_______________________________
1 Э.Дюркгейм.О разделении общественного труда.Метод социологии.М.1991.435-446 бетлар.
2 История буржуазной социологии XIX начала XX веков.М.1979.183-бет.
3 М.Вебер.Наука как привание и профессия.Избр.произв .М.1992.27-бет
4 П.А.Сорокин.Человек.Цвилизация.Общество.М.1992.27-бет
5 Социология.М.:Мысль. 1990. 25 бет.
6 Социологические исследования. М.1990.№2.
Социология – шахсга ижтимоий ҳаёт қонуниятлари орқали ижтимоий муҳитга кўникма ҳосил қилишга (адаптация) кўмаклашадиган, шулар билан бир қаторда инсонлар жамиятини ривожлантиришда социал ташкилотларнинг инсонларга мос, энг қулай вариантини топишда ва уни амалга оширишда жисмоний, эмоционал-психологик ва маънавий имкониятларни ишга солишга ёрдам берадиган фандир. «Чунки ҳаёт бор экан, инсон бор экан, ҳар қайси тоифа ўзининг манфаатларини қандайдир йўллар билан амалга оширишга ҳаракат қилади, бу ҳаётни қандай ташкил қилиш лозим, инсон, оила қандай шароитда тинч ва бахтли яшаши мумкин, деган масалалар атрофида фикр юритади, керак бўлса, қонуний йўллар билан ўз мақсадларига эришишга интилади».
Ўз навбатида социологиянинг вазифаси жамият тараққиётини таъминлайдиган энг қулай вариантларни, ижтимоий-маданий моделларни топишдан иборатдир. Булар жамият ва инсоннинг ўз-ўзини такомиллаштиришга қаратилган қонуниятлардир.
Социологиянинг вазифаси мураккаб социал дунёни ташкил этувчи ўзаро бирикувчи ва ҳаракат қилувчи тузилма ва механизмлар моҳиятини аниқлашдан ҳамда уларнинг ривожланиш тенденцияларини белгилашдан ҳам иборатдир.
Социология аниқ ижтимоий тизимлар амал қилишининг социал қонун ва қонуниятлари ҳақидаги, ушбу қонун ва қонуниятларнинг шахслар, ижтимоий гуруҳлар, бирликлар, синфлар, халқлар фаолиятида номоён бўлиши ва таъсир кўрсатиши механизми ҳақидаги фандир.
Социология фанида шахснинг мавқеи, роли ва ўрни назарий ва амалий жихатдан кузатилади ва ўрганилади.
Социология учун социал деган тушунча асосий ҳисобланади.«Социал» тушунчаси биринчи марта Карл Маркс томонидан қўлланилган. У одамларнинг бир-бирига бўлган муносабати, ҳаёт тарзи, шароитлари ва далилларини ҳамда инсоннинг жамиятда тутган роли, ҳолатини таҳлил этганида «Социал» муносабатлар тушунчасини қўллаган.
Маълумки, социал у ёки бу хусусиятнинг ва социал муносабатларнинг ўзига хос йиғиндисидир. Ҳар қандай социал муносабатлар тизими (иқтисодий, сиёсий ва бошқа) одамларнинг бир-бирига ва жамиятга бўлган муносабатига тааллуқли ҳисобланади. Социал деган тушунчанинг ўзига хослигини ҳарактерловчи қуйидаги асосий жиҳатларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |