2.2. Пул - муомала воситаси
Иқтисодиётда товарлар ҳаракати пул ҳаракатини келтириб чиқаради ва аксинча, пул ҳаракати товарлар ҳаракатини таъминлайди. Пул ёрдамида товарлар олди-сотди қилинади.
Пулнинг муомала воситаси эканлиги товарларни нақд пулга сотилиши жараёнида намоён бўлади. Бу вазифани банклар томонидан муомалага чиқариладиган банкнотлар ва тангалар бажаради. Бунда товар ҳаракати пул ҳаракатига мос келади, яъни бир вақтнинг ўзида пул тўланади ва товар сотиб олинади.
пул
товар
Масалан, талаба дўконга кириб пул тўлаб китоб ёки дафтар сотиб олди.
Пул муомала воситаси сифатида қуйидаги хусусиятларга эга:
бу вазифани фақат нақд пуллар бажаради;
товар ва пул ўзаро қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилади;
товар ва пул ҳаракати бир вақтда юзага келади;
товар сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги муносабат тугалланади, томонлар товарга ёки пулга эга бўладилар.
Пул иштирокисиз товарни товарга алмаштириш бартер дейилади. Бартер маълум келишилган нархларда амалга оширилади.
товар
товар
Бартер бозор иқтисодиётига тўғри келмайди, шу сабабли пул қадрсизланган, товар топиш мушкул бўлган шароитда амалга оширилади.
Тарихга назар: Мамлакатимиз тарихида пул муомаласи деярли тўхтаб қолган вақтлар ҳам бўлган. У пайтлар ҳарбий коммунизм даври, Совет мамлакатининг барпо этилишининг дастлабги йиллари, қишлоқ хўжалиги вайрон бўлган, заводлар ва фабрикалар тўхтаб қолган, аҳолига сотиш учун товарлар жуда кам ишлаб чиқилган. Бойлар ва олибсотарларда қоғоз пуллар жуда кўп тўпланиб қолган эди.
Ана шундай шароитда арзон баҳода товар чиқарилса, уларни дарҳол сотиб олишарди ва бундай товарлар озчиликнинг қўлига ўтиб қоларди. Нархни ошириб сотиш мумкин эмас – меҳнаткашлар сотиб ололмайди, яна ўша пули кўплар сотиб олишади. Шу сабабли Совет ҳукумати 1920 йили меҳнаткашларга озиқ – овқат маҳсулотларини пулсиз беришга қарор қилди. Бундан ташқари, транспорт, почта-телеграф алоқаси, коммунал хизматдан бепул фойдаланиш ҳақида декрет чиққан эди.
Бозорда пул касодга учрай боғлади. Унинг қадри кетди ва аҳоли уни олмай қўйди, оддий айрибошлашни афзал кўрди. 1919 йилда 1 қадоқ совун - 2 қадоқ сўкка; 22 қадоқ керосинни -15 қадоқ нўхатга; 1 шинелни -10 қадоқ ёрмага; 3 қадоқ тўзни - 30 қадоқ сулига; 1 жуфт этикни - 30 қадоқ қорабуғдой ёрмасига алмашишарди.
Кўп аср муқаддам бўлганидек, товар-пуллар пайдо бўлди.Улар ҳар хил эдилар. Кўпинча ун ва тўз шу вазифаларни ўтар эди. 1 пуд жавдари унга:
30 қадоқ керосин;
10 қадоқ совун,
100 газ чит берарди.
Г.Елизаветин “Пулнома ” 209 бет. “ЁШ ГВАРДИЯ” нашриёти Тошкент -1979 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |