Ушбу мисолдан кўриниб турибдики алгоритмларнинг бундай ёзиш услуби одам учун ҳам қулай ва ҳам тушунарлидир. Лекин бу услубда ҳам маълум камчиликлар кўзга ташланади:
ёзиб қўйилган хозир янги проект ҳосил қиламиз ва нима содир бўлишини кутамиз. Бунинг учун:
Проект менежери
1 . File New Application.
2 . File New Other. Очилган ой надан Application танланади ва ок
3.Менежер проект онасида New тугмасини босиш ва ундан Application танлаш билан.
Янги проектни яратиш
Проектни беркитишга харакат қилинг (File - Close All), кейин бошқа усулдан фодаланиб яратинг. Хаммасида натижа бир хил. Энг яхши ва қулай усули бор, бироқ уни кейинроқ кўрсатаман.
Энди проект менежерини кўрамиз. Проектни менежерида бутун бир дарахт ҳосил бўлади ҳар бир бўлимни кўриб чиқамиз.
Янги проект яратилгандаги проект менежери
Project Group1 (дарахт сарлавхаси) проектлар группаси номи. Биз хозир битта проект яратганимиз учун, фақат битта группа бор. Агар New босилса (проект менежерда) яна янги группа қўшилади.
Project1.exe- проект номи. Агар сиз янги проект яратсангиз, Delphi автоматик тарзда уни номини Project ва қўшишга тартиб сонлар беради.
Unit1-модуль. Проект модуллардан иборат. Ъар бир дастур ойнаси алохида модуль. Модуль иккита файлдан ташкил топган.
Unit1.Pas- Pas кенгайтмали бу файлда модельнинг асос кодидан иборат бўлади.
Form1 - бу визуал форма. У файлда худди модулга ўхшаб шу номда сақланади. Фақат кенгайтмаси .dfm.
Келинг проектни сақлаймиз. Бунинг учун File – Save All буйруьидан фойдаланамиз. Ҳосил билан ойнада Delphi дастури биринчи бўлиб модель номини сўрайди, кўрсатилмаган тақдирда Unit1.рas бўлади. Келинг унга MainModuie деб номлаймиз. Шуни эьтиборга олиш керакки, номни пробел ёки рус тилида киритиш мумкин эмас. Агар киритилса хато бўлади. Каталог кўрсатилади ва «Сохранить». Энди Dephi проект номини сўрайди. Унга «Hello World» деб ном киритамиз ва «Сохранить» тугмасини босамиз. Проект «Hello World.dpr» файл бўлиб сақланади. Агар сизга бу мисолни очиш керак бўлса, шу проектни танланади. Рas кенгайтмали файлни очиб бўлмайди чунки бу проект қисми холос. Фақат .dpr кенгайтмали файл очилади.
Шуни эсда сақлаш лозимки проектга берилган ном бажарилувчи (ишга тушувчи) файл номи бўлиб сақланади. Агар унинг номини Project 1.exe бўлади.
Модулни сақлашга сўров
Энди проект менежердаги ўзгаришларни кўрамиз, проект номи ва Unit лар ўзгаради.
Сақланган каталогда эса қуйидаги файллар бор:
Hеllo World.cfg - проект конфигурацияси сақланади.
Hеllo World.dof - проект опцияси сақланади
Hеllo World.dpr - бу проект. Бу файлда фойдаланилган модул ва дастур инициализацияси опциияси сақланади.
Hеllo World.res - проект ресурси сақланади, худди икония, курсор ва хоказо.
MainModuie.pas – моделл коди сақланади.
MainModuie.dfp – формани визуалp информацияси.
MainModuie.ddp – моделга ёрдамчи файл.
MainModuie.dcu– комиляцияланган модул, дастур компиляция қилинганда проектнинг хамма модули битта модулга йиьилади.
Қуйироқда бу файлни ички хусусиятларини ўрганамиз. Энди эса «Hеllo World» дастурга қайтсак. Бошланишида бизда нима бор ўзи? шуни кўрамиз. Бунинг учун проектни компиляция қилиш керак. Project менюсидан Compile танланди. Бунда комплекция ойнаси юзага чиқади.
Бунда хеч қандай хатолар, жўнатмалар огохлантиришлар йўқ. Бу ойнани ёпиш учун ОК босилади.Энди проектни сақланган каталог ичини кўрсангиз «Hello World.exe» файли пайдо бўлди. Уни ишга туширсангиз бўш ойна ҳосил бўлади. Дастур тайёр лекин хали хеч бир иш қилганимиз йўқ. Биз фақат ойна сарлавхасини «Hеllo World» деб ўзгартиришимиз керак CИ тилида шу ойнани ҳосил килиш учун 20-30 сатр код ёзиш керак бўлади. Бу албата хазил гапэмас.
Сарлавхани ўзгартириш учун ОЙДни эсга оламиз. Delphi да ҳамма нарса – бу объект шунингдек програмалар ойнаси ҳам. Объект инспекторга ўтиб Captiоn (сарлавха) хусусиятини топиб, унга «Hеllo World» деб ёзилади ва Enter босилади.
Мана дастурмиз тайёр. Уни ишга туширамиз. Бунинг учун уни яна компиляция қилиш керак. Бу сафар бошқача усулдан файдаланамиз Run менюсидан Run (ёки F9 тугмасини босиш билан). Ва дастурни кўриш мумкин.
Hello World дастури
Шуни эсда сақлаш керакки, компиляция қилишдан олдин хамма проектларни сақлаш керак File > Save Аll. Ярим кун мехнат қилиб ёзган дастурнгиз компиляцияда ўчиб кетиш мумкин, шунинг учун уни аввал сақланг. Бунга мисол интернетдан олинган компонентларни ўрнатган бўлсангиз, унинг нозик хатолари бўлиш мумкин ва хоказо. Мен сизга хозир проектни хусусиятини ва уни қандай бошқаришни кўрсатмоқчиман. Бунинг учун Project менюсидан Options бўлишини танлаш керак. Ойна бир қанча бўлимлардан ташкил топган. Шулардан баьзиларини кўриб чиқамиз, қолганларини кейинроққа қолдирамиз. Жуда кўп маълумотларни дастлаб ўрганиш яхшиликка олиб келмайди, шунинг учун кўп ўзгартиришлар бизга керак эмас.
Биринчи илова Forms бўлиб, унда проект формасини ўзгартириш мумкин. Юқорида очилувчи рўйхатга Mainform деб ёзилган. Бу ерда проект учун асосий формани танлаш мумкин. Бизда фақат битта форма Forms1 ва у асосий формадир. Озгина пастроқда иккита рўйхат жойлашган. Чап рўйхатга Auto – create forms(автоматик яратиладиган формалар) ёзилган. Дастур ишга тушганда бу рўйхатга ёзилган формалар автоматик тарзда инициаллаштирилади.
Ўнг томондаги рўйхатга Available forms - фойдали формалар деб ёзилган. Бу рўйхатдаги фармалар автоматик яратилмайди, уни ўзимиз қўлда яратамиз. Рўйхатлар ўртасида рўйхатдаги формаларни бир бирига ўтказиш вазифаларни бажарадиган тугмалар жойлашган. Энди Applicаtion бўлимига ўтинг. Бу бўлимда қуйидаги майдонларни таърирлаш мумкин:
Title- сарлавха номи.
Help file - ёрдам файл номи.
Icon - проект иконкаси. Ўзгартирилмаганда Delphi иконкасини қолдиради. Уни алмаштириш учун Load lcons дан фойдаланилади.
Target file extension- натижавий файл кенгайтмаси. Агар бу майдон ўзгартирилмаса ишга тушурувчи файл кенгайтмаси ехе бўлади.
Кейинги илова(варақча) Version info. Агар Include version information in project га белги қўйилса натижавий файлда дастурлар версияси қурилади.