Жисмоний дақиқа: Болалар энди ҳаммамиз ўрнимиздан турамиз. Қўлларимизни юқорига кўтариб 5 маротаба чапак чаламиз, 5 маротаба ўтириб турамиз, 5 маротаба сакраймиз.
Болажонлар, сизларга айтган топишмоғимнинг жавобини топдингизми? Ҳаммамиз ўнг қўлимизни диққат билан кузатамиз. Бу топишмоғимизнинг жавоби–беш ўртоқ- бу 5 та бармоғимиз. Супа эса кафтимиз. Бармоқларимиз бир-бирлари билан дўст. Бармоқларимизни санаймиз-1, 2, 3, 4, 5. Агар шу бармоқларнинг биттаси бўлмаса иш қилишимиз қийин. Бирдамликда гап кўп.
Тарбиячи 5 сонини кўрсатиб сўрайди: Мана бу қайси сон экан?
Болаларнинг жавоби.
Болалар билимини мустаҳкамлаш учун топршириқ ва саволлар:
1. Матиз автомобилининг нечта ғилдираги бор?
2. 4 сонидан олдин ва кейин қайси сонлар туради?
3. 4 сонига нечани қўшсак 5 сони ҳосил бўлади?
4. Битта қўлингда нечта бармоқ бор?
5. 5 сони ичида нечта бир бор?
Фаолият якуни:
Тарбиячи:-Болажонлар, бугун мен сизлардан жуда хурсанд бўлдим, ҳаммангиз санашни жуда яхши ўрганиб олдингиз, расмларни ҳам ранг-баранг қилиб, чиройли чиздингиз.
Мавзу: Бу қайси шакл? Квадрат шакли билан танишиш
Мақсад:
Квадрат шакли билан таништириш ва унинг номини тўғри айтишни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар квадрат шаклини билиб оладилар.
Керакли жихозлар:
Картондан ясалган квадратлар (тарбиячи ва хар бир болага).
Қоғоз ва каламлар (хар бир болага). Картондан ясалган 2 та хар хил улчамдаги квадрат. Тарбиячи узи хохлаган катталикдаги квадратларни танлаши мумкин.
Доира ва квадратлар туплами.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, менинг қўлимда қандай шакл булса, сиз хам столингиз устидан худди шундай шаклни олинглар. Болажонлар, бу қандай шакл эканлигини биласизларми? Бу квадрат! Квадратнинг хамма томонлари тенг булади. Энди квадратни стол устига кЎйинг ва унинг четидан бармок юргизиб чикинг. Бармокларимиз қандай тусикларга учради? Квадратнинг бурчаклари бор шунинг учун бармогимиз тусикка учради, яъни хар бир бурчакда бармогимизни буриб олишимизга тўғри келди. Квадратни юмалатиб кўрамиз. Квадрат юмаладими? Йук, квадрат юмаламади, чунки унинг юмалашига бурчаклари халакит беради.
Болалар учун амалий иш.
Хар бир болага қоғоз, каламлар, катта ва кичик улчамдаги 2 та квадрат берилади. Болалар бу квадратларни алохида-алохида олиб четидан калам юргизиб, қоғозга чизиб оладилар. Тарбиячи болалардан хозир кайси квадратни чизаётганини, каттасими ёки кичиги эканлигини сурайди. (4-расм).
Болалар квадратларни чизиб булганларидан сўнг уларни узлари хохлаган рангга буяйдилар, ишни тугатганларидан кейин тарбиячи сурайди: Кичик квадратни қандай рангга буядингиз?
Катта квадратни қандай рангга буядингиз?
4-расм
-
Гуруҳий иш.
Болалар қўлларини оркага килиб доира булиб турадилар. Тарбиячи болаларнинг қўлларига квадрат ва доира шаклларни бериб чикади. Болалар қўлларидаги шаклни пайпаслаб куриб, қандай шакл эканлигини топадилар ва навбат билан айтадилар. Тарбиячи болаларни қўлидаги шакл бўйича 2 гуруҳга булади: «Квадрат шаклини ушлаганлар ўнг томонимга, доира шаклини ушлаганлар чап томонимга туриб олинглар». Сўнг хар икки гуруҳ 2 та столдаги аралаштириб куйилган доира ва квадратларни кузи богланган холда ажратадилар. Болаларнинг хар бири узининг ўнг томонига доираларни, чап томонига квадратларни йигадилар. Ишни тугатганларидан сўнг болалар кузларини очиб, ишни қанчалик тўғри бажарганликларини куриб чикадилар ва доираларни бир идишга, квадратларни иккинчи идишга солиб куядилар.
Болалар билимини мустахкамлаш ва текшириш учун саволлар:
1. Биз кайси геометрик шаклни ургандик?
2. Квадратнинг юмалашига нималари халакит беради?
3. Хонамизда квадратга ухшайдиган нарсалар борми?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
№ Сана________Мавзу: Транспортларнинг турлари
Максад:
Тарбиявий: Йул харакати коидаларига амал килишга,катта кучаларда уйнамасликни таъкидлаш.
Таълимий: Транспортларни хайдовчилар касби билан таништириш. Отларни бирлик ва купликда куллаш малакаларини ошириш, «ёнида», «ичида» сузлари иштирокида гап тузиш.
Коррекцион: товушларни тугри талаффуз килишларига,тугри нафас олишларига эътибор бериш,богланган нуткини ривожлантириш.
Жихозлар: мавзуга мос расмлар.
Машгулотнинг бориши:
Ташкилий кисм: «Светафор». Ким транспорт номини айтса утиради.
Утилганларни такрорлаш.
Кандай транспорт турларини биласиз?
Транспорт воситалари номлари иштирокида гап тузинг.
Уйин: «Кайси бири ортикча».
Светафор хакида нималар биласиз?
Уйин: «Светафор». Болалар автомобиллар буладилар. 1-бола светафор булади. Кизил доирачани кутариб, «кизил чирок ёнди»дейди. Машина,автобуслар тухтайди. «Сарик чирок ёнди»деса,тайёрланадилар. «яшил чирок ёнди» деса,овоз чикариб машина овозига таклид килиб юрадилар. Ким «кизил чирок ёнди» деганда юриб кетса уйиндан чикади.
Жисмоний дакика. «Самолёт».
Янги мавзу:
- Болаларга расмлар таркатиш. Расмларга диккат билан каранг ва саволларга жавоб беринг.
-сиздаги транспорт турини бошкарувчисини ким деб атаймиз?
-хайдовчи,машинист,капитан,учувчи……. .
Уйин: «Таърифига кура топ».
Логопед транспорт турларини таърифлайди,болалар шу транспорт номини айтадилар ва расмини топадилар. «Уч хил чирок»шеърини укиб беришва мазмуни устида ишлаш. Расмлар: машина каерда турибди? (гараж ичида,гараж ёнида.дарахт оркасида…) ичида,ёнида сузлари билан гап тузиш.
-болалар энди транспорт кисмлари билан танишинг.
5. Ер траспортлари кисмларига- гилдирак,ойна,капот,уриндик….
Хаво транспорти кисмларига- ойна,гилдирак,канот..
Сув транспортлари кисмларига- каюта,мотор,якр…..киради.
Расмга караб: Машина каерда турибди? Машина йулда харакатланаяпти. Осмонда нима учяпти?- самолёт.
Аэропортда нималар турибди?- самолётлар.
Болалар саволларга тулик жавоб беришларига эришиш.
Уйин: «Тескарисини айт».
Яхши-ёмон
Баланд-паст
Огир-енгил.
Якунлаш. Фаол катнашган болалар рагбатлантирилади.
№ Сана__________
Do'stlaringiz bilan baham: |