Пулнинг пайдо бўлиши ва унинг қиймат шакллари ривожланиши билан боғлиқлиги
Товарлар қиймати уларни ўзаро таққослаш, ўлчаш ва алмаштириш имкониятини беради.
Дастлаб, ҳар бир товар бошқа бир товарга бевосита алмаштирилган, масалан:
1 қоп дон 1 бош қўй
1 та омоч 1 бош қорамол
1 та пўстин 1 та арава
Кейинроқ ўзаро келишилган ҳолда, бир товар бир неча товарларга алмаштириладиган бўлган, яъни:
1 бош қорамол
1 хум асал
1 қоп тўз 2 та болта
5 бош қўй
5 қоп буғдой
Аста - секинлик билан товарлар орасидан барча товарларга айирбошлана оладиган ва ҳамма товарлар қийматини ўзида ифода эта оладиган махсус товар ажралиб чиққан. Бу товар ҳар бир мамлакат ёки ҳудудда истеъмол учун энг зарур товар бўлган ва барча маҳсулотлар учун умумий эквивалентга айланган, яъни:
1 хум асал
1 миқдор олтин
1 бош қорамол 2 та болта
5 бош қўй
5 қоп буғдой
Умумий эквивалент вазифасини турли мамлакатларда турли товарлар - қорамол, тўз, дон, мўйна ва бошқалар бажарганлар. Товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараёнининг тобора ривожланиб бориши ҳудудлар ҳамда мамлакатлар ўртасида савдо-сотиқ ва товар айирбошлаш заруратини юзага келтирган.
Турли мамлакатларда турли товарлар умумий эквивалент ҳисобланганлиги эса бу жараёнга тўсқинлик қила бошлаган.
Натижада бутун товарлар дунёсидан шундай товар ажралиб чиққанки, у барча ҳудуд ва мамлакатларда умумий эквивалент сифатида қўлланила бошлаган. Бу вазифани қимматбаҳо металлар, аввал мис ва кумуш, кейинчалик эса олтин бажарадиган бўлган:
1 хум асал
1 бош қорамол
1 миқдор олтин 2 та болта
5 бош қўй
5 қоп дон ва бошқалар
Охир –оқибатда оддий товар кўринишдаги умумий эквивалент ўрнига пул шаклидаги эквивалент майдонга келди. Бундай олтин (динор), кумуш (дрҳам), мисс (фулус) оддий товар эмас, балки ўзига хос махсус товар бўлиб, унда айрибошлашнинг натура шакли билан эквивалент шакли бирлашиб кетган. (3)
Ана шундай қилиб, пул товар ишлаб чиқариш ва айрибошлашнинг Узоқ вақт ривожланиши натижасида вужудга келган.
Пул ўзи нима? Унинг жамиятдаги роли нимада? Мамлакат иқтисодий ривожига пул ёрдамида таъсир ўтказиш мумкинми? Шу ва шунга ўхшаш саволлар билан дунё илми кучли тортишувларга сабаб бўлиб келмоқда.
Пул - бу шундай махсус товарки, у ҳамма бошқа товарлар учун умумий эквивалент вазифасини бажаради ва барча товарларни сотиб олиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Пул ҳар қандай буюмга айланиш сеҳрига қодир.
Пул – бу кўплаб бадии асарларнинг, халқ ижодиетининг мавзуидир. Археология, этнография, тарих, фалсафа, социология, ҳуқуқшунослик ва иқтисодиёт каби бир қатор фанлар пул билан шуғулланади.
Асримиз бошларида ҳисоблаб кўришса, пул ҳақида 6000 дан зиёд махсус илмий китоблар ёзилган экан. Шундан буён бу миқдор неча-неча марта ошган.
Пул ҳақида ҳар хил фикр юритилади. Синфий жамият мутафакирлари пулни ёвуз нарса, халқ бошига фалоқат, одамлар орасига нифоқ солувчи қабохат деб билганлар.
«Олтин ва саховат, - деган эди грек файласуфи Платон, (эрамиздан олдинги 428-348 йилларда) - тарозунинг икки палласига ўхшайди, булардан бири кўтарилмай туриб иккинчиси пастга тушмайди». Инсонда олтин қанча кўпайса, саховат шунча камаяди.
Бирок, хатто синфларга бўлинган жамиятда ҳам пул фақат ёвўзлик келтирибгина қолмайди. у одамларга бебаҳо хизмат ҳам қилади.
Пулни истеъмолга киритилиши инсоният тараққиёти учун буғ машинасини, темир йўл ёки телефонни кашф этишдан кам аҳамиятга эга эмас. Пул кўп меҳнат ва вактни тежайди. Ҳеч қандай машина бунчалик кўп ишни бажара олмайди ва инсон кучини бунчалик тежай олмайди.
Пул халқлар ўртасида меҳнатни тақсимлашга имкон берди ҳамда иқтисодиёт ва турли мамлакатлар ўртасидаги алоқани ривожлантирди.
Пул одамларни бир жойга михланиб колишдан озод этди, ҳаёт учун керакли бўлган нарсаларни меҳнат килса бўладиган, айрибошлаш ва савдо қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ердан топиш имконини берди.
“Пул ўзидан кетган жанобдир,
Do'stlaringiz bilan baham: |