Мавзу: Сабзавот экинларини алмашлаб экиш хусусиятлари ишнинг мақсади


Эртаги ва такрорий экинлар кўпинча қуйидагича навбатлаб эки­лади



Download 329,34 Kb.
bet2/5
Sana27.06.2022
Hajmi329,34 Kb.
#709121
1   2   3   4   5
Bog'liq
9-1

Эртаги ва такрорий экинлар кўпинча қуйидагича навбатлаб эки­лади:



Эртаги экин

Такрорий экинлар

Картошка

Карам, илдизмевалилар, бодринг,
августда экиладиган пиёз.

Карам, кўкат экинлар

Картошка, илдизмевалилар,
бодринг, августда экиладиган пиёз,
ёзги помидор экини

Сабзи

Карам, шолғом, турп

Хўраки лавлаги

Сабзи, турп, шолғом

Бодринг, уруғлик учун экиладиган икки йиллик экинлар, кузда экиладиган пиёз

Шолғом, турп, августда экила-
диган пиёз

Эртаги сабзавот ва картошкадан бўшаган ерларга июн ойида так­ро­рий экин сифатида эртаги ва ўртаги помидор навларининг кўчатларини ўтқазиш, шунингдек қишда сақланадиган кечки тарвуз ва қовун экиш мумкин.
Арпа ва буғдой каби донли экинлардан кейин кечки сабзавот экин­лари экиш мумкин. Сабзавот алмашлаб экишда силос ва дон учун эки­ладиган тезпишар маккажўхори дурагай-навларини ҳам эр­таги, ҳам такрорий қилиб экса бўлади.
Ўзбекистонда сабзавот, полиз экинлари ва картошка экиладиган хўжаликларда сабзавот ва озиқ экинлари кетма-кет алмашлаб экиш схемалари қабул қилинган.
Ҳар қандай ихтисослаштиришдаги (сабзавот, полиз ва картошка) алмашлаб экишларда алмашлаб экиш схемасининг дастлабки икки да­ласи бедага, олтинчи даласи эса - ем-хашак экинлари: икки йил ўстириладиган беда ва бир йил ўстириладиган судан ўти, райграс ёки рапсга ажратилади. Чорвачиликнинг эҳтиёжларига қараб ол­тинчи дала маккажўхори билан ёхуд қоплама қилиб рапс экилади­ган бошоқли дон экинлари билан банд қилинади.
Барча алмашлаб экишларда ем-хашак экинларининг салмоғи 37,5% ни, шу жумладан беда 25% ни, бошқа озиқ экинлари эса 12,5% ни ташкил этади. Сабзавот - полиз экинлари ва картошка­нинг салмоғи 62,5% га тўғри келади.
Сабзавот алмашлаб экишда тўрт дала сабзавот, битта дала кар­тошка билан банд қилинган ёки уларнинг салмоғи 50 ва 12,5% ни ташкил қилади. Полиз алмашлаб экишда полиз экинларига уч дала, сабзавот ва картошкага биттадан дала ажратилади ёки уларнинг салмоғи 37,5: 12,5: ва 12,5% ни ташкил этади. Картошка алмашлаб экишда картош­кага уч дала, сабзавот ва полиз экинларига эса бит­та­дан дала ажрати­лади. Картошка 37,5% ни, полиз экинлари 12,5% ни ва сабзавотлар 12,5% ни банд қилади.
Сабзавот алмашлаб экишда учинчи далага (бедапоя ҳайдаб таш­лан­ганидан кейин) ўртаги сабзавотлар: помидор, бодринг, картошка йўналишидаги алмашлаб экишда - кечки картошка экилади. ерлар­дан янада самарали фойдаланиш мақсадида тавсия этилаётган экиш схе­маларидаги навбатдаги далалар полиз экинларидан олдин ора­лиқ экинлар, кечки сабзавот ва картошкадан олдин эртаги картошка ва сабзавотлар, эртагилардан кейин эса кечкиларни экиш керак.
Сабзавот йўналишидаги алмашлаб экишда 3:4:1 схема қабул қилинган (уч далага ўт экилиб, унинг салмоғи 27% ни, тўрт далага саб­завотлар + икки далага такрорий сабзавотлар экилиб, салмоғи 55% га боради, бир далага картошка + битта далага сабзавот экини экилиб, салмоғи 18% ни ташкил этади). Полиз экинлари йўналишидаги ал­машлаб экиш учун 3:3:1:1 схемадаги алмашлаб экиш қабул қилинган (уч далага ўт - 27%, уч далага полиз экинлари - 27%, бир далага сабза­вотлар + битта далага такрорий сабзавот экин­лари - 18%, битта далага картошка - 10%, 18% - оралиқ экинлар. Кар­тошка етиштириш йўналишидаги алмашлаб экиш учун 3:3:1:1 схе­маси маъқул кўрилган -27%, ўт уч далага картошка + иккита такро­рий экин - 46%, бир дала сабзавотлар + 18% такрорий, бир да­лага - 9% полиз экинлари экилади. Сабзавотчиликда такрорий, ора­лиқ, зичлаштирувчи ва яшил ўғитлар (сидератлар)дан фойдаланиш ин­тенсивлаштиришнинг асосий омилла­ридандир.



Download 329,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish