Иккинчидан, истиқлолгача ҳамда мустақилликнинг дастлабги уч йилида амалда бўлган катта хажимдаги рубль муомаладан чиқарилиб, 1994 йилнинг июнь ойидан бошлаб, миллий валюта “сўм” муомалага киритилди.
Учинчидан, мустақилликкача ва қисман унинг дастлабги йилларида республикамизнинг банк муассаларида амалда бўлган ва собиқ марказлашган ражали иқтисодий тизим талабларига мувофиқ бўлган меъёрий хужжатлар тубдан қайта ишлаб чиқилиб, бозор иқтисодиёти тамоилларига хос бўлган махсус қонунлар ва банк фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олган ва уни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларнинг тўлиқ мажмуаси шакиллантирилди.
Жумладан, 1998 йилда банк назорати бўйича Базель қўмитаси тавсиялари ва халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий хужжатлар мажмуи амалиётга жорий этилди.
Манфатдорликни пасайтирадиган ва умуман молиявий воситачилик самарадорлик қўламларини оширишга тўсқинлик қиладиган кредит бўйича фоиз ставкалари ҳамда кредит миқдорлари бўйича лимитлар бекор қилиниб, иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор тамоилларига мос бўлган монетар сиёсатнинг билвосита инструментлари: мажбурий захира талаблари, қайта молиялаш ва очиқ бозордаги операциялар механизмлари жорий қилинди.
Тўртинчидан, тижорат банклари бухгалтериясининг ташкилий таркиби бутунлай янгиланди, халқаро андозаларга мос бўлган бухгалтерия ҳисоби тартиби ва молиявий ҳисоботлари шакиллари жорий этилди, шулар асосида масофавий ва жойида текшириш шакилларидаги банк назоратининг замонавий халқаро меъёрлари амалиётга жорий этилди.
Банк тизими ривожланишининг 2001-2010 йилларни ўз ичига олгувчи кейинги босқичда банк тизимини янада ислоҳ қилиш, такомилаштириш, барқарорлик ва салоҳиятини ошириш, молия-банк сектори таркиби ва инфратўзилмасини ривожлантириш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.
2010 йил 26 ноябрдаги «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг уствор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сонли Қарорининг қабул қилиниши республика молия-банк тизимини ислох қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, банклар ва бутун банк-молия тизими фаолиятига ёндашувларни ҳамда баҳолаш тизимини тубдан ўзгартириш, қабул қилинган халқаро меъёрлар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ банк фаолиятини ташкил этишни таъминлашга асос бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |