Мавзу: Социология фан сифатида. Режа: Социология фанининг предмети ва объекти



Download 137,35 Kb.
bet2/11
Sana22.02.2022
Hajmi137,35 Kb.
#97531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-maruza mashguloti

Социология - яхлит ижтимоий тузум сифатида жамият ҳақидаги ва унинг айрим таркибий элементлари (шахслар, ижтимоий бирликлар, институтлар) орқали бу тузумнинг амал қилиши ва ривожланишини ўрганувчи фандир. Социология объекти жамият ҳисоблансада, лекин социология предметининг дастлабки босқичи сифатида жамият тушунчасини ажратиб кўрсатиш етарли эмас.


Социологиянинг илмий мақомини асослашнинг моҳияти унинг объекти ва предмети ўртасидаги фарқдан келиб чиқади.
Объектни билиш – тадқиқот объекти нимага йўналтирилганлиги ва объектив воқелик сифатида унга нима қарама-қарши турганлигини англатади.
Ҳар қандай ҳодиса, жараён ёки объектив воқеликнинг ўзаро муносабати турли фанларнинг (физика, химия, биология, психология, иқтисодиёт, социология ва ҳоказолар) объекти бўлиши мумкин.
Предмет объект каби объектив воқеликнинг бир қисми ёки унинг элементлари йиғиндиси бўлиб, умумий ёки ўзига хос хусусиятларга эга. Ҳар бир фан ўз навбатида предмети нуқтаи назаридан фарқ қилади.
Ижтимоий хусусиятларга эга бўлган кишилараро алоқалар, ўзаро боғлиқликлар мажмуаси - социология фанининг объекти вазифасини ўтайди.
Объект ва предмет ҳамма вақт бир-бири билан узвий боғлиқ бўлади. Чунки, объект моҳиятни тўғри тушуниш, илмий тадқиқот йўналишини холис белгилай олиш имконини беради.
Социология жамият ҳақидаги умумий фан бўлибгина қолмай, балки махсус соҳалараро фан ҳамдир. У бошқа фанлар ўрганмайдиган ўз объектига эга. Унинг ўзига хос соҳаси социал реаллик бўлиб, у инсон ва жамият муносабатининг ижтимоий-маданий муайянлигидир. Шу боисдан ҳам жамиятдаги ижтимоий алоқалар, ижтимоий ҳамкорликлар, ижтимоий муносабатлар ва уларнинг ўзаро ташкил этилиш усуллари социологиянинг объекти бўлади. Инсонлар ўзаро алоқаларга, ҳамкорлик муносабатларига киришишлари орқалигина муайян ижтимоий хусусиятларни намоён этиш имкониятларига эга бўладилар.
Турли хил фанларнинг бир-биридан фарқи шундаки, улар биргина объект мисолида ушбу жамиятни ривожлантирадиган ўзига хос қонун ва қонуниятларни ўрганадилар.Айтайлик, жамиятнинг ривожланиши ва харакатланиши шу фанларнинг предмети бўлиб иқтисодий, социал, сиёсий, маънавий, психологик, эҳтиёжларидан келиб чиқади.Бундан ташқари, ушбу объектив воқеликнинг алоҳида қисмлари ҳам шу фанларнинг тадқиқот объекти бўлиб келиши мумкин: масалан, мехнат, кундалик хаёт, таълим, оила, шахар, қишлоқ, сиёсий институтлар ва бошқалар иқтисод, социология , психология демография, хуқуқ ва бошқа шу каби фанларнинг тадқиқот объектидир.
Социологиянинг предмет ва объектини аниқ ажратиб бериш ҳозирда социологлар олдида турган муҳим вазифалардан биридир.Социология предметига турли адабиётларда турлича таъриф берилган.
О.Конт фикрича, объект ва предмет қарама-қаршиликлардан иборат.
Социология ижтимоий ҳаёт жараёнларини 3 босқичда ўрганади:
1.Аниқ – эмпирик;
2.Хусусисий;
3.Умумий.
Шунга мувофиқ равишда социология эмпирик, махсус ва умум- социологик тадқиқот жараёнларини ўз ичига олади.
социал деган тушунча, социал алоқалар ҳамда муносабатлар ва уларни ташкил этиш усуллари, Социология билиш объектининг ўзига хослигини очиб берса, социал қонуниятлар эса Социология фани предметини аниқлаш учун бошланғич нуқта ҳисобланади.
Социологиянинг предмети:
Агар фаннинг обьекти «Нимани урганиш керак?» деган саволга жавоб берса, предмети эса «Ўша объектнинг қайси жиҳатларини ўрганади?” деган саволга жавоб беради.
Социология – инсонларнинг социал жамоалар ва социал жараёнларда тутган ўрни, улар ўртасидаги муносабатларни ўрганадиган фандир.
Социология – айни вақтда жамият ва шахснинг иқтисодий, сиёсий, мафкуравий, маънавий хаётдаги фаолияти ва ижтимоий мазмунини ўрганадиган фан ҳамдир.
Социология – жамият тузилишини, унинг элементлари ва уларнинг яшаш шароитларини ва шу тузумда содир бўлаётган ижтимоий жараёнларни ўрганадиган фандир.
Социология – шахсга ижтимоий хаётқонуниятлари орқали ижтимоий муҳитга кўникма ҳосил қилишга (адаптация) кўмаклашадиган, шулар билан бир қаторда инсонлар жамиятини ривожлантиришда социал ташкилотларнинг инсонларга мос, энг қулай вариантини топишда ва уни амалга оширишдаги жисмоний, эмоционал-психологик ва маънавий имкониятларини ишга солади. «Чунки хаёт бор экан, инсон бор экан, ҳар қайси тоифа ўзининг манфаатларини қандайдир йўллар билан амалга оширишга ҳаракат қилади, бу хаётни қандай ташкил қилиш лозим, инсон, оила қандай шароитда тинч ва бахтли яшаши мумкин, деган масалаларатрофида фикр юритади, керак бўлса, қонуний йўллар билан ўз мақсадларига эришишга интилади». 1
Социологиянинг вазифаси жамият тараққиётини таьминлайдиган энг қулай вариантларни, ижтимоий-маданий моделларни топишдан иборат. Булар жамият ва инсоннинг ўз-ўзини такомиллаштиришга қаратилган қонуниятлардир.
Социологиянинг вазифаси мураккаб социал дунёни ташкил этувчи ўзаро бирикувчи ва ҳаракат қилувчи тузилма ва механизмлар моҳиятини аниқлашдан ҳамда уларнинг ривожланиш тенденцияларини белгилашдан иборат.
Масалан:

Download 137,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish