Мавзу бўйича ўз билимини мустахкамлаш учун саволлар
Пул айланиши хақида тушунча беринг
Пул айланишининг асосий шакиллари
Пул айланиш структурасини тахлил қилиб боришдан мақсад нимада?
Нақд пуллар ҳаракати қаердан бошланади ва қандай ҳаракатланади?
Нақд пул айланишида пулнинг кайси вазифаси амалга оширилади?
Аҳоли қўлидаги нақд пулларни қандай йўллар билан тартибга солиш мумкин?
Нақд пулсиз пул айланишида пулнинг кайси вазифаси амалга оширилади?
Нақд пулсиз пуллар пулнинг кайси тулов воситалари орқали амалга оширилади?
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар накд пул муомаласига нисбаттан қандай афзалликларга эга?
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қандай асосий тамойиллар (принсиплар) асосида ташкил этилади?
Банкирларнинг ўтмишдаги касбдошлари бўлмиш саррофлар қандай ишларни амалга оширганлар?
Ўзбекистонда жорий этилган тўлов тизимнинг афзалликлари нималардан иборат?
6. ПУЛ МУОМАЛАСИ КОНУНИ, ПУЛ МАССАСИ ВА УНИНГ АЙЛАНИШ ТЕЗЛИГИ
Асосий тушунчалар
Пул муомаласи
Пул эммиссияси
Пул массаси
Пул агрегатлари
Квазим пуллар
Мажбурий резерв
Очиқ бозор
Кайта молиялаш
6.1. Пул муомаласи қонуни ва унинг моҳияти.
Пул муомаласи – бу пулларнинг мамлакатнинг ички иқтисодий айланиши, ташқий иқтисодий алоқалар тизимидаги, товарлар ва пулли хизматларнинг сотилишига, шунингдек, уй хўжалигидаги товарсиз тўловларга хизмат кўрсатадиган нақд пуллик ва нақд пулсиз шакиллардаги ҳаракатидир. Товар ишлаб чиқариш пул муомаласининг объектив негизи бўлиб, ундаги товар олами товарларнинг икки турига: товарларнинг ўзига ва товар-пулларга бўлинади. Нақд пуллик ва нақд пулсиз шакиллардаги пуллар ёрдамида товарлар, шунингдек, ссуда ва фиктив капиталларнинг муомаласи жараёни амалга оширилади.
Иқтисодиётнинг ҳолатига қараб ҳар бир мамлакатда турли миқдордаги пул айланиб туради. Аҳолиси кўп ва иқтисодиёти ривожланган АҚШ ва Япония билан, иқтисодиёти заиф ва аҳолиси кам Мавритания ёки Фиджи учун бир хил миқдорда пул талаб қилинмайди.
Иқтисодиётнинг асл талаби шуки, ҳар қандай шароитда ҳам пул муомалага керагидан ортиқча чиқарилмаслиги лозим. Шу сабабли пул эмиссияси билан давлат шуғулланади.
Давлат томонидан муомалага пул чиқарилиши пул эмиссияси дейилади. Иқтисодиёт учун зарурий пул миқдори икки нарсага боғлиқ:
1.Сотиш учун бозорга чиқарилган товар ва хизматларнинг пулга чақилган миқдори. Бозорга қанча кўп ва қиммат маҳсулотлар чиқарилса, шунча кўп пул керак бўлади ва аксинча, қанча кам ва арзон маҳсулотлар чиқарилса, шунча кам пул керак бўлади.
2.Пул айланиш тезлиги. Бу пул бирлигининг йил давомида неча марта олди-сотдига хизмат қилгани, яъни «қўлдан-қўлга» ўтганини билдиради. Пул қанчалик тез айланса шунча кам, қанчалик секин айланса, шунча кўп керак бўлади.
Пул муомаласи қонунига кўра, муомала учун зарур бўлган пул миқдори сотиладиган товарлар ва хизматлар нархининг жами суммасига тўғри, пул айланиш тезлигига эса тескари мутаносибдир, яъни:
Пул айланишини тезлатиш пул операцияларини ўтказиш техникасига боғлиқ. Касса аппаратларининг бўлиши, пул санайдиган машиналарни ишлатиш, йиғилган пулни тезюрар воситалар билан етказиб бериш, пул операцияларини автоматик тарзда хужжатлаштириш кабилар пул ҳаракатини тезлаштиради.
Банк операцияларини автоматлаштириш бир ҳисоб рақамидан иккинчисига пул ўтказишни ғоят тезлаштиради. Пул тўлаш қанчалик тез бўлса, олди-сотди ҳам тез битади. Қонуният шундайки, иқтисодиёт ривож топган сари, кам миқдордаги пул билан кўп миқдордаги пул операцияларини ўтказиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |