Турли йўналишдаги сабзавотчилик хўжаликлари учун ихтисослашган бригаданинг алмашлаб экишда саккиз далали намунавий схемаси
Сабзавот - беда
алмашлаб экиш
|
Полиз-беда
алмашлаб экиш
|
Картошка-беда алмашлаб экиш
|
асосий экинлар
|
такрорий ва
оралиқ экинлар
|
асосий экинлар
|
такрорий ва оралиқ экинлар
|
асосий экинлар
|
такрорий ва оралиқ экинлар
|
Бир йиллик бедага аралаш экилган арпа билан
|
-
|
Бир йиллик беда
|
-
|
Бир йиллик беда
|
-
|
Икки йиллик беда
|
-
|
Икки йиллик беда
|
-
|
Икки йиллик беда
|
-
|
Уч йиллик беда
|
-
|
Уч йиллик беда
|
-
|
Уч йиллик беда
|
-
|
Сабзавот (ўртаги)
|
-
|
Полиз экинлари
|
-
|
Эртаги картошка
|
Эртаги картошка
|
Эртаги сабзавот
|
Кечки сабзавот
|
Полиз экинлари
|
-
|
Эртаги сабзавот
|
Кечки картошка
|
Эртаги картошка
|
Кечки сабзавот
|
Эртаги картошка
|
Кечки сабзавот
|
Полиз экинлари
|
Оралиқ экинлар
|
Сабзавот (ўртаги)
|
-
|
Эртаги сабзавот
|
Кечки картошка
|
Кечки картошка
|
-
|
Эртаги сабзавот
|
Кечки картошка
|
Полиз экинлари
|
-
|
Эртаги картошка
|
Кечки картошка
|
Сабзавот маҳсулотлари кўпайтиришнинг муҳим резервларидан бири, экинларни такрорий экишни кенг кўламда қўллашдир. К.А.Тимирязевнинг таъкидлашича: - “ўтлоқ, дала, ўрмонларда фойдаланилмаган ҳар бир қуёшли кун абадий йўқотилган бойликдир”. Такрорий экинлар экиш сабзавотчиликда қуёш энергиясидан фойдаланишнинг самарали усулидир. Шу эвазига майдон бирлигидан 2-3 марта ҳосил етиштирилмоқда. Буни кўплаб турли шароитдаги хўжаликлар, туманлар иш тажрибаси бугунги кунда тасдиқлаб турибди.
Ўзбекистон Сабзавот - полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ биринчи (эртаги) ва такрорий экинларни қуйидаги тартибда экишни тавсия қилади
Ёзги муддатларда экиладиган сабзавотларни буғдой ёки арпа ҳосили йиғиб олингандан кейин ҳам ўстириш мумкин, эртаги сабзавотлардан бўшаган ерларда эса мош, кўкат экинлар ва пиёз учун ажратилади. Сабзавот экинларни алмашлаб экишда дон учун маккажўхори ва жўхори тезпишар кечки навлари эса силос учун такрорий экин сифатида экилади.
Бир йилда икки марта ҳосил олиш биринчи экин ҳосилини ўз вақтида йиғиб-териб олиш ва такрорий экинни тезда экиш, ўсимликлар ўсишини тезлаштиришга ёрдам берадиган агротехника усулларини қўллашга кўп жиҳатдан боғлиқ. Уруғларни экиш олдидан ундириш, гўнг чиринди-тувакчаларда етиштирилган сабзавот кўчатларини ўтқазиш: ўта эртаги қилиб феврал ойида, айрим ҳолларда куз-қишда экиш, шунингдек, кузда тайёрланган эгатларга баҳорда экиш ҳамда ёруғлик ўтказувчи шаффоф полиэтилен плёнкалардан фойдаланиш мана шундай усулларга киради. Экин қаторларига ёки уяларга солинган фосфор ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини тезлаштиради. Ҳосил йиғим-терими билан ҳайдаш олдидан бериладиган сув орасидаги муддатни қисқартириш мақсадида далани биринчи экин ҳосилини йиғиштириб олиш олдидан суғориш лозим. Шунингдек, ўғитлар биринчи экинга ҳам, такрорий экинга ҳам берилиши зарур.
Ўзбекистонда оралиқ экин сифатида кеч кузда экиш учун кузги жавдар, кузги арпа, райграс, кузги вика, кузги горох, шабдар, берсим, кузги сурепка, рапс, хантал, перко, тритикали кабилар тавсия қилинади. Булар ёлғиз ўзи, яхшиси ғалласимон ёки дуккакли экинларга аралаштириб экилгани маъқул. Хантал (горчитса) ва жавдарнинг афзаллик томони шундаки, бу экинлар серҳосил, уруғи майда бўлганлиги учун уларнинг кўпайиш коэффитсиенти жуда юқори.
Do'stlaringiz bilan baham: |