Турли температурада сувнинг ион кўпайтмаси
T, оC
|
К Н2О*1014
|
t, оC
|
К Н2О*1014
|
t, оC
|
К Н2О*1014
|
0
10
20
|
0,1139
0,2920
0,6809
|
25
35
45
|
1,008
2,089
4,018
|
60
60
100
|
5,474
9,614
59,0
|
Кислота ва ишқорларни кондуктометрик титрлаш.
Эритмаларнинг электр ўтказувчанлигини ўлчашга асосланган электрохимиявий анализ усули кондутометрия дейилади. Кондутометрик усулда маҳлум таркибли эритмалардаги туз, кислота ва асосларнинг концентрацияси, табиий сувлардаги қаттиқ қолдиқ аниқланади ва хоказо. Кондутометрик титрлаш, яҳни электр ўткаўувчанликни ўлчаб туриб титрлаш усулининг айниқса, саноатда ва қишлоқ хўжалигида катта аҳамияти бор. Одатда индикаторлар ёрдамида тутрлаш мумкин бўлмай қолган холларда бу усул. Айниқса, қўл келади.
Кондутометрик титрлаш методининг моҳияти шундан иборатки, қўшилаётган эритмадаги ионлар титрланаётган эритмадаги ионлар билан бирикиб, кам диссоциланадиган бирикма (масалан, Н2О) ёки кам эрийдиган модда (масалан AgCl) ҳосил қилади. Олинган эритмада эса йўқолган ионлар ўрнини эквивалент миқдордаги бошқа ионлар эгаллайди. Ионларнинг харакатчанлиги бир-биридан фарқ қилгани сабабли эритманинг электр ўтказувчанлиги ўзгаради. Масалан, натрий гидроксид эритмаси хлорид кислота эритмаси билан титрланганда эритмага ОН- ионлари ўрнига харакатчанлиги камроқ бўлган Cl- ионлари ўтади, натижада эритманинг электр ўтказувчанлиги камаяди. Масалан, натрий гидроксид суюлтирилган эритмасининг 180С даги эквивалент ўтказувчанлиги:
NaОH = 43,3 + 174 = 217,3
Ўювчи натрий хлорид кислота билан тўлиқ нейтралланганда эритмада фақат Na+ ва Cl- ионлари қолади ва эритманинг эквивалент электр ўтказувчанлиги:
0NaCl = 43,3 + 65,3 = 108,6
га тенг бўлади. Демак, ўювчи натрий эритмасига аста секин хлорид кислота қўшилганда эритманинг эквивалент электр ўтказувчанлиги 217.3 дан 108,6 га қадар камаяди. Кислота ортиқча миқдорда қўшилганда эртмадаги ионли миқдорлар қўшилганда эритмадаги ионлар миқдори эквивалент миқдордан ортиб кетади., бундан ташқари жуда харакатчан Н+ ионлар пайдо бўлади. Шунинг учун электр ўтказувчанлик ортиб боради ва ниҳоят, хлорид кислота билан натрий хлориднинг эквивалент электр ўтказувчанликлари йиғиндисига тенглашади.
Кондутометрик титрлаш электр ўтказувчанлик ўлчанадиган одатдаги қурилмаларда ўтказилади. Электр ўтказучанлик эритмадаги барча ионларга боғлиқлиги сабабали бирорта ион миқдорини бошқа ионлар иштирокида топиш етарлича аниқ натижа бермаслиги мумкин. Шу сабабли кейинги пайтларда кондутометрик титрлаш ўрнига юқори чистотали титрлаш усулидан кўпроқ фойдаланилмоқда.
Электр ўтказувчанлик методларининг агрономияда қўлланилиши.
Электр ўтказувчанликни ўлчаш орқали қишлоқ хўжалигида муҳим зарурий маҳлумотлар олинади. Уруғ, дон, пахта каби қишлоқ хўжалик махсулотларининг намлигини аниқлаш, табиий сувларнинг минераллашганлик даражсини аниқлаш, тупроқдаги тузларнинг миқдорини аниқлаш каби ишлар, асосан, эритмаларнинг электр ўтказувчанлигини ўлчаш йўли билан бажарилади. Бу ишларни бажаришда кондутометрия методларидан кенг кўламда фойдаланилади.
Дон махсулотларининг намлигини ўлчаш асбоблари (нам ўлчагичлар)нинг ишлаш принципи жуда оддий бўлиб, бунда намлиги ўлчанадиган намуна (дон) махсус идшдаги икки электрод орасига қўйилади ва Колғрауш кўприги ёрдамилда шу намунанинг қаршилиги ўлчанади. Донда намлик қанча кўп бўлса, унинг электр қаршилиги шунча кам бўлади. Асбобнинг шкаласи ҳар қайси турдаги дон учун намликнинг масса процентларида даражаланган бўлади. Бу метод жуда оддийлиги билан бир қаторда иш тез бажарилиб, жуда аниқ натижа олинади, шу сабабли қишлоқ хўжалик практикасида кўп қўлланилади.
Ҳозирги пайтда тупроқдаги тузлар миқдори тупроқ сўрими (эритмаси)нинг электр ўтказувчанлигини ўлчаш асосида аниқланмоқда. Шу мақсадда ишлатиладиган асбоблар туз ўлчагичлар дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |