Мавзу: Социология фан сифатида. Режа: Социология фанининг предмети ва объекти



Download 137,35 Kb.
bet6/11
Sana22.02.2022
Hajmi137,35 Kb.
#97531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-maruza mashguloti

2-саволнинг баёни:
Ижтимоий ва гуманитар фанлар тизимида социология алоҳида ўринни эгаллайди. Бир нечта холатлар билан белгиланади.Чунончи у:

  1. жамият ҳақидаги, унинг ҳодисалари ва жараёнлари ҳақидаги фан ҳисобланади;

  2. ўз ичига умумий социологик назарияларни ёки ҳамма ижтимоий- гуманитар фанларнинг назария ва методологияси ҳисобланган жамият назариясини;

  3. жамият ва инсон ҳаётий фаолиятининг турли томонларини ўрганувчи ижтимоий-гуманитар ва социал соҳани ўз ичига олиб, ҳаётнинг у ёки бу соҳасини тадқиқ этувчи қонуниятлар мажмуидан ташкил топади;

  4. инсон ва унинг фаолияти, техник ва услубий жиҳатдан ишлаб чиқилган социологик тадқиқотлар, гуманитар ва ижтимоий фанлар томонидан заруратга кўра ўрганилади ва ҳисобга олинади.

«Фалсафа», «Иқтисодиёт», «Тарих», «Сиёсатшунослик», «Психология» фанлари Социология нинг шаклланишига самарали таъсир кўрсатади.
Социологиянинг «Фалсафа» билан узвий алоқаси шунда кўринадики, умумсоциологик назариялар ва амалий социологик тадқиқотлар маълум методологик асосга таянадилар. Шундай асосни эса «Фалсафа» фани яратади. Социология «Фалсафа»га нисбатан мустақилликни шунга асосланиб эълон қилади-ки, у ўз олдига ижтимоий муаммоларни, воқеликни илмий, англаш усули асосида ҳал этиш вазифасини қўяди.
Социология «Статистика» фани билан ҳам мустаҳкам алоқада ривожланади. Бу икки фаннинг ўзаро алоқалари шу қадар яқинки, Социологиянинг ривожланишини статистик ёндашувларсиз тасаввур қилиш қийин. Социология шунингдек, «Иқтисодий назария», «Бошқарув назарияси», «Педагогика», «Ҳуқуқшунослик», каби фанлар билан ҳам мустаҳкам алоқада ривожланади.
Социология фанининг хуқуқшунослик ва иқтисод илми қонуниятларини хам четлаб, илмий фаолият юритиши мақсадга мувофиқ эмасдир. XIX асрда фаолият юритган социология илми асосчиларининг деярли барчаси ижтимоий фанлари чуқур ўзлаштириш ва қатор фалсафий-гуманитар асарлар яратиш асносида янги туғилажак социология фани сарҳадларини белгилаб берганлар.
Социолгия фани такомили умумий ва ижтимоий психология фанлари билан ҳам яқин ҳамкорликда бўлишини тақозо этади. Зеро, у ёки бу жамоадаги меҳнат унумдорлигини ўрганишни мақсад қилиб социологик тадқиқот ўтказилаётганда мазкур жамоа таркибидаги индвидларнинг ҳатти-ҳаракатлари мотивларини аниқлаш, уларни темпераментлари хусусиятларидан келиб чиққан холда илмий хулоса қилишда, одамлар билан жамоада муомала қилишни ташкил этиш ва ижтимоий хулқни бошқаришда, албатта, ижтимоий психология қонуниятларини четлаб ўтиш мумкин эмас.
Социология фани биринчи гуруҳга боғлиқ бўлган, бевосита сиёсатнинг ўзини ўрганувчи фанлар: сиёсат фалсафаси, сиёсий институтлар тўғрисидаги таълимот, халқаро сиёсат назарияси, сиёсий тарих каби фанлар билан узвий алоқада фаолият юритади. Шунингдек, Социология фани иккинчи гуруҳдаги сиёсатга ёндош фанлар билан ҳам бевосита боғлиқ. Улар: сиёсий социология, сиёсий психология, сиёсий антропология, сиёсий геогрфия, сиёсий антропология фанлари билан чамбарчас боғланиб кетган. Масалан, сиёсий социология-сиёсат ва жамият, ижтимоий тузум ва институтлар, жараёнлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик тўғрисидаги фан бўлиб, у бевосита социология билан жамият ривожланиши қонуниятларини биргаликда таҳлил қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Ижтимоий ва гуманитар фанлар тизимида социология алоҳида ўринни эгаллайди. Бу бир нечта ҳолатлар билан белгиланади:
У жамият ҳақидаги, унинг ҳодисалари ва жараёнлари ҳақидаги фан ҳисобланади.
У ўз ичига умумий социологик назарияларни ёки ҳамма ижтимоий- гуманитар фанларнинг назария ва методологияси ҳисобланган жамият назариясини олади.
Социология инсон ҳаётий фаолиятининг турли томонларини ўрганувчи ижтимоий-гуманитар ва социал соҳани ўз ичига олади. Яъни, социология - ҳаётнинг у ёки бу соҳасини тадқиқ этувчи қонуниятлардир.
Инсон ва унинг фаолияти, техник ва услубий жиҳатдан ўтказилган социологик тадқиқотлар, гуманитар ва ижтимоий фанлар томонидан зарурий жиҳатдан ўрганилади ва ҳисобга олинади. 1.4.Ижтимоий ва гуманитар фанлар тизимида социологиянинг оърни
Социология фанлар тизимида ўзига хос ўринни егаллайди. У ўзининг ижтимоий
моҳияти ҳамда амалий тадқиқотлари орқали ҳам ижтимоий, ҳам табиий, ҳам аниқ фанлар
билан ўзаро узвий алоқада бўлади.
Социология фани фалсафа фанидан ажралиб чиққан. Шунинг учун уларнинг узвий
алоқадорлигини инкор қилиб бўлмайди. Фалсафада мавжуд бўлган назариялар бошқа
фанлар қатори социология учун ҳам назарий-методологик жиҳатдан асос саналади.
2методология (юн.метҳодос –йўл, тадқиқот, логос – таълимот) –
тадқиқотнингумумийстратегиясинибелгилабберувчиинстументлдар, воситалар, методларйиғиндиси.
Методикаесатадқиқотнингтактикасинибелгилабберади.17
Социология фани сиёсацҳунослик фани билан узвий боғлиқ. Социология
томонидан жамиятда мавжуд бўлган социал гуруҳлар, сиёсий вазият ва кучлар
борасида олинган маълумотлар ва хулосалар сиёсацҳунослик фани томонидан кенг
қўлланилади. Сиёсий социология, давлат социологияси, ҳокимият социологияси,
сиёсий муносабатлар социологияси сиёсацҳунослик фани билан назарий ва амалий
ҳамкорликда ривожланиб келмоқда. Социология сиёсацҳунослик фанидан фарқли
равишда жамият аъзоларининг ижтимоий ҳаётида юз берадиган ўзгаришларга қандай
муносабатда бўлишини ва меҳнат жамоалари, аҳоли турли қатламларининг фикрмулоҳазаларини умумлаштириш асосида хулосалар чиқариб, мазкур хулосалар амалий
кўрсаткичларга, математик-ҳисоб китобларга асосланган бўлади.
Социология фани такомили умумий ва ижтимоий психология фанлари билан ҳам
яқин ҳамкорликда бўлишни тақозо етади. Зеро, у ёки бу жамоадаги меҳнат
унумдорлигини ўрганишни мақсад қилиб социологик тадқиқот ўтказилаётганда мазкур
жамоа таркибидаги индивидларнинг хатти-ҳаракатлари мотивларини аниқлаш, уларни
темпераментлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда илмий хулоса қилишда, одамлар
билан жамоада муомала қилишни ташкил етиш ва ижтимоий хулқни бошқаришда, албатта,
ижтимоий психология қонуниятларини четлаб ўтиш мумкин емас.
Социология фани статистика фани билан айниқса яқин алоқада ривожланади. Ҳар бир
социолог муайян мавзуда социологик тадқиқот ўтказишни мақсад қилиб қўяр екан,
у албатта, шу соҳадаги предметнинг конкрет ҳолати ва аҳволини, реал воқелик
манзарасини статистика манбаларидан топа олади. Кенг кўламдаги конкрет социологик
тадқиқотларнинг социолог томонидан статистик идоралар ходимлар билан ҳамкорликда
ўтказилиши ижобий самаралар бериши шубҳасиздир.
Сўнгги йилларда социология фанида конкрет социологик тадқиқотлар амалий
натижаларининг ҳаётга фаолроқ ва кўпроқ тадбиқ етила бориши унинг аҳлоқ, естетика,
медицина ва педагогика, режалаштириш назарияси ва бошқарув сингари фанлар билан
алоқасини янада мустаҳкамланмоқда.
Социология ва иқтисод фанининг ўзаро алоқадорлиги ва ҳамкорлиги тарихга назар
ташласак, шунингдек, инсонларнинг моддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимот ва
айирбошлаш жараёнларида яққол намоён бўлади. Бугунги кунда еса бозор18
муносабатларига ўтиш, меҳнатга янгича муносабатнинг шаклланиши жараёнида
унинг аҳамияти янада ортмоқда. Иқтисод ва меҳнат социологияси каби фаннинг
махсус соҳалари жамиятнинг иқтисодий ҳаётига алоқадор бўлган ижтимоий томонларини
тадқиқ етади ва муаммоларини ҳал етишга хизмат қилади. Иқтисод фанининг назариялари
юқорида тилга олинган социологиянинг соҳаларига асос бўлиб хизмат қилса, ўз
навбатида шу соҳаларда олиб борилган амалий социологик тадқиқотлар натижалари иқтисод
фанларининг ривожланиши, иқтисодий муаммоларни ҳал етишга хизмат қилади.
Социология ва антропология тарихий жиҳатдан биргаликда, ҳамкорликда ривожланди,
деса бўлади. 1892 йил Чикаго университетида тарихда биринчилардан бўлиб очилган
социология кафедраси аслини олганда ўз таркибига антропология йўналишини ҳам
олган1. Узоқ йиллар давомида мазкур икки фан ҳамкор сифатида қабул қилинган.
1965йилга келиб, антропология мустақил академик фан мақомини олди. Aнглияда
социология ва антропология ҳамкорликда ривожланган A. Радклифф-Браун ва
Б.Малиновскийнинг ишлари мазкур икки фан ривожига ўз ҳиссасини қўшган. РадклиффБраун антропологияни қиёсий социология номи билан атаган. Бугунги кунда ҳам
антропология ва социал психологияни мустақил фан еканлигини рад етиб,
социологиянинг қисми сифатида тан олувчи олимлар бор.
Социология ва социал иш ўзаро узвий боғлиқ фанлар саналади. Социология
жамиятдаги турли ижтимоий муаммоларни, жумладан социал ишнинг фаолият доирасига
кирувчи муаммоларни тадқиқ етиш ва таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш орқали социал иш
учун фаолият дастурини яратади, десак бўлади. Тарихга назар ташласак, социология
AҚШ ва Aнглияда ижтимоий иш сифатида қабул қилинган. Шунинг учун 1940 йилга
келиб AҚШнинг кўпгина йирик билим юртларидаги социология факултетларида ижтимоий
ишни ўқитиш тўхтатилган. Aммо шунга қарамай бу икки фанни ягона фан сифатида
талқин қилувчи фикр ХХ асрнинг 60 йилларига қадар давом етган.
Социология ва тарих фани жамият ҳаётини изчил равишда ўрганадиган икки фан.
Социология назарий жиҳатдан ўтмиш воқеа-ҳодисаларини тарих фани натижалари, тарихий
манбалардан фойдаланган ҳолда ўрганади. Тарих асосан жамиятдаги бўлиб ўтган
воқеа ва ҳодисаларни хронологиясини яратишга, тарихий шахсларнинг аҳамияти ва
1 Гиддингс Е. Социология. – Тошкент, 2002 .42.б19
ролини аниқлаштришга ҳаракат қилса, социология олинган мазкур маълумотлар асосида
жамиятнинг ижтимоий ривожланиш қонуниятларини аниқлашга интилади.
Инсоният томонидан фан – техниканинг ривожлантирилиши жамият ва табиат
ўртасидаги муносабатларни кескинлашувига олиб келди. Бу ўз навбатида социология
ва табиий фанларнинг ҳамкорликда фаолият олиб боришига сабаб бўлмоқда. Инсоннинг
табиатга кўрсатаётган таъсири кундан-кунга ортиб бориши екологик социология ва
демографик вазиятнинг кескинлашуви социологиясининг ривожланиши ва мазкур
муаммоларни ҳал етишга жалб қилади.
Ҳозирги кун социологиясини математика фанисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки
математик усулларсиз социология мавҳум қараш бўлиб қолади. Математик
усулларнинг социологиянинг емпирик тадқиқотлари даражасида егаллаган ўрни жуда
муҳим.
Шундай қилиб, мураккаб умумий ва хусусий социологик фанлардан иборат бўлган
замонавий социология тизими уни кўплаб ижтимоий-гуманитар, табиий ва аниқ фанлар
билан кенг алоқаларни тақозо етади. Бу алоқалар ҳам умумметодологик босқичда,
ҳам махсус ҳусусий фанлар ва илмий йўналишлар бўйича олиб борилади, бу еса уни
замонавий фанлар тизимидаги ўрнини аниқлаб беради. Социология ижтимоий-гуманитар
фанлари иерархиясида енг юқори босқични егаллайди. Фалсафа ва тарих билан биргаликда, у
ижтимоий фанлар тизимининг умумметодологик негизини шакллантиради.

3- савол баёни:
Социологик тадқиқотларнинг кўпчилик қисми амалий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган. Социологиянинг амалий йўналтирилганлиги шунда номоён бўладики, у ижтимоий жараёнларнинг ривожланиш майллари ҳақидаги илмий асосланган маълумотни ишлаб чиқишга қодир. Мана шунда унинг олдиндан айтиб бериш функцияси номоён бўлади.
Жамият ҳаётида социологик тадқиқотлардан ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларини ривожлантиришни режалаштиришда фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Социал режалаштириш ижтимоий тизим қандай бўлишидан қатъи назар ҳамма мамлакатларда ривожланган.

Download 137,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish