Пулнинг Джон Мейнар Кейинс назарияси
Иқтисодиётни давлат томонидан таназзулга қарши кредит-пул воситалари ёрдамида тартибга солиш хусусида иккита бир-бирига зид келадиган ёндашув мавжуд. Уларнинг бири неоклассик доктрина билан боғлиқ. Анъанавий неоклассик йўналиш стихияли бозор механизмини идеаллаштирган. У тўлиқ бандликка асосланади ва пул массасининг ўсиши нархларнинг ўсишида ифодаланади, деб фараз қилади. Натижада пул бирлигининг харид қилиш кучи пасайди ва пулларнинг ўсиши айланиш гирдобида қолиб кетди. Шундай қилиб, нархларнинг янги, бирмунча юқори даражасида пуллар захирасининг олдинги қиймати яна қайта тикланди. Бундай ривожланиш модели амалда капитализмда таназзуллар ва ишсизликни истисно қилди.
Неоклассикларнинг ёндашуви капиталистик воқеликка зид келди ва бу ҳол 1929-1933 йиллардаги «буюк депрессия» жараёнида алоҳида намоён бўлди. Аҳволни тузатиш иши Ж.М.Кейинснинг зиммасига тушди. У «Бандлик, фоиз ва пулларнинг умумий назарияси» асарида (1936) пулларнинг айланишдан чиқиб кетиши сабабларини аниқлашга уринади, чунки, унинг фикрича, бунинг натижасида ялпи тўловга қобилиятли талаб ҳажми қисқарадики, бу ишлаб чиқариш ривожланишига тўсқинлик қилади. Ж.М.Кейинснинг фикрича, пулларнинг чиқиб кетишининг бош сабаблари «учта фундаментал психологик омиллар»: истеъмолга мойиллик, ликвидлиликни афзал кўриш ва капитал активлардан келадиган бўлғуси даромад тахмини билан боғлиқ.
Пулларга ялпи талаб қуйидаги формула билан белгиланади:
M = M1 + M2 = L1 (Y) + L2®,
бунда: M1 – трансакцион талаб; M2 – спекулятив талаб; Y – миллий даромад; r – фоиз нормаси; L1, L2 – ликвидлилик функциялари.
Неоклассиклар ва Кейинс пуллар такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир қилади, деб ҳисоблашади. Бироқ неоклассиклар бундай таъсирни нархлар орқали, Кейинс эса – фоиз нормаси орқали кўрсатади. Кейинснинг фикрича, фоиз нормаси инвестицияларга таъсир кўрсатади, инвестициялар эса миллий даромад ўсишининг муҳим омили ҳисобланади.
Кейинснинг капитализмнинг ўзини ўзи тартибга соладиган тизим сифатидаги танқиди қайишқоқ пулларни – неоклассик назариянинг асосий барқарорлаштирувчи омилини тўхтатиб қўйиш йўли билан эришилади. Кейинс шу мақсадда барча иқтисодий кўрсаткичларни иш ҳақининг ўзгармас катталикларида ифодалайди. Лекин нарх омилидан абстракциялаштириш, ўз моҳиятига кўра, айниқса иккинчи жаҳон урушидан кейин кескинлашган инфляция муаммосини истисно этди. Бу кейинсчиликнинг кескин танқидга учрашини олдиндан белгилаб берди ва пулларнинг неоклассик назарияси вужудга келишининг муҳим шарти бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |