Мавзу: Кириш


Марказий банкларнинг асосий вазифалари



Download 3,72 Mb.
bet89/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

3.2. Марказий банкларнинг асосий вазифалари

Марказий банклар бажарадиган асосий вазифаларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:


- пул муомаласини ташкил этиш ва бошқариб бориш;
- ҳукумат банки сифатида фаолият кўрсатиш;
- тижорат банкларига банк хизматларини кўрсатиш;
- тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш;
- валютани тартибга солиш ва назорат қилиш.
Энди бу вазифаларга алоҳида-алоҳида тўхталамиз:
1.Жаҳонда барча Марказий банклар муомалага нақд пул, яъни банкнота ва тангаларни чиқарадилар, пул муомаласини ташкил этадилар, миллий пул бирлиги барқарорлиги ва мустаҳкамлигини таъминлайдилар, нақд пулсиз ҳисоб- китобларни ташкил этадилар.
Бу вазифаларни бажариш учун марказий банклар қуйидагиларни амалга оширадилар:
- банкнота ва тангаларни тайёрлаш, ташиш ва сақлашни ташкил қилиш, шунингдек, уларнинг заҳираларини яратиш;
- кредит ташкилотлари учун нақд пулни сақлаш, ташиш ва инкассация тартибини белгилаш;
- пул белгиларининг яроқлилигини аниқлаш, яроқсизларини алмаштириш, уларни йўқотиш қоидаларини белгилаш;
- барча корхона ва ташкилотлар учун касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини белгилаш;
- ҳукумат билан биргаликда ягона пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидаларини белгилаш;
- очиқ, бозорда қийматли қоғозлар олди- сотдиси қоидаларини белгилаш;
- пул массаси ўсиши тахминларини аниқлаш;
- валюта бозорида миллий валютага чет эл валюталарини сотиш ва сотиб олиш операцияларини ўтказиш.
2.Марказий банклар ўз ҳукуматларига қуйидаги хизматларни кўрсатадилар:
- давлатнинг олтин, қимматбаҳо металл ва камёб тошлари ҳамда валюта заҳираларини сақлайди, яъни давлатнинг «хазинабони» ҳисобланади;
- давлатнинг пул-кредит, яъни иқтисодий сиёсатини олиб боради. Бу сиёсат муомаладаги пул массаси, кредитлар ҳажми, фоиз ставкалари даражаси каби кўрсаткичларни ўзгартириш орқали амалга оширилади;
- ҳукуматнинг молиявий маслаҳатчиси ҳисобланади, яъни бюджет ташкилотларига ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатади ва давлат бюджетининг касса ижросини таъминлайди;
- давлатга кредит беради ва давлат номидан қийматли қоғозларни чиқаради, уларни тижорат банкларига сотади ва бошқаради.
3.Марказий банклар ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш мақсадида барча тижорат банклари учун корреспондентлик счётларини очадилар. Тижорат банклари мазкур счётларда ўзларининг маълум миқдордаги маблағларини сақлайдилар ва бир-бирлари билан ҳисоб- китоблар қиладилар. Агар ҳисоб-китоблар учун тижорат банкининг маблағлари етишмай қолса, бошқа банклар ёки Марказий банкдан кредит олиши мумкин. Марказий банк кредитлари фақат унинг барча талабларига жавоб бера оладиган тижорат банкларига берилади. Тижорат банклари ўзларининг корреспондентлик счётлари орқали Марказий банкдан нақд пул олишлари ёки топширишлари мумкин, бошқача қилиб айтганда «Марказий банк - банкларнинг банкидир».
4.Марказий банк тижорат банклари ва бошқа махсус кредит муассасалари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишни қуйидагича амалга оширади:
-банк фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома, яъни лицензиялар беради;
-банклар ва бошқа кредит муассасаларини Давлат рўйхатидан ўтказади;
-банк операцияларини амалга ошириш тартиб-қоидаларини белгилайди;
-бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тўзиш қоидаларини ўрнатади;
-жойларда текширишлар ва тафтишлар ўтказади.
Агар тижорат банклари ва бошқа кредит муассасалари банк қонунчилиги ва Марказий банк томонидан белгиланган тартиб-қоидалар ҳамда кўрсатмаларни бўзсалар, уларга нисбатан жазо чоралари кўрилади. Бу чоралар тартиббўзарлик даражасига боғлик бўлиб, оддий огоҳлантиришдан тортиб, токи банк фаолияти билан шуғулланишга берилган лицензияни тортиб олиш, яъни, банкни ёпишгача боради. Ана шу сабабли «Марказий банк – банкларнинг отаси» деган ибора жуда ўринлидир.
5.Марказий банк валютани тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича қуйидагиларни амалга оширади:

  • мунтазам равишда миллий валютани Чет эл валюталарига нисбатан курсини аниқлаб боради;

  • тижорат банкларига валюта операцияларини ўтказиш бўйича лицензиялар беради;

  • тижорат банклари учун валюта операцияларини ўтказиш бўйича тартиб-қоидаларни белгилайди;

  • валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботлар тўзиш ва такдим этиш қоидаларини ўрнатади;

  • нақд хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш, ҳисоб-китоблар тартибини белгилайди;

  • мамлакатга хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш тартибини белгилайди.

Марказий банк юқорида кўриб чиқилган вазифалардан ташкари яна кўплаб вазифаларни бажаради.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish