Мавзу: Сабзавот экинларини алмашлаб экиш хусусиятлари ишнинг мақсади



Download 329,34 Kb.
bet1/5
Sana27.06.2022
Hajmi329,34 Kb.
#709121
  1   2   3   4   5
Bog'liq
9-1


Мавзу: Сабзавот экинларини алмашлаб экиш хусусиятлари
ИШНИНГ МАҚСАДИ: Талабаларни сабзавотчилик хўжаликларидаги алмашлаб экиш схемалари, уларни ўзлаштириш, ўтмишдош экин­лар­нинг аҳамияти, суғориладиган ерларда такро­рий, зичлаштирувчи, ора­лиқ ва сидерат экинлардан фойдаланиш билан таништириш.
Материаллар ва жиҳозлар: Турли алмашлаб экиш схемалари­нинг жадваллари, плакатлар, Чизғичлар қалам .

Асосий тушунчалар: Сабзавот, , картошка ва бошқа экин­ларнинг йиллар ва далалар бўйича илмий асосда навбатлашуви ал­машлаб экиш дейилади.


Алмашлаб экишнинг 3 тури: дала, ем-хашак ёки ферма атрофи­даги ва махсус алмашлаб экишлар мавжуд. Бу турлар бир-биридан экинлар биологияси, ўстириш технологияси ва экинларнинг ўзаро нисбатига қараб фарқланади.
Дала алмашлаб экишлари техника, донли экинларга мўлжалланган бўлиб, буларнинг салмоғи экинлар навбатлашувида 50-70% ни ташкил этади. Алмашлаб экишда муҳим кўрсатгич дала­лар сони ҳисобланади. Алмашлаб экиш далаларининг сони қисқа ротатсия (4, 5, 6, 7 далали), узоқ ротатсияли (9, 10, 12 далали) бўлади. Умуман айтганда, далалар сони, хўжаликнинг ихтисослашишига, алмашлаб экишдаги далалар сонига, хўжалик экин майдонлари структурасига боғлиқ.
Эм-хашак алмашлаб экишлари йирик чорвачилик фермалари, ком­плекслари атрофида ташкил этилади. Мақсад чорва молларини узлуксиз арзон таннархли, мўл, сифатли, ширали, оқсилли яшил озиқа билан таъминлаб, яшил конвеер ташкил қилишни ва мус­таҳкам ем-хашак базасини барпо этишни кўзда тутади.
Махсус алмашлаб экишлар сабзавот, полиз, картошка, тамаки, шоли, каноп каби экинларни экишга мўлжалланган.
Сабзавотчилик хўжаликларда деҳқончилик тизими ва мадания­ти­нинг асосий кўрсатгичи ҳамда сабзавот - полиз экинлари ва кар­тош­ка­дан юқори ҳосил олишнинг етакчи омилларидан бири ал­машлаб экишни тўғри ташкил этишдир.
Алмашлаб экишда муайян хўжалик тупроқ-иқлим шароитлари, сув билан таъминланиш даражаси, маҳсулот етиштириш шартнома-топ­шириғи, ихтисослашиши, иқтисодий кўрсатгичлар ва ҳоказолар ҳисобга олинади.
Консерва заводларига яқин сабзавотчилик хўжаликларида қайта ишланадиган сабзавотлар (помидор, бойимжон, қалампир), шаҳар ат­рофидаги хўжаликларда эса асосан истеъмол қилинадиган поми­дор, бодринг каби экинлар экиш, узоқ жойлашган хўжаликларда та­шишга мос - сабзи, лавлаги, пиёз, полиз, картошка етиштириш мақсадга му­вофиқ.
Бизнинг шароитимизда сабзавотчилик доимо маҳсулдор чорва­чи­лик билан бирга олиб борилади. Бунинг учун махсус далаларда ем-ха­шак экинлари ўстирилади. Бундай экинлар қаторига биринчи нав-батда маккажўхори, шўрланган ерларда жўхори ва лавлаги эки­лади. Ўзбекистон шароитида барча алмашлаб экиш схемаларида экиладиган ўтлар ичида беда биринчи даражали аҳамиятга эга. Беда тупроқ унум­дорлигини оширувчи, органик ўғит ва азотга бойи­тувчи, сизот сувлари сатҳини пасайтирувчи ва шўрланишнинг ол­дини олувчи мелиоратив экин сифатида аҳамияти катта. Шунинг учун хўжаликларга тавсия этилган ва этиладиган алмашлаб экиш­ларнинг энг муҳим таркибий қисми беда ҳисобланади.
Алмашлаб экишда экинларни йиллар ва далалар бўйича шундай жойлаштириш керакки, муайян вақтдан сўнг экин шу далага қайта экилганда, уларга нисбатан яхши шароитга эга бўлиши керак. Жум­ла­дан тупроқ унумдорлиги юқори бўлиши, зараркунанда-ка­саллик­лар, бегона ўтлар билан кам зарарланиши лозим.
Сабзавот экинларини бир участкада муттасил экавериш шу экинга хос касаллик ва зараркунандаларнинг кучайиб кетишига, ту­проқ унумдорлигининг пасайишига олиб келади. Зарарли тупроқ микроор­ганизмларнинг тўпланиши ва ўсимликларнинг илдизлари ажратадиган моддалар тупроқни чарчатади. Бир хил экинни мутта­сил экавериш оқибатида ҳосил муқаррар пасаяди. Шу боисдан экин­ларни навбат­лаш-ҳосилдорликни оширишнинг ғоят муҳим шарти­дир.
Алмашлаб экишда сабзавот экинларини навбатлаш кўп жиҳатдан улардан олдин экилган ўтмишдош экинларга боғлиқдир. Ўтмишдош экинлар сабзавот экинларининг хусусиятларига, касал­ликлар, зарар­ку­нандалар, бегона ўтлар, қўлланиладиган агротех­ника тизимига қараб аниқланади. Алмашлаб экиш схемасидаги ҳар бир сабзавот экини ўзининг энг монанд ўтмишдошига эга бўлмоғи керак.
Ўрта Осиё шароитида карам, дуккакли сабзавотлар, бодринг, икки йиллик уруғлик сабзавот экинлари, пиёз, илдизмевалилар, шу­нингдек полиз экинлари картошка учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Кечки картошка учун ўтлар ҳам яхши ўтмишдош бўлиши мумкин.
Бедапоядан бўшаган ерлар помидор, шунингдек, дуккаклилар, по­лиз экинлари, карам ва пиёз учун яхши ўтмишдош ҳисобланади. Кар­тошка, полиз, бодринг ва илдизмевалилардан кейин экилган ка­рам яхши битади. Картошка ва помидор, пиёз ва саримсоқ учун яхши ўтмишдошлардир. Бегона ўт босадиган илдизмевали сабза­вот­ларни карам, бодринг, картошка каби унча ўт босмайдиган экинлар­дан кейин экиш фойдали ҳисобланади. Полиз ва бодринг экинлари бедадан, дук­какли сабзавот, карам, илдизмевалилар, пиёз ва дон экинларидан бўшаган ерларга экилса яхши ҳосил беради.
Бир хил сабзавот экинларини илгариги ерга такрор экавериш маъқул кўрилмайди, улар кўпи билан уч ва тўрт йил оралатиб эки­лиши керак.
Беда ҳайдалгач, ерга кеч баҳор даврларида экиладиган ис­сиқсевар экинлар жойланади. Бу экинлар экилгунга қадар ту­проқдаги органик қолдиқлар бутунлай чириб кетади. Эртаги экин­лар экилганда эса пар­чаланишга улгурмаган илдиз қолдиқлари экиш ишларини қийинлаштиради, баъзан эса экинни сийраклашти­риб юборади.
Экинларни навбатлаштиришда уларни экиш муддатларига ҳам боғлаб олиб бориш керак. Эртаги экинлар вегататсия даври барвақт ту­гайдиган экинлардан кейин экилгани маъқул. Шундай қилинса шуд­горлаш ишлари энг қулай муддатларда ўтказилади, ҳамда ерни экишга ўз вақтида тайёрлаш ва эртаги экинларни ўтқазиш имко­нияти туғилади.
Илдизмевалилар ва пиёз одатда гўнг солинганидан кейин ик­кинчи ёки учинчи йили экилади. Экиладиган йили янги гўнг со­линса, илдиз­мевалар ёрилади ва айнийди, пиёзбошларнинг ети­лиши кечикади.
Сабзавот-беда алмашлаб экишларда бедапоя ҳайдаб юборилган­дан кейин учинчи йилдан бошлаб органик ўғитлар ишлатиш мақсадга му­вофиқдир, чунки беда тўплаган гумус айни вақтда тўлиқ минералла­шади. Азот, фосфор ва калийнинг меъёрлари ҳамда улар ўртасидаги нисбатлар тупроқ шароитига, бедапоя ҳайдалган вақтга, экин тури ва режалаштирилган ҳосилдорликка боғлиқ.

Download 329,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish