Мавзу: Кириш


Валюта операциялари ва уларнинг турлари



Download 3,72 Mb.
bet65/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

2.3. Валюта операциялари ва уларнинг турлари
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунига кўра валюта операциялари деганда қуйидагилар тушунилади:

  • валюта бойликларига эгалик қилиш ҳуқуқини ўтказиш билан боғлиқ бўлган операциялар, яъни бу операциялар натижасида валюта эгаси ўзгаради;

  • Ўзбекистонга хориждан валюта бойликларини олиб келиш ва жўнатиш, шунингдек, Ўзбекистондан хорижга валюта бойликларини олиб чиқиш ва жўнатиш.

Валюта операциялари асосан 2 турга бўлинади:
- жорий валюта операциялари;
- капитал ҳаракати билан боғлиқ бўлган валюта операциялари.
Жорий валюта операциялари деганда қуйидагилар тушунилади:

  • товарларни экспорт ва импорт қилиш, валюта бойликларни олиш ва сотиш, тўловларни тўлаш билан боғлиқ бўлган операциялар;

  • хориждан пул ўтказиш ва хорижга пул ўтказиш;

  • иш ҳақи, пенсия, алимент, мерос ва шунга ўхшаш носавдо ҳарактерига эга бўлган, пул ўтказиш билан боғлиқ бўлган операциялар.

Капитал ҳаракати билан боғлиқ бўлган валюта операциялари деганда қуйидагилар тушунилади:

  • инвестициялар, шу жумладан қимматли коғозларни сотиш ва сотиб олиш;

  • кредитлар бериш ва олиш ;

  • маблағларни жалб қилиш, уларни счётларда ва омонатларда сақлаш;

  • бошқа молиявий операциялар.

Валюта операциялари тижорат банклари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун тижорат банклари Марказий банкдан махсус рухсатнома, яъни лицензия олишлари лозим. 2011 йил бошида мамлакатимизда фаолият кўрсатган 31 та тижорат банкларидан 27 таси валюта операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон тижорат банклари қуйидаги валюта операцияларини амалга оширмокдалар:

  1. Нақд хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш. Тижорат банклари накд хорижий валютани ўзларининг махсус жиҳозланган «Валюта алмаштириш шаҳобчалари» орқали тижорат курси бўйича сотиб оладилар ва сотадилар. Валюта алмаштириш шаҳобчалари аэропорт, вокзал, меҳмонхоналар ва бошқа аҳоли гавжум жойларда очилади.

2002 йил бошида мамлакатимизда тижорат банклариниг 10021 та валюта алмаштириш шаҳобчалари фаолият кўрсатган. Улар орқали ҳар бир Ўзбекистон фуқароси нақд хорижий валютани сотиб олиши ёки чекланмаган миқдорда сотиши мумкин. Чет элликлар учун эса хорижий валютани миллий валютага алмаштириш чегараланмаган.

  1. Фуқароларнинг валюта счётларини очиш ва юритиш. Тижорат банклари фуқароларнинг хорижий валютадаги маблағларини омонатлар сифатида жалб қилишлари мумкин. Бу омонатлар муддатли ва талаб қилингунга қадар бўлиши мумкин.

Хорижий валютадаги омонатлар бўйича фоизлар кўринишида даромад тўланади. Бу эса инфляция шароитида катта аҳамиятга эга.
2010 йил якунлари бўйича Ўзбекистон фуқароларининг банклардаги чет эл валютасида очилган ҳисоб-рақамлари сони 43,6 % га ошди, улардаги маблағлар қолдиғи эса 56,6 % га ўсди.

  1. Юридик шахсларнинг валюта счётларини очиш ва юритиш. Тижорат банклари турли мулкчиликка асосланган корхоналар ва ташкилотлар учун уларнинг хорижий валютадаги маблағларини сақлаш ва ҳисоб-китобларни юритиш учун валюта счётларини очадилар. Валюта счётидаги маблағлар счёт эгасининг топшириғи бўйича қуйидаги мақсадларга сарфланиши мумкин:

- экспорт ва импорт операциялари бўйича хорижга пул ўтказиш;

  • сафар ҳаражатлари учун нақд хорижий валютада маблағлар бериш;

  • олинган валюта кредитларини қайтариш;

  • омонатлар сифатида депозит счётларга қўйиш;

  • ички валюта бозорида сотиш ва бошқалар.

Халқаро ҳисоб–китоблар юритиш. Банклар томонидан мижозларга халқаро иқтисодий алоқалар бўйича хорижий валютада ҳисоб-китоблар амалга оширилади, яъни бир мамлакатдан бошқа мамлакатга валюта маблағлари ўтказилади.
Тижорат банклари халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хорижий мамлакатлардаги тижорат банклари ва халқаро миқёсда фаолият кўрсатувчи банклар билан ҳамкорлик қилишлари, яъни корреспондентлик муносабатларини ўрнатган бўлишлари лозим. Корреспондентлик алоқаларини ўрнатган банклар турли мамлакатларда жойлашган бўлишларига қарамасдан, бир-бирларининг топшириқларини бажарадилар.
Хорижий валютада кредит бериш. Тижорат банклари агар ўзларининг хорижий валюталардаги ресурсларига эга бўлсалар, ўз мижозларига валюта кредитлари беришлари мумкин. Банклар бундай кредитларни асосан, экспорт ва импорт операциялари бўйича, шунингдек қўшма корхоналарга берадилар. Бундай кредитлар қуйидаги мақсадларга берилади:

  • экспорт учун товарлар ишлаб чиқаришни яратиш, ўзлаштириш ва кенгайтириш;

  • корхоналарнинг жорий экспорт фаолиятини таъминлаш;

  • импорт ўрнини босадиган товарлар ишлаб чиқариш ва бошқалар.

Валюта кредити қайси валютада берилган бўлса, шу валютада қайтарилади, Кредит фоизлари ҳам шу валютада тўланади



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish