Мавзу: Кириш


Банк операциялари тушунчаси ва уларни таснифи



Download 3,72 Mb.
bet91/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

4.2. Банк операциялари тушунчаси ва уларни таснифи


Банк операциялари деганда банкларнинг пул маблағларини жалб этиш ва қарз бериш, муомалага пул чиқариш ва уни муомаладан олиш, ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш ва бошқалар тушунилади.
Қисқача қилиб айтганда, банк операциялари деганда, банклар томонидан амалга ошириладиган махсус ишлар ва хизматлар тушунилади.
Банк операцияларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • ҳар бир банк операцияси белгиланган бухгалтерия ҳужжатлари орқали расмийлаштирилади;

  • мазкур ҳужжатлар белгиланган тартибда тўлдирилади, имзоланади ва муҳрланади;

  • ҳар бир банк операцияси белгиланган тартибда қайд этилади ва амалга оширилади.

Тижорат банкларининг асосий операцияларини қуйидагича тасвирлаш мумкин:

Чизмада келтирилган банк операциялари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз:



  1. Пул маблағларини омонатлар ва депозитлар сифатида жалб этиш, яъни депозит операциялари. Агар ўтган асрларда пулдорлар ўз маблағларини банкларга талончилик, босқинчилик ва ўғриликдан сақлаш учун қўйган бўлсалар, энди инфляция оқибатида қадрсизланишдан асраш ва даромад олиш мақсадида қўйишмоқда.

  2. Кредит операциялари банкларнинг асосий операцияларидир. Банклар ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, ҳамда аҳолига кредитлар берадилар. Банклар ўз даромадларининг катта қисмини кредит операциялари натижасида оладилар.

  3. Банклар ўз мижозлари учун ҳисоб-варақлари (счётлар) очадилар, уларни юритадилар яъни тушумларни кирим, ҳаражатларни чиқим қиладилар, нақд пулли ва нақд пулсиз тўловларни амалга оширадилар. Бу операциялар ҳисоб-китоб операциялари дейилади.

  4. Банклар нақд пул муомаласини ташкил этиш ва таъминлашда бевосита иштирок этадилар. Улар ўз мижозларидан нақд пул маблағларини қабул қилиб оладилар, сақлайдилар ва иш хақи ҳамда бошқа тўловлар сифатида берадилар. Бу операциялар банкларнинг касса операцияларидир.

  5. Банклар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролардан чет эл валютасини нақд пул ва нақд пул бўлмаган шаклларда сотиб оладилар ва уларга сотадилар. Бу операциялар банклар томонидан валюта биржаси, ҳамда валюта алмаштириш шаҳобчалари орқали амалга оширилади ва у валюта операциялари дейилади.

  6. Банклар муомалага турли қийматли қоғозлар (акциялар, чеклар, сертификатлар ва бошқалар)ни чиқарадилар, сотадилар ва сотиб оладилар, ҳисобини юритадилар ва сақлайдилар. Мижозлар билан келишув асосида қийматли коғозларни бошқарадилар ва бошқа операцияларни бажарадилар. Бу операциялар банкларнинг қийматли қоғозлар бўйича операциялари дейилади.

  7. Банклар маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тўзилган шартномага биноан пул маблағларини бошқарадилар. Бу операциялар траст операциялари дейилади.

  8. Банклар учинчи шахслар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар берадилар. Бу операциялар кафолат операциялари дейилади.

  9. Банклар учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш хуқуқини оладилар ва ўз мижозлари манфатларини суд идоралари орқали ҳимоя қиладилар. Бу банкларнинг факторинг операциялари дейилади.

  10. Банклар ўз мижозларига биржаларга кириш, ҳуқуқий ва бухгалтерия ҳисоби бўйича ёрдам кўрсатиши, ахборотлар бериши мумкин. Бу операциялар концальтинг операциялари дейилади.

  11. Банклар ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки пўлат сандиқ(сейф)ларни ижарага беришлари мумкин. Бу операциялар депо операциялари дейилади.

  12. Банклар машина, ускуналар, жиҳозлар, транспорт воситалари, бинолар ҳамда иншоотларни сотиб оладилар ва Узоқ муддатга ижарага берадилар. Бу операциялар лизинг операциялари дейилади.

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган банк операциялари «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 4- моддасида келтирилган.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish