Халқаро илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик халқаро иқтисодий алоқаларнинг асосий шаклларидан биридир. Илмий-техникавий ҳамкорлик фан ва техника ҳамда илмий тадқиқот соҳаларидаги давлатлараро иқтисослашув туфайли вужудга келган. Бу алоқалар халқаро доирада фан-техника ютуқларини алмашиниш, биргаликда илмий ишланма ва лойиҳалар тўзиш, илмий тадқиқотлар олиб боришда намоён бўлади.
Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий – тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг илмий-тадқиқот ишларида фаол ҳамкорлик қилмокдалар. Дунёнинг етакчи университетлари ва илмий марказлари билан энг долзарб муаммолар соҳасидаги лойиҳаларда иштирок этмоқдалар.
Ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик корхоналарининг ихтисослашув ва кооперативлашуви, биргаликда маҳсулот ишлаб чиқариш, қўшма корхоналар бунёд этиш ҳамда капитал қурилиш соҳасида намоён бўлади. Ривожланган мамлакатлар томонидан ривожланаётган мамлакатларда янги саноат корхоналарини қуриш, уларни энг замонавий технологиялар билан жиҳозлаш экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятини яратади.
Бу соҳада Ўзбекистонда ҳам диққатга сазовор натижаларга эришилмоқда. Ҳозирда республикамизда 4563 дан ортиқ қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқдалар. Фақат 2010 йил мобайнида чет эл сармояси иштирокидаги 536 та янги корхона ташкил этилди. Фаолият юритаётган корхоналар сони 4201 та, бўлиб ташқий иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган корхоналар сони 1600 та, фаолият кўрсатмаётган корхоналар сони 362 тани ташкил этади. Корхоналарнинг ташқий савдо айланмаси 7,8 млрд.доллар бўлиб (21,3 млрд.долл. республика товар айланмаси) умумий ташқий савдо айланмасининг улуши 36,9 % ташкил этади.
Охирги йилларда амалга оширилиши тугалланган йирик инвестицион лойихалар
Янги русумдаги 480 дан ортиқ MAN оғир юк автомобиллари ҳамда 7797 дона Спарк М300 енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди
(инвестиция ҳажми – 31,3 млн.долл. ва 3 млн.евро);
Йилига 30,0 млрд.куб.м. газни транзит қилиш қувватига эга бўлган “Ўзбекистон-Хитой” газ қувури ишга туширилди (инвестиция ҳажми – 3168,9 млн.долл.);
Кўкдумалоқ конида йилига 6 млрд.куб.м. йўлдош газларни утилизация қилиш станцияси қурилди (инвестиция ҳажми – 373,0 млн.долл.);
Хаўзак конида йилига 3 млрд. метр куб газни бирламчи тайёрлов мосламаси ишга туширилди (ЛУКОЙЛ билан ҳамкорликда) (инвестиция ҳажми – 302,8 млн. долл.);
«Тошгўзар – Бойсун – Кумкўрғон» йўналишидаги янги темир йўллар (инвестиция ҳажми – 34,4 млрд.сум);
«Навоий – Учқудуқ – Султон Увайстоғ – Нукус» темир йўл линиясининг 6 та янги разезди ишга туширилди (инвестиция ҳажми
– 6,8 млрд.сум);
«Тукумачи-Ангрен» йўналишида янги темир йўллар (инвестиция ҳажми
– 85,4 млн.долл.);
Do'stlaringiz bilan baham: |