Мавзу бўйича ўз билимини аниклаш учун саволлар
Халқаро иқтисодий алоқалар деганда нималар тушунилади?
Халқаро меҳнат тақсимоти нимани билдиради?
Халқаро меҳнат тақсимотида иқтисодий манфатдорликдан максад нимада?
Халқаро иқтисодий алоқалар қандай шакилларда амалга оширилади?
Ташкий савдода экспорт ва импортнинг аҳамияти нимада?
Хозирда Ўзбекистон дунёнинг неча мамлакати билан ўзаро ҳамкорликни ўрнатган ва ундан максад нимада?
Халқаро кредитни ривожлантиришдан асосий максад нимада?
Иш кучининг халқаро миграцияцинин асосий сабаби нимада?
Халқаро илмий-техникавий ва ишлаб чикариш сохасидаги ҳамкорликдан максад нимада?
Ишлаб чикариш сохасидаги халқаро ҳамкорлидкан асосий максад нимада?
Халқаро сайёхликнинг ривожлантиришдан асосий максад нимада?
2. ВАЛЮА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮА ОПЕРАЦИЯЛАРИ
Асосий тушунчалар
Валюта
Миллий валюта
Хорижий валюта
Минтакавий валюта
Валюта муносабатлари
Валюта конвертацияси
Валюта курси
Валюта котировкаси
Расмий валюта курси
Тижорат валюта курси
Паралел валюта курси
Валюта операциялари
Жорий валюта операциялари
Капитал валюта операциялари
Валюта счётлари
Кориспондентлик муносабатлари
2.1. Валюта тушунчаси ва валюталар таснифи.
«Валюта» сўзи италянча сўз бўлиб, «баҳо», «қиймат» маъноларини билдиради.
Ҳозирда валюта атамаси 3 хил маънода қўлланилади.
Миллий валюта деганда у ёки бу мамлакатнинг расмий пул бирлиги тушунилади. Масалан: Ўзбекистонда-сўм, Россияда-рубл, Ҳиндистонда-рупия ва ҳаказо.
Хорижий валюта деганда хорижий давлатларнинг пул бирликлари ва бошқа тўлов воситалари тушунилади.
Халқаро ёки минтақавий валюталар деганда бир гуруҳ мамлакатлар томонидан фойдаланиладиган пул бирликлари ва тўлов воситалари тушунилади. Масалан: СДР, ЕВРО, КФА франки, Шарқий Кариб доллари ва бошқалар.
СДРдан Халқаро валюта фонди ўз аъзоларига кредит беришда тўлов воситаси сифатида, Европа Иттифоқига кирувчи 17 та мамлакатда ЕВРО дан ягона пул бирлиги сифатида, КФА франкидан Африка молия жамиятига аъзо бўлган 10 дан ортиқ мамлакатларда расмий пул бирлиги сифатида, Шарқий Кариб долларидан Кариб денгизи ҳавзасида жойлашган 6 та мамлакат расмий пул бирлиги сифатида фойдаланишади.
Иқтисодий адабиётларда миллий валюта ва хорижий валюта атамалари кўпроқ учрайди. Ҳар бир мамлакатнинг расмий пул бирлиги шу мамлакат учун миллий валюта ҳисобланса, бошқа мамлакатлар учун эса хорижий валюта ҳисобланади.
Жаҳондаги турли мамлакатларнинг миллий валюталари турлича кадрланади ва бошқа мамлакатлар томонидан турли даражада кабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |