Юзи билан келиши.
Диагностикаси.
Ташқи акушерлик кўригида ҳомила боши Билан умуртқа поғонаси орасида чуқурлик хосил бўлади, умуртқа бўртиғи бўлмайди. Ҳомила юрак уриши кўкрак қафасидан яхшироқ эшитилади.
Қин кўригида ҳомиланинг юз қисми: энгак,қош орасидаги бўртиқ, бурун, қаттиқ милк ёстиқчалари билан оғиз аниқланади. Ҳомила позицияси энгакка қараб белгиланади.
Юз билан келишига шубха туғилганда госпитализация қилиш, сабабини аниқлаш ва туғруқ тактикасини белгилаш лозим.
Ҳомила олди сувларини муддатидан илгари кетишини олдини олиш учун даволаш сақлаш чораларини яратиш лозим.
Юз билан келганда, чаноқ ўлчамлари нормада бўлганда ва унча катта бўлмаган ҳомилада туғруқ муваффақиятли кечади. Ҳомила юрак уриши ва туғруқ фаолиятини кузатиш лозим.
Туғруқнинг биринчи даврида ҳомиланинг орқа кўринишини сақлаб билиш лозим, агар олдинги кўриниш юзага келса туғруқ табиий туғруқ йўллар орқали содир бўлмайди.
Кесарча кесишга кўрсатмалар: ҳомила гипоксияси, киндик ёки майда қисмларнинг тушиши, клиник тор чаноқ юзага келса, йирик ҳомила, муддатидан ўтган, ката ёшдаги биринчи туғаётган, юз билан келишнинг олдинги кўриниши, туғруқ фаолиятини сустлиги.
Туғруқ фаолиятининг иккиламчи сустлиги юзага келса, ҳомила боши чаноқ сатхига тушган бўлса (ҳомилани кесарча кесиш билан туғдириб бўлмайди), аёлни ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳомилани бузиш операцияси, ҳаттоки, ҳомила тирик бўлса ҳам қилинади.
Бола боши ёриб чиқаётганда оралиқ ёрилиш хавфи туғилса унинг профилактикаси учун эпизио ёки перинеотомия қилинади.
рининг бўшашганлиги.
Ҳомила харакатининг чегараланганлиги: камсувлиликда, йирик ҳомилада, кўп ҳомилаликда, бачадон миомаси билан аёлларда, бачадон бўшлиғи деформациясида, ҳомила тўхташ хавфи билан бачадон тонусининг ошганида;
Ҳомила бошининг жойлашишига қаршилик: йўлдошнинг олдинда келиши, тор чаноқ, бачадон пастки сегментида миоманинг бўлиши.
Бачадон ривожланиш аномалиялари: икки шохли, эгарсимон бачадон ва ундаги тўсиқнинг бўлиши.
Ҳомила ривожланиш аномалиялари: анэнцефалия, гидроцефалия.)
3. Ҳомила нотўғри жойлашиши ва келишининг диагностикаси. (қорин шакли: кўндалангига овал ёки қийшиқ овал;
-бачадон тубининг паст жойлашиши;
-олдинда келаётган қисмнинг бўлмаслиги;
-бачадон ёнбош қисмларида бош ва чанокни аниклаш
Илова №1.
Талабалар 2 гуруҳга булинади. 1, 2... Хамма талабалар №1 – биринчи гуруҳ, унг томонга утиради, №2 – чап томонга утиради. Кейин талабалар саволлар билан карточкалар олишади. 10 дақика даврида тайерланишади. Хар бир гуруҳдан 1 талаба жавоб беради. Тез ва тўғри жавоб берган гуруҳ ғалаба козонади.
Контрол саволлар
1. Кесарча кесишга абсолют курсатмалар.
2. Кесарча кесишга нисбий курсатмалар.
3. Кандай холатларда кесарча кесиш йули билан муддатдан олдин тугрук курсатилган.
4. Качон кесарча кесиш режали равишда утказилади.
5. Кандай симптомлар кузатилганда чандик буйлаб бачадон ёрилиш хавфи деб уйлаш мумкин.
6. Хомиладорлик пайтида кандай усул ва кандай белгилар буйича бачадондаги чандик етишмовчилиги хакида хулоса чикариш мумкин.
7. Бачадонида чандиги булган аелларда хомиладорлик ва тугрук пайтида кандай асоратлар юзага келиши мумкин.
8. Кандай аеллар бачадонида чандиги булган ва ҳомилани нотугри жойилаши билан хавф гурухига киради ва кесарча кесиш операциясига кандай курсатмаларни биласиз.
9. Ҳомилани нотугри жойилаши булган аелларда кандай вазиятларда тугрук табиий йуллар оркали утиши мумкин.
10. Амбулатор боскичда ташхислаш.
11. Бачадонида чандиғи бўлган ва ҳомилани нотўғри жойилаши билан аёлларни госпитализация муддатлари ва қандай мақсадда.
12. Бачадонида чандиғи бўлган аёлларда хомиладорликни бошқариш тактикаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |