Ҳомиладорлик ва туғруқнинг кечиши.
Кўпчилик холларда ҳомиладорлик асоратланади: истмико-цервикал етишмовчилик белгилари билан биргаликда ҳомиладорликнинг муддатидан олдин тўхташ хавфи, ҳомиладорлар токсикози, гипертензив бузилишлар, ҳомила гипотрофияси, киндикка ўралиши, камсувлилик.
Туғруқнинг кечиши бир неча асоратлар билан характерланади. Биринчи даврда эрта ёки муддатидан илгари ҳомила олди сувларининг кетиши кузатилади, яъни ҳомила думбаси туғруқ каналига тақалмайди, ҳомила олди сувларини олдинги ва орқа қисмларга ажратмайди ва хар бир қисқаришларда ҳомила пуфаги таранглиги ошади.
Ҳомила олди сувлари билан биргаликда ҳомила майда қисмлари ёки киндик халқаси тушиши;
Кичик чаноқ кириш қисмига ҳомила думбаси узоқ муддат туриши, бачадон бўйнини узоқ вақт очилмаслиги, туғруқ фаолиятини сустлиги кўпчилик холларда кузатилиши;
Туғруқнинг, ҳомила йирик қисми – бошининг охирида туғилиши ҳисобига чўзилиши;
Туғруқ каналидан биринчи бўлиб ҳомила кичик қисми – думбаси туғилади, бу эса туғруқ йўлларини етарлича кенгайтирмайди ва ҳомила елкаси ва бошининг туғилишига қийинчилик туғдиради. Шунинг учун елка туғилаётганда ҳомила ўлимига ва гипоксиясига хавф, қўллар қолиб кетиши ва бошининг ёзилиши бўлиши;
Туғруқ йўлидан тананинг юқори кисми 3-5 мин давомийликда туғилаётганда киндик босилиб қолиши ва ҳомиланинг оғир гипоксияси кузатилиши;
Баъзан ҳомила думбаси билан келганида аёл чаноғи ўлчамларига тўғри келмаслиги мумкин. Бошқа жиддий асоратлардан бири – ҳомила умуртқа поғонасининг орқага айланиши, қов симфизига ҳомила энгаки тақалиши, ҳомила бошининг ёзилиши: ҳомила гипоксияси, она ва бола травмаси хавфи туғилиши мумкин.
Думбаси билан келган туғруқда она томонидан травма- бачадон бўйни, оралиқ ва қинни ёрилиши кузатилиши мумкин.
Кўпчилик холларда чин думба Билан келиш аралаш турига ўтиши мумкин, бу эса кесарча кесишга кўрсатмани оширади.
Ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш.
Ҳомила думбаси билан келиши кутиш назоратини талаб қилади.
29-30 ҳафтасидан бошлаб тавсия этилади: гимнастика машғулотлари (ҳомиладор ўнг ва чап ёнбошларига ўгирилади, ҳар 10 мин.да муолажа 3-4 марта, кунига 3 марта қайтарилади).
Ҳомилани ташқи профилактик айлантириш мумкин.
Туғруқ тактикаси туғруқ бошлангунча белгиланиши лозим: ҳомила оғирлиги, бошининг ёзилишининг бўлиши, ҳомила юрак фаолиятини баҳолаш, бачадон-йўлдош ва ҳомила йўлдош қон айланиши, она чаноғининг ўлчамлари, бачадон бўйни етилишини инобатга олган ҳолда.
Туғруқнинг кечиши:
-туғруқ тез содир бўлиши ва табиий туғруқ йўллари орқали;
-туғруқ фаолияти муддатида ёки туғруққача бўлиши;
-режа асосида кесарча кесиш билан тамомланиши мумкин.
Туғручнинг биринчи даврида ҳомила олди сувларининг барвақт кетишини олдини олиш учун ҳомиладор ётоқ режимига риоя қилиши, ҳамда ҳомила умуртқа поғонаси қараган томонга ёнбошлаб ётиши лозим. Ҳомила олди сувларининг кетиши биланоқ киндик халқасининг тушган тушмаганлигини аниқлаш учун қин кўригини ўтказиш лозим.
Думбаси билан келган туғруқни олиб боришда доимий мониторинг ёрдамида бачадон қисқаришлари ва ҳомила юрак фаолиятини кузатиш лозим. Бирон холатлар ўзгарса кесарча кесиш кўрсатмаларини кенгайтириш муҳим.
Агар туғруқ фаолияти регулярлигидан далолат берса (бачадон бўғизининг 3-4 см га очилиши): туғруқ фаолиятини регуляр холатини; бачадон бўйнининг тезда очилиши; иккинчи даврда чаноқ туби мушаклари релаксацияси учун оғриқсизлантирувчи ва спазмолитик воситаларни юбориш, эпидурал анестезияқилиш кўрсатма бўлиб ҳисобланади.
Ҳомила гипоксиясини олдини олиш учун 2-4 мл.- 1% сигетин, 50-100 мг кокарбоксилаза, 10-20 мл- 40%ли глюкоза, намланган кислород ингаляцияси тадбирларини қўллаш лозим.
Думба билан туғилаётганда меконийнинг бўлиши гипоксиядан далолат бермайди.
Туғруқнинг иккинчи даврида утеротоник воситалар (окситоцин), иккинчи давр охирида эса бачадон бўйни спазмини олдини олиш учун 1,0мл.- 0,1%ли атропин, ёки 2 мл- 2% ли папаверин ёки бошқа воситаларни вена ичига юбориш мумкин.
Аёл кучаниқ даврида кучаниқнинг кучайиши ва чаноқ бурчагининг камайиши учун қўллари билан сонини қорнига қараб тортиши тавсия қилинади.
Думба билан туғилиш жараёни 4 боскичдан иборат: 1. ҳомиланинг киндиккача туғилиши; 2. ҳомиланинг киндигидан курак суягининг пастки чегарасигача туғилиши; 3. елка камари ва қўлларнинг туғилиши; 4. бошининг туғилиши.
Кесарча кесишга кўрсатма:
Ҳомиладорлик даврида: муддатидан ўтиб кетганида, туғруқ йўлларининг тайёрмаслиги, жинсий йўлларнинг ривожланиш нуқсонлари, анатомик тор чаноқ, яққол СХИГ, 3600 дан ошиқ ва 2000 дан кам ўлчамли ҳомила, бошнинг ёзилиши, катта ёшдаги биринчи туғувчи аёл, бачадондаги чандиқ. аввалги туғруқнинг қониқарсиз тамомланиши, анамнезида бепуштлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |