бир хусусиятларига кўра хусусий ва ҳамкорликдаги фирмалардан фарқ қилади. Корпорация акция кўринишидаги мулк улушларига эга бўлган акциядорларнинг буткул қўл остидадир. Акциядорлар корпорациянинг эгалари сифатида маълум ҳуқуқларга эга бўладилар. Овоз (ҳуқуқ) кўлами эгалик қилинадиган акциялар сонига узвий боғлиқ бўлади. Корпорация мулкига эга бўлган акциядорлар даромаддан улуш (дивиденд) олиш ҳуқуқига эгадирлар.Дивидендлар акциялар сонига мутаносиб тарзда тўланади. Акциядорлар корпорациянинг қарз ва мажбуриятлари учун жавобгар бўлмайдилар.
Корпорацияларнинг афзалликларга тўхталадиган бўлсак, улар қуйидагилардан иборат :
1. Пул капитали жалб қилиш нуқтаи-назаридан, корпорация бизнесни ташкил қилишнинг энг самарали шаклидир. Корпорацияларга акция ва облигациялар сотиш орқали кўпчиликнинг омонат жамғармаларини жалб қилиш ёрдамида молиялаштириш хусусияти хосдир.
2. Корпорациялар йирик ва мураккаб технологик жараёнларни ўзлаштириб, янада мукаммал товарлар ишлаб чиқишни йўлга қўйиш ҳамда инсон ресурсларидан унумлироқ фойдаланиш имкониятига эгадир. Бунинг натижасида бутун корпорациянинг умумий фаровонлиги ошади.
3. Яна бир афзаллик, бу - чегараланган миқдордаги масъулиятдир. Корпорациянинг эгалари ёки акция эгалари фақат акциялар учун тиккан пул маблағлари доирасидагина таваккалчиликка эга бўладилар.Уларнинг шахсий мулкларига эса, корпорация банкрот бўлган тақдирда ҳам, путур етмайди. Чегараланган миқдордаги масъулият корпорациянинг пул маблағи жалб қилишдаги вазифасини анча енгиллатади.
4. Корпорация ўз фаолиятининг бир жабҳасидан иккинчисига капитал кўчириши нуқтаи назаридан самарали ва жозибадордир.
5. Корпорациялар одатда катта пишиқликка, умрбоқийликка ва барқарорликка эгадирлар. ҳар қайси акциядор ўзи истаган пайтида акцияларини сотиб жамиятдан чиқиши мумкин.Лекин, бу ҳолат корпорациянинг барбод бўлишига олиб келмайди.
Корпорацияларнинг афзалликлари унинг камчиликларидан устун бўлса ҳам, бу камчиликлар эътиборга моликдир. Булар қуйидагилардир:
1. Корпорацияни расмий равишда рўйхатдан ўтказиш маълум бир бюрократик жараёнлар билан боғлиқдир, шунингдек ҳуқуқий хизмат учун молиявий харажатлар сарф қилиш заруриятини келтириб чиқаради.
2. Корпорациялар фаолияти давлат томонидан кўп ҳолларда хуқуқий жиҳатдан тартибга солиниб туради ва доимий назорат остида бўлади.
3. Бизнес ташкил қилишнинг корпорация шаклида маълум бир суистеъмолчиликларга замин мавжуд. Масалан: корпорация ҳуқуқий шахс бўлганлиги туфайли, маълум бир виждонсиз кимсалар шубҳали ишлаб чиқариш фаолияти учун жавобгарликдан қутулиб қолиш имкониятига эга бўладилар. қонун томонидан таъқиқланган бўлишига қарамай, бизнеснинг корпоратив шакли ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган қимматли қоғозлар чиқариш ва сотиш учун замин яратиши мумкин.
4. Йирик корпорацияларда акциялар юз минглаб акциядорлар қўлида тарқалиб кетган ҳолатларда мулк ва назорат функциялари ўртасида тафовут пайдо бўлади. Бунинг сабаби, оддий акция эгаларининг фаоллик даражасининг пастлигидадир. Майда акциядорларнинг аксарияти фақат дивиденд учунгина акцияларга эгалик қилиб, корпорация фаолиятида деярли қатнашмайдилар. Бунинг натижасида ҳақиқий ҳукмронлик муассислар ва бошқарувчилар қўлида бўлади.
Хўжалик субъекти сифатидаги корпорация доирасида ўз мақсадини кўзлаган бир неча гуруҳлар яъни тарихий маънода «корпорациялар» мавжуддир.

  • Биринчидан, акциядорлар корпорацияси (мулкдорлар);

  • Иккинчидан, мулкдорларга ҳисобот берувчи юқори поғонадаги ёлланма

  • раҳбарларнинг корпорацияси;

  • Учинчидан, ёлланма ишчилар;

Демак, корпоратив бошқарув – бу корпорациянинг самарали фаолиятига ҳамда компания эгаларининг ва бошқа манфаатдор шахсларнинг манфаатларини қониқтиришга тегишли масалалар юзасидан корпорация менежерлари, корпорациянинг эгалари, бошқа манфаатдор шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатлар системасидир. Корпоратив бошқарувнинг бир қатор ўз тамойиллари мавжуддир. Улар қуйидагилардан иборат:

  • компанияга унинг барча қатнашчилари, шу жумладан миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда, ҳалол рақобат шароитида муваффақиятли ҳаракат қилиш имконини берувчи бошқарув қоидаларининг адолатлилиги;

  • компанияга тегишли барча жиддий масалалар, шу жумладан мулк тузилиши, молиявий аҳволи, фаолият натижалари бўйича аниқ ва ўз вақтида маълумотларни ёритишни ўз ичига олувчи шаффофлик;

  • ижро органларининг кузатув кенгаши ва акциядорларга ҳисоблилиги ҳамда бошқарув барча органларининг ваколат ва функцияларини аниқ чегараланишини кўзда тутувчи ҳисоблилик;

  • компаниянинг фаолияти билан боғлиқ қарорларни қабул қилувчи раҳбарият ва шахсларнинг акциядорлар ва бошқа манфаатдор шахслар олдидаги жавобгарлиги;

  • акциядорлар, менежерлар ва компания фаолиятига жалб қилинган бошқа шахсларнинг манфаатлари балансига риоя қилган ҳолда акциядорлик компанияси фойдасини максималлаштириш;

  • акциядорларга, уларнинг компания устав капиталига қўшган ҳиссаларидан қатъий назар бир хил муносабатда бўлиш;

  • акциядорлик компанияларининг уставида акциядорлар ва раҳбар органларнинг функция ҳамда мажбуриятларини акс эттириш;

  • ахборотларни, шу жумладан йирик акциядорлар ҳақидаги маълумотларни ёритиш бўйича кенг кўламдаги ошкоралик;

  • менежерлар томонидан компаниянинг ишларини ҳалол тарзда олиб боришни таъминловчи чегара ва қарама-қарши тизгинлаш системасининг мавжудлиги;

  • давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда жамоатчилик билан тўғри йўлга қуйилган ўзаро алоқалар;

Ҳозирги кунда акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни самарали ташкил этишда халқаро тажрибалар ўрганилди ва шунга мос холда хар бир акциядорлик жамияти ўзининг тармоқ хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўзинг корпоратив бошқарув тизимини ишлаб чиқмоқда. Бундан ташқари, самарали ички назорат механизмларини жорий қилиш мақсадида бизнес субъект(акциядорлик жамияти): кузатув кенгаши тўғрисидаги низомда унинг таркибига мустақил аъзоларни киритиш талабларини акс эттиради; кузатув кенгашига ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш ҳуқуқини фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда беради; акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан, ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар - маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг АЖ ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказади; АЖ самарали ички назорат тизимини жорий қилишнинг асосий мақсадини барча акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни белгилайди; ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилинишини таъминлайди. Ушбу амаллар орқали корпоратив бошқарув тизимини самарали ташкил этиш ва уни назорат қилиб боришни таъминлаш амалга оширилади.
Акциядорлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш, акциядорларнинг мулки бўлган бизнес субъектларини самарали бошқаришда қуйидагиларни амалга ошириш муҳим ҳисобланади: акциядорларни, кузатув кенгашлари ва тафтиш комиссиялари аъзоларини корпоратив бошқарув, молиявий ва ишлаб чиқариш жиҳатидан таҳлил қилиш, корхона ва унинг ижро этувчи органлари фаолиятини назорат қилиш усулларига ўқитиш; акциядорлик жамиятларининг бошқарув ижро этувчи органлари раҳбар ходимларини менежмент ва маркетингнинг замонавий усуллари бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни ҳамда давлатнинг ишончли вакили ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш; хусусийлаштириш, 112 қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши тартибга солиш соҳасида ва бошқа иқтисодий тузилмаларда ишловчи мутахассисларнинг касб даражасини ошириш.
Юқоридагиларни амалга ошириш корпортив бошқарув тизимини акциядорлик жамиятларида тизимли ташкил этиш, юқори раҳбарият томонидан тушунарли бўлиш, акциядорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини хар томонлама ҳимоя қилишга йўналтириш ва умумий бизнесни самарали ташкил этиш принсипларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Хулоса қилганда, республикамиздаги акциядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантириш ва уни оптималлаштириш ҳозирги замон талаби ҳисобланади. Зеро, миллий иқтисодиётда асосий бўғинларидан бири бўлган акциядорлик жамиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларда ривожланган мамлакатларда фаолият юритаётган бизнес субъектларнинг синалган корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш ва назоратини олиб бориш ҳар томонлама асослидир. Бу ўринда, албатта, ҳар бир тармоғнинг индивидуал хусусиятидан келиб чиққан холда ёндашиш самаралидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида корпорациялар ўртасидаги рақобатнинг иккита асосий - тармоқлараро ва тармоқ ичидаги шакллари мавжуд. Тармоқлараро рақобат турли тармоқлар корхоналари ўртасидаги энг юқори фойда нормаси олиш учун олиб бориладиган курашдан иборат. Бундай рақобат фойда нормаси кам бўлган тармоқлардан фойда нормаси юқори тармоқларга капиталларнинг оқиб ўтишига сабаб бўлади. Янги капиталлар кўпроқ фойда келтирувчи соҳаларга интилиб, ишлаб чиқаришнинг кенгайишига, таклиф кўпайишига олиб келади. Шу асосда нархлар пасая бошлайди. Шунингдек, фойда меъёри ҳам пасаяди.
Кам фойда келтирувчи тармоқлардан капиталнинг чиқиб кетиши тескари натижага олиб келади: буерда ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаради, маҳсулотларга бўлган талаб улар таклиф қилишидан ошиб кетади, бунинг оқибатида нархлар кўтарилади, шу билан бирга фойда меъёри ошади. Натижада тармоқлараро рақобат объектив равишда қандайдир динамик мувозанатни келтириб чиқаради. Бу мувозанат капитал қаерга сарфланганидан қатъий назар, тенг капитал учун фойда олинишига интилишини таъминлайди.
Демак, тармоклараро капитал қайси тармоққа солинмасин, худди шу тармоқ меъёрларини ўртача фойда меъёрига яқинлаштиради. Тармоқлараро рақобат икки асосий вазифани бажаради. Биринчидан, у туфайли харидорлар эҳтиёжларига ғоят мос иқтисодиёт тизими вужудга келади. Бу шунинг учун содир бўладики, ишлаб чиқарувчилар талабнинг тармоқлар ўртасида қайта тақсимланишига дарҳол муносабат билдирадилар.
Иккинчидан, тармоқлараро рақобат самарадарлигининг бир қадар ижтимоий зарур даражасини яратадики, у фойда меъёрининг ўртача даражасида ифодаланади. Самарадорликни ушбу даражасига ета олмаган корхоналар катта даромадга умид қилмасалар ҳам бўлади. Бундай аҳвол барча ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва маҳсулот сотишни доимо такомиллаштиришга мажбур этади.
Тармоқ ичидаги рақобат ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулайроқ шароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир тармоқ корхоналари ўртасида боради. Ҳар бир тармоқка техника билан таъминланиш даражаси ва меҳнат унумдорлиги даражаси турлича бўлган корхоналар борлиги сабабли шу корхоналарда ишлаб чиқарилган товарларнинг индивидуал (алоҳида) қиймати бир хил бўлмайди.
Тармоқ ичидаги рақобат маҳсулотларнинг ижтимоий нархини, бошқача айтганда бозор қийматини аниқлайди ва белгилайди. Бу қиймат, одатда, ўртача шароитда ишлаб чиқарилган ва муайян тармоқ товарларининг анчагина қисмини ташкил этадиган товарларнинг қийматига мос келади. Тармоқ ичидаги рақобат натижасида техникавий даражаси ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлган корхоналар қўшимча фойда оладилар ва аксинча, техника жиҳатидан ночор корхоналар эса, ўзларида ишлаб чикарилган маҳсулот қийматининг бир қисмини йўқотадилар ва зарар кўрадилар.
Тармоқ ичидаги рақобат бир ҳил маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатдир. Уни шу нарса тақозо этадики, товарлар нархи, демак, корхона фойдасининг миқдори ҳам худди шундай товарлар ишлаб чиқараётган бошқа ишлаб чиқарувчилар фаолиятига боғлиқ. Ишлаб чиқарувчилар учун ички ва ташқи шароитларнинг кўплиги туфайли улар бозорда турлича мавқени эгаллайди. Уларнинг ҳар бирининг тармоқдаги ўрнини, энг аввало, корхонанинг техникавий ва технологик даражаси, унда ишловчи ходимлар малакаси, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш қандай ташкил этилганлиги белгилаб беради.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатда импорт ўрнини босувчи янги турдаги маҳсулот ёки хизмат турларини яратилиши ҳисобига импортни қисқартириш имконини беради. Жаҳон бозорига хом ашё эмас, юқори сифатли, қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотларни экспорт қилиш кўламини янада оширади. Импорт маҳсулотларни қисқартириш ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни тури ва ҳажмини ошиши натижасида валюта захираларининг иқтисод қилиш имконияти кенгаяди. Умуман олганда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ёки мавжуд ишлаб чиқаришни такомиллаштириш мамлакатда сифатли, экспортга йўналтирилган, дунё бозорида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилишига замин яратади.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish