Мавзу: Ўрта Осиё чўллари фаунасига умумий тавсиф термиз давлат университети табиий фанлар факултети



Download 0,77 Mb.
bet4/6
Sana25.04.2022
Hajmi0,77 Mb.
#581619
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9 ma‘ruza

3. Шўрхок чўллар. Шўрхок чўллар Ўрта Осиё текисликларининг кичик қисмида тарқалган. Уларга Борса-Келмас (Устюртда жойлашган, «кўл» ҳам деб юритилади, майдони I млн.га атрофида), Қорақумда жойлашган Сариқамиш ботиғидаги шўрхоклар, Айдар шўрхоки, Баланд Сор шўрхоги, Минг булоқ, Оғитма, Каррак ота шўрхоклари ва Қизилқумда нотекис жойлашган шўрхокларни киритиш мумкин. Худди шундай шўрхоклар кўлларнинг қуриб қолган қисмларида ҳам учрайди.
Бундай жойларда грунт сувлари ер бетига анча яқин жойлашади, ёғингарчилик даврида вақтинчалик кўллар шаклланади. Шўрхоклардан ташқари, қумли, камдан-кам ҳолларда тошлоқ чўлларда тақирлар шаклланади.
Шўрхок чўлларнинг ҳайвонот дунёси нисбатан жуда камбағал. Бу чўллар учун типик характерли турларга сариқ ёқа, сувторғоқ, шўрхок тўрғайи, жиқтоқлар ва бошқаларни киритиш мумкин. Ҳаёти бундай чўл типлари билан узвий боғланган сут эмизувчилар ва судралиб юрувчилар деярли учрамайди. Айрим турлар вақтинчалик учраб қолиши мумкин. Айниқса баҳор ойларида шўрхокларда сувнинг йиғилиши ҳисобига қушлар анча кўпаяди (катта қизилоёқ, жиқтоқ, сувтарғоқ ва бошқалар).
Тақирларда доимий учровчи турларга тақир юмалоқбоши ва қуёнлар киради.
Қора саксовул ва юлғун ўсувчи шўрхоклар фаунаси ўзига хос таркибга эга. Бу жойларда чўл қузғуни, олақанотли қизилиштон, катта читтак, кургалак, сариқ сор ва бошқалар уя қуришади.
4.Гилли чўллар. Гилли чўллар (эфимер чўллар) чўзилган узун полосалар шаклида бўлиб, айрим жойларда узук-узук ҳолатни эгаллайди. Бу типдаги чўллар Бадхизда, Қашкадарёда (Қарши дашти), Сирдарёнинг иккала томонида (Далварзинтепа ва Мирзачўл дашти) ва Қоратоғнинг жанубий этагида жойлашган. Бу типдаги чўлларнинг рельефи турли-туман. Ер усти сувлари бошқа типдаги чўлларга қараганда нисбатан сероб.
Ҳаёт шароитлари шағалли чўлларга ўхшаб кетади. Ер юзаси анча қаттиқ, юриш ва югуриш учун яхши таянч бўла олади. Табиий бошпаналар деярли йўк, шу сабабли ҳайвонлар уя қазишга мажбур бўлишади,
Ўтхўр ҳайвонларнинг озиқланиши учун шароит анча кулай ва улар етарли даражада озиқланиш имконига эгадирлар. Ёғинлар кўп бўлган йиллари бундай ҳудудлардаги ўсимликлар қоплами яхши ривожланади ва ўтлоққа ўхшаш қиёфа касб этади.
Гилли чўллар учун хос ҳайвонот дунёси ўзининг таркиби билан ҳам шағалли чўлларга ўхшаб кетади. Чунки бу иккала типга хос майдонлар бир-бирларига яқин жойлашган.
Жайрон-гилли чўл учун хос бўлган асосий туёқли ҳайвондир. Бадхизда ҳанузгача ҳам қулон учрайди. Кемирувчилардан катта ва кичик қўшоёқлар, Сверцов қўшоёғи кенг тарқалган. Қумсичқонлардан қизилкум қумсичқон ва Зарудний қумсичқони учрайди. Афғон дала сичқони, кўрсичқон, сариқ юмронқозиқ бошқалар ҳам мазкур чўллар учун хос.
Қушлар олами гилли чўлларда анча камбағал. Бу жойда икки доғли тўрғай, дашт ва ҳинд тўрғайлари, учиб ўтиш даврида эса булдуруқлар, тувалоқлар ва турналар учраб туради.
Судралиб юрувчилардан энг характерли тур-дашт тошбақасидир. Илдам калтакесакча, турли ранг калтакесакча, дашт агамаси, тақир юмалоқбоши, узуноёқ сцинк, турли ранг, кўндаланг йўлли ва йўл-йўл чипорилонлар, қум бўғма илончаси, ўқ илон ва бошқа чўл типларида яшайдиган кўпгина турлар ҳам гилли чўллар учун ҳам хосдир.
Гилли чўлларнинг асосий хусусияти- суғориш натижасида уларнинг жуда тез воҳаларга айлана олишидир. Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган майдонлар асосан гилли чўллар жойлашган ҳудудлардан ажратиб олинган. Бу жараён ҳозирда ҳам давом этмоқда.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish