2.5. Пулнинг жаҳон пуллари вазифаси
Агар тарихга назар ташласак, мамлакатлар ўртасида савдо-сотиқ, халқаро иқтисодий алоқалар ва кредит муносабатлари аста-секин ривожланиб борган. Бу жараён барча мамлакатлар томонидан тан олинадиган ва қабул қилинадиган ягона жаҳон пулини келтириб чиқарган. Бу вазифани асрлар давомида олтин бажариб келган. Яъни мамлакатлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, товарлар ва хизматлар учун тўловлар бир мамлакатдан бошқа мамлакатга қуйма шаклидаги соф олтин тўлаш воситасида амалга оширилган.
1867 йилдан бошлаб олтин давлатлар ўртасидаги ягона жаҳон пули сифатида расман қабул қилинган.
Олтин стандарти ўзининг уч ривожланиш боскисини бошидан кечирди (уч шакилда куринди): олтин танга, олтин қуйма, олтин девиз.
Биринчи бўлиб олтин танга стандартига Англия (1774 й.) ўтилган. кейинроқ :
1871 й. – Германия;
1872-1876 йй. – Скандинавия давлатлари;
1875 й. – Нидерландия;
1878 й. – Франция;
1879 й. – Австрия-Венгрия;
1897 й. – Япония ва Россия;
1900 й. – АҚШ.
Олтин танга стандарти даврида олтин тангалар пул бирлиги бўлиб ҳисобданган. Бундан ташкари, муомалада номиналига қараб олтинга алмаштириладиган қоғоз банкноталар, ҳамда майда чақалар бўлган.
Олтин танга стандарти то биринчи Жаҳон уруши давригача фаолият юритган (1914-1918 йй.). Унинг ўрнига олтин қуйма стандарти кириб келди унда олтин фақат ҳисоблаш вазифасини ўтаб келди ва муомала вазифасини ўтамади. Олтин қуйма шаклида Марказий банкда сақланиб келинган, муомалада эса курсга қараб алмаштириб бериладиган банкноталар ва тангалари ишлатилган.
Олтин қуйма стандартига:
Филипинда 1903 й.;
Хинд Британиясида 1906 й.;
Австрияда 1922 й.;
Германияда 1924 й.;
Англияда 1925 йилда киритилган.
1929 йилдан бошлаб эса бу тизимга 84 мустақил давлатлардан 80 таси қушилган.
Олтин қуйма стандартининг устунликлари шундан иборат бўлганки, олтин тангалар зарб қилиниши иқтисод қилинади. Олтин тангаларнинг муомала жараёнидаги ишқаланишдан емирилмайди ( мутахасисларнинг ҳисобларига олтин танганинг муомала жараёнидаги йўқотилиши йилда 1 тонна олтинга тенг бўлган, яъни емирилган). Давлатларнинг олтин захиралари бир жойда марказлаштирилган, бу пул муомаласини мутадиллаштирган.
1922 йилдан эътиборан АҚШ доллари ва Англия фунт стерлинги олтиннинг ўринбосари сифатида эълон қилинди, ҳамда халқаро тўловларда қўлланила бошлади. 1944 йилдан кейин жаҳон пули вазифаси олтинда қолдирилган ҳолда, халқаро тўловларда АҚШ долларидан кўпроқ фойдаланишга имконият яратилди.
1970 йилдан бошлаб халқаро тўловларда Халқаро Валюта Фонди томонидан киритилган махсус ҳисоб ва тўлов бирлиги СДР «Махсус карз олиш хуқуқи» (СДР) қўлланила бошланди.
1976 йилда Халқаро Валюта Фондига аъзо мамлакатлар олтиндан жаҳон пули сифатида фойдаланишни бекор қилдилар. Ҳозирда олтиндан халқаро заҳира сифатида фойдаланилмоқда.
1979 йилдан европанинг бир қатор мамлакатларида халқаро ҳисоб-китобларни олиб бориш учун халқаро ҳисоб бирлиги ЭКЮ (ЕКУ) қўлланила бошланди.
1999 йилдан эътиборан Европа иттифоқига кирувчи 12 мамлакатда, ягона пул бирлиги сифатида ЕВРО (ЕВРО) нақд пулсиз ҳисоб – китобларда, 2002 йил 1 январдан эса нақд пул сифатида ҳам қўлланила бошлади.
Халқаро тўловларда СДР ва ЕВРО билан бир қаторда иқтисодий қудратли ва ривожланган мамлакатларнинг миллий пул бирликларидан ҳам фойдаланилмоқда. Улар жумласига АҚШ доллари, Канада доллари, Англия фунт стерлинги, Япония иенаси Россия рубли ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |