Python дастурлаш тилининг имкониятлари ва афзалликлари д. Э. Абдураимов



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
Sana07.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#533318
Bog'liq
13. Абдураимов Д.Э. Pyton



PYTHON ДАСТУРЛАШ ТИЛИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА 
АФЗАЛЛИКЛАРИ 
Д.Э.Абдураимов-

Гулистон Давлат Университети, ўқитувчи 
Ўзбекистон Республикаси мустақиллик одимларини дадил қўяётган 
ҳозирги даврда ахборотлашган жамият қуриш масаласи мамлакатимиз учун 
нақадар катта аҳамият касб этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Интернет 
ҳаётимизнинг бир бўлагига айланди, биз унинг хизматларидан ҳар куни 
фойдаланишга одатландик.
Республикамизда ўқитиш технологияларини замонавийлаштиришни 
жадаллаштириш иқтисодиёти ривожланган мамлакатларга қараганда янада 
долзарб аҳамиятга эга. Чунки ҳозирги кунда миллий таълим тизимининг 
салоҳияти иқтисодий ривожланишнинг янада юқори поғонасига кўтарилишга 
амалий имконият таъминловчи асосий ижтимоий ресурс сифатида гавдаланади. 
Республикамиз таълим тизимидаги асосий вазифа жаҳон талабларига мос 
келувчи ахборот технологияларини ўқитиш жараёнига қўллашдан иборат. 
Ўзбекистонда таълим тизимининг ахборотлаштирилиши халқаро ҳамжамиятда 
ҳам тан олинди. Масофавий таълимни ривожлантириш бўйича бир қатор 
дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Иқтисодиёт ва жамиятда ислоҳотларнинг 
ўтказилиши натижасида ўқув жараёнининг заҳира ҳажмини кескин ошириш 
бўйича янги талаблар қўйилди.
Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг таркибида юқори 
малакали мутахасисларнинг роли бениҳоя каттадир. Биринчи Президентимиз 
таъкидлаганидек, ”Эртанги кун янгича фикрлай оладиган замонавий билимга 
эга бўлган юксак малакали мутахасисларни талаб этади”. Шу сабабли 
халқимизнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлари, 
замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологиялар асосида юксак 
мутахасислар тайёрлаш тизими ишлаб чиқилди ва жадал суръатлар билан 
ҳаётга тадбиқ этилмоқда. 
Ушбу мақоланинг мазмуни шундан иборатки, Python бу умумий мақсадли 
дастурлаш учун кенг тарзда фойдаланиладиган юқори даражали дастурлаш 
тили ҳисобланиб, ўрганиш осон ва қулай синтаксисга ега. Python дастурлаш 
тили скриптли дастурлаш тилларига киради. Python динамик типизацияга эга, 
объектга йўналтирилган дастурлаш, функционал дастурлаш, структурали
автоматик хотирани бошқариш ва албатта кўп патокли дастурлаш тилларидан 
бири. Python ҳар хил платформалар учун ёзилган масалан, Windows, Linux, Mac 


OSX, Palm OS, Mac OS ва ҳоказо. Python Microsoft.NET платформаси учун 
ёзилган реализацияси ҳам бор, уни номи IronPython. Бугунги кунда дунёга 
машҳур кўплаб компаниялар NASA, Google, Yandex, CERN, Apple computer
Dream Works, космик телескоп институтлари Python ни ишлатишади. Дунёнинг 
ривожланган мамлакатлари АҚШ (Колифорния Университети, Флорида 
Университети, Лова Университети, Массачуства Технология Университети), 
Канада (Торонто Университети, Алберто Университети), Буюк Британия 
(Оксфорд Университети), Франсия, Россия, Австралия, Испаниянинг 
университет ва коллежларида ўқитишда Python дастурлаш тили қўлланилади.
Python дастурлаш тилининг ўзига хос жиҳатларидан бири бу дастурни ёзиш 
давомида қуйи даражадаги деталларни, мисол учун хотирани бошқаришни 
ҳисобга олишга ҳожат қолмайди. Шунингдек дастурни ёзиш давомида ортиқча 
код ёзишдан халос бўлинади. Масалан: 1 дан N сонигача бўлган сонлр 
кўпайтмасини топши дастурини таҳлил қилиб кўрайлик. Python ва бошқа 
дастурлаш тиллари дастуридаги талқинини таққослаб кўрайлик. 
“Паскал” дастурлаш тилида: 
N нинг қийматини 170 киритганимизда натижани ҳисоблайди. N нинг 
қийматини биттага оширсак дастур натижани ҳисоблаб беролмайди чунки 
дастурнинг натижаси ўзгарувчиниг максималний чегаравий қийматидан чиқиб 
кетади.
“С++” дастурлаш тилида: 


N нинг қийматини 1754 киритганимизда натижани ҳисоблайди. N нинг 
қийматини биттага оширсак дастур натижани ҳисоблаб беролмайди чунки 
дастурнинг натижаси ўзгарувчиниг максималний чегаравий қийматидан чиқиб 
кетади.
“Python” дастурлаш тилида: 
N нинг қийматини 10000 киритганимизда 35660 ҳонали сонни тез ва осон 
ҳисоблайди.Чунки дастур бугунги кунда жуда катта имониятларга эга 
дастурлардан ҳисобланади.


Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Python дастурлаш тили бу ўрганишга 
осон ва шу билан бирга имкониятлари юқори бўлган оз сонлик замонавий
дастурлаш тиллари қаторига киради. Python юқори даражадаги маълумотлар 
структураси ва оддий лекин самарадор обьектга йўналтирилган дастурлаш 
услубларини тақдим етади. Бугунги кундаги кўплаб ахборот тизимлари, таълим 
порталлари мана шу дастурлаш тилларида яратилмоқда. 

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish