Мавзу: Кириш


Мавзу бўйича ўз билимини аниклаш учун саволлар



Download 3,72 Mb.
bet90/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

Мавзу бўйича ўз билимини аниклаш учун саволлар
Марказий банкларнинг вужудга келишидан асосий сабаб нимадан иборат?
Марказий банклар қандай йўллар билан вужудга келган?
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қандай мулкка асосланган?
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолияти қандай максадларга йўналтирилган?
Марказий банклар қандай асосий вазифаларни бажарадилар?
Марказий банкнинг пул муомаласини ташкил этиш ва бошқариш вазифаси нималардан иборат?
Марказий банк хукумат банки сифатида қандай вазифаларни бажарадилар?
Марказий банк ҳисоб-китоб ва касса хизматлари курсатиш максади нимадан иборат?
Марказий банкнинг назорат қилиш ва тартибга солишни қандай амалга оширилади?
Марказий банк валютани тартибга солиш ва назорат қилиш буйича қандай вазифаларни амалга оширади?


4. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА БАНК ОПЕРАЦИЯЛАРИ.


Асосий тушунчалар
Банк операциялари
Депозит операциялари
Кредит операциялари
Ҳисоб-ктиоб операциялари
Касса операциялари
Валюта операциялари
Қимматли қоғозлар буйича операциялар
Траст операциялар
Кафолат операциялари
Факторинг операциялари
Консальтинг операциялари
Лизинг операциялари


4.1.Тижорат банклари фаолияти асослари ва тамойиллари, уларнинг асосий вазифалари
Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан банк – бу тижорат муассаси бўлиб, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг бўш турган пул маблағларини жалб қилиш ва уларни ўз номидан, тўловлилик, муддатлилик, қайтариб беришлик шартлари асосида қарз бериш ва бошқа операцияларни бажаради.
Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг иккинчи поғонаси бўлиб, кредит ресурсларининг асосий қисми ана шу банкларда йиғилади ва улар ҳуқуқий ҳамда жисмоний шахсларга банк хизматларини кўрсатадилар. Тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асослари бўлиб, 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги ва бошқа қонунлар, Президент Фармонлари, Вазирлар маҳкамасининг қарорлари ҳисобланади.
Тижорат банклари ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган рухсатнома лицензия асосида амалга оширадилар. Ҳар бир тижорат банки ўз фаолиятини бошлашдан аввал, юқоридаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ равишда ўз Низом (Устав) ини ишлаб чиқади. Банк Низомида қуйидаги бандлар бўлиши лозим:

  • банкнинг номи ва манзилгоҳи;

  • банк амалга оширадиган операциялар рўйхати;

  • банк ташкил этадиган фондлар рўйхати;

  • Низом фонди миқдори;

  • банк бошқарув идоралари, уларнинг таркиби ва тўзилиши;

  • банкка қарашли муассасалар рўйхати ва уларнинг мақоми;

  • банкнинг ҳуқуқий шахс эканлиги ва ўз-ўзини молиявий таъминлаш асосида ишлаши тўғрисидаги Низом;

  • банк ва унинг филиалларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини тўхтатиш тартиби;

  • банк фаолияти тўғрисидаги маълумотларни матбуотда эълон қилиш мажбурияти.

Тижорат банкларининг Низом (Устав) фонди банк муассисларининг бадаллари ёки акциялар чиқариш ва сотиш ҳисобидан вужудга келтирилади.
Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш 2010 йил 6 апрелда Ўзбекистон республикаси Президентининг “Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1317- сонли қарорига асосан
жадвал



Банкларнинг Низом (Устав) капитали 2011 йилгача

Банкларнинг Низом (Устав) капитали 01.01.2011 йилдан бошлаб

Тижорат банк: 5.0 млн. евро

Тижорат банк 10.0 млн. евро

Қўшма банк 5.0 млн. евро

Қўшма банк 10.0 млн. евро

Хусусий банк 2.5 млн. евро

Хусусий банк 5.0 млн. евро

Аввал таъкидлаганимиздек, бугунги Ўзбекистонда фаолият юритаётган тижорат банкларининг сони 30 та бўлиб, уларнинг 9 минг бўлим, филиаллари ва мини-банклари мавжуд


Жаҳон банк тизими тажрибасидан келиб чиққан ҳолда банклар капиталини йириклаштириш, бошқарув ҳаражатларини қисқартириш ҳамда уларнинг кредитлаш имкониятларини кенгайтириш ишлари олиб борилмокда. Ана шу мақсадларда «Мевасабзавотбанк» ва «Енгилсаноатбанк» «Савдогарбанк»ка, «Умарбанк» ва «Наманганбанк» эса «Ипак йўли» банкига ихтиёрий бирлаштирилди.
Тижорат банклари ўз фаолиятларини қуйидаги тамойил (принсип)ларга асосан амалга оширадилар:

  1. Тижорат банклари ўзларининг мавжуд ресурслари чегарасида фаолият кўрсатадилар. Улар ўзларининг Марказий банк муассасаларида очилган вакиллик ҳисоб-варақлари (корреспондентлик счётлари) даги маблағлари чегарасида бошқа банкларга пул ўтказишлари, банклар ва хўжаликларга кредит беришлари мумкин. Бошқача айтганда, «кўрпага қараб оёқ ўзатадилар».

  2. Тижорат банклари иқтисодий мустақил бўлганликлари сабабли, ўз фаолиятлари натижалари бўйича тўлиқ жавобгардирлар. Улар ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлардан эркин равишда фойдаланадилар. Олган даромадларини мустақил равишда тасарруф этадилар ва кўрган зарарларини ҳам ўзлари қоплайдилар.

  3. Тижорат банклари билан уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро келишув, битим ва шартномалар асосида ташкил этилади.

  4. Тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш Марказий банк томонидан фақат иқтисодий услублар ва воситалар орқали амалга оширилади. Марказий банк тижорат банклари фаолияти бўйича меъёрий ҳужжатларни белгилаб беради ва уларга риоя қилинишини талаб қилади, аммо улар фаолиятига бевосита аралашиб, буйруқ бера олмайди.

Тижорат банкларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
А) вақтинча бўш турган пул маблағларини жалб қилиш, йиғиш ва ҳаракатдаги капиталга айлантириш;
Б) корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва аҳолини кредитлаш;
В) пул муомаласини ташкил этиш, муомалага кредит пулларни чиқариш;
Г) халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш;
Д) молия ва валюта бозорларида фаолият кўрсатиш;
Е) иқтисодий-молиявий ахборотлар бериш ва консультация хизматларини кўрсатиш ва бошқалар.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish